islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 13, 2019

Day

Мулоқот – тараққиёт омили

Талаба қизлар билан доимий мулоқот қилиш, улардаги муаммоларни ҳал этишнинг янги тизими ва самарали усулларини жорий этиш ислоҳотларимизнинг бош мезонига айланмоқда. Ушбу механизм талабалар ва раҳбарият орасидаги ўзаро ишончнинг мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда. Ўз ўрнида, талаба қизларимизнинг ҳам ҳуқуқий онги янада ортиб, мулоқот ва мурожаат қилиш маданияти кескин ортганлиги ҳар қадамда намоён бўлмоқда. Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ва куратор С.Валиева ҳамда барча курсларнинг талаба қизлари  иштирокида, ТИИ ректори У.Ғафуров, Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов ҳамда Тиллар кафедраси вакиллари иштирокида “Очиқ мулоқот” бўлиб ўтди. Шунингдек, мазкур мулоқотда талаба қизлар  ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бир неча саволларни тақдим қилдилар ва етарли жавобларни олдилар. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 139

Исломда жиҳод тушунчасининг талқини

“Жиҳод” луғатда куч ва имконият сарфлаш маъносини англатади. Бу аслида ҳарбий маънога эга бўлган сўз эмас. Балки, ватанни душманлар тажовузидан ҳимоя қилиш ва ҳоказолар ҳам куч ва имконият сафарбар қилинадиган ишлардан бўлганлиги учун у ватан озодлиги, эътиқод эркинлиги йўлида курашиш маъносида ҳам қўлланила бошлаган. Ҳолбуки, “жиҳод” тушунчаси жуда ҳам кенг маъноларни ўз ичига олади. Чунончи, нафснинг ҳавойи истак-хоҳишларига қарши курашиш “жиҳодун-нафс”, шайтонга қарши курашиш “жиҳодуш-шайтон” деб аталади, ва ҳоказо. Шундай экан, “жиҳод” сўзига фақат ҳарбий маъно бериш тўғри эмас. Маълумки, босқинчилик, тинч аҳолига қарши ҳужум уюштириш ва ҳоказолар Исломда қаттиқ ман қилинган. Бир бегуноҳ кишини ўлдириш гўёки барча одамларни ўлдириш билан баробар қилинган. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб, айтади: “…кимки, бирон жонни ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган бир одамни ўлдирса, демак, у гўё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса (яъни ўлдиришдан бош тортса, ёки ўлимдан қутқарса), демак, у гўё барча одамларга ҳаёт берибди” (Моида сураси, 32-оят). Бошқа бир ояти каримада эса битта мўмин-мусулмонни қасддан ўлдирган одамнинг жазоси дўзахда абадий қолиши, Аллоҳнинг ғазаб ва лаънатига учраши айтилиб, бундай ёвузликдан қаттиқ огоҳлантирилган. “Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Аллоҳ ундай кимсага ғазаб қилган, лаънатлаган, ва унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир” (Нисо сураси, 93-оят). Аммо, бугунги кунда дин йўлида жиҳод қилаётганликларини даъво қилаётган террорчи кимсалар юқоридаги ояти карималарга заррача парво қилмаган ҳолда кўплаб бегуноҳ одамларнинг жонига зомин бўлмоқдалар. Улар амалга ошираётган биродаркушликлар, қўпорувчилик ҳаракатлари, бозор, масжид, метролар каби одамлар билан доимо гавжум бўладиган жойларда бир онда ўнлаб, балки, юзлаб бегуноҳ кишини ҳаётдан олиб кетадиган мудҳиш террорчилик амалиётлари Ислом қонун-қоидаларига, динимиз руҳиятига тамоман зид ва бегонадир. Бундай ишларни умуман жиҳод деб бўлмайди. Балки, булар улкан гуноҳ ва бузғунчиликдан бошқа нарса эмас. “Ал-Қоида”, “ат-Такфир вал ҳижра”, “ал-Жиҳод” каби кўплаб гуруҳлар турли жойларда ҳокимиятни қўлга киритиш учун уруш эълон қилишган. Улар динга хизмат қилишнинг асослари бўлган, нафсни тарбия қилиш, ҳалол меҳнат қилиш, оиласига тўғри тарбия бериш, уларни маърифатли қилиш, одамларни эзгу ишларга тарғиб этиб, ножўя ишлардан қайтариш, илмий-адабий эшитириш, кўрсатувларда иштирок этиш, маърифий нашрларда эл-юрт равнақи, дину диёнат ривожи учун хизмат қиладиган мақолалар ёзиш каби демократик асослар билан мустаҳкамлаб қўйилган кўплаб имкониятлардан воз кечиб, дин кўрсатмаларига зид бўлган уруш йўлини тутишган. Улар мавжуд ҳокимиятга очиқчасига қуролли қаршилик кўрсатишга имкон тополмагач, инсонлар жонига суиқасд қилиш ёки ҳукумат идораларига ҳужум уюштириш каби аянчли ва хоинона усуллардан фойдаланишади. Бу усуллар кўплаб бегуноҳ инсонлар, ёш болалар, аёллар ва қарияларнинг ҳаётдан кўз юмишига олиб келади. Боз устига бу ишлар оқибатида улар ўзлари кўзлаган “исломга хизмат қилиш” мақсадига эришишлари ҳам амри маҳолдир. Ҳатто уруш вақтида ҳам тинч аҳолини ўлдириш ислом шариати томонидан таъқиқланганлиги маълум. Энди қанчадан-қанча мусулмонларни ҳаётига зомин бўлаётган хатти-ҳаракатларни амалга ошираётганларга нима дейиш мумкин? Ваҳоланки, ҳадиси-шарифда “Бир бегуноҳ мусулмоннинг ўлдирилиши Аллоҳ ҳузурида дунёдаги ҳаётнинг йўқ бўлиб кетишидан оғирроқ”, – дейилган. Мусулмоннинг қони ва моли ҳаромлиги (яъни тажовуз қилиш мумкинмаслиги), жони дахлсизлиги кўплаб ҳадисларда баён қилинган. Набий алайҳиссалом видолашув ҳажида қилган машҳур хутбаларида шундай сўзларни айтганлар: “Зеро, сизларнинг қонларингиз, мол-мулкларингиз ва обрўларингиз бир-бирингизга худди ушбу кунингиз ҳурмати, ушбу ойингиз ҳурмати ва ушбу шаҳрингиз ҳурмати каби ҳурматли, ҳаромдир” (Саҳиҳи Муслим: 4384). Нафақат,...

Катта Лангар Қуръони реставрация қилинмоқда

Қуръоннинг энг қадимги ва нодир қўлёзма нусхаларидан бири ҳисобланган Катта Лангар Қуръони франциялик мутахассислар томонидан реставрация қилинмоқда. Катта Лангар Қуръони Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Лангар ота масжидида узоқ вақт сақлангани боис шундай ном олган бўлиб, Ислом оламидаги энг қадим тарихга эга Мусҳаф қўлёзмаларидан бири саналади. Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси шафеълигида мазкур қўлёзма саҳифаларини реставрация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур жараёнга Франциянинг Лувр музейи реставратор мутахассислари жалб қилинган. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси вакили, реставрация лойиҳаси куратори Шаҳноза Ишматованинг маълумот беришича, реставрация ишлари уч босқичда олиб борилиши режалаштирилган. 6-12 ноябрь кунлари тиклаш ишларининг биринчи босқичи якунланди. Кейинги йилнинг февраль ойидан реставрация давом эттирилади, сентябрь ойидаги учинчи босқич ишларидан сўнг жараён якунланади. «Ҳозиргача 5та саҳифа муваффақиятли тарзда тўлиқ реставрация қилинди, улар ҳозир босмада сақланмоқда», ─ дейди лойиҳа куратори. Реставрация жараёнини олиб бораётган мутахассислар Kun.uz билан суҳбатда қўлёзманинг ҳолати ҳақида гапириб берди. «Катта Лангар Қуръонининг [Ўзбекистон Мусулмонлар идорасида сақланаётган қисми] 12та бирлаштирилган саҳифа ва битта алоҳида ─ жами 13та саҳифадан иборат. Саҳифалар XIX асрда муқоваланган. Қуръоннинг ўзи эса VIII асрда битилган деб ҳисобланади. Саҳифалар пергаментдан тайёрланган. Бу маҳсулот бузоқ терисидан тайёрланган. Ёзувларни тушириш учун қаламдан фойдаланилган. Стандарт сиёҳ (iron gall ink) қўлланилган. Ёзувлар устидан қўшимчалар киритилган. Сўзлар талаффузи аниқроқ бўлиши учун қизил сиёҳ билан белгилар қўйиб чиқилган. Пергаментлар мустаҳкам сақланиши учун боғлаб чиқилган, бироқ улар саҳифаларга қараганда чидамсизроқ. Шунинг учун биз саҳифаларни бирлаштириб турган боғламни ечдик», – дейди Лувр музейи реставратор мутахассиси Аурель Стрери. Франциялик реставратор Аксель Дело қўлёзмани тиклаш жараёнига тўхталди. «Катта Лангар Қуръонини тадқиқ қилгандан сўнг уни тиклаш ишлари бошланди. Ишни ҳар бир саҳифанинг сиёҳини қуритишдан бошладик. Аввал ёпиштирилган қоғозларни, зарарланган қисмларга ямалган бўлакларни кўчириб олдик. Сўнг қоғозларга дам берилди. Улар жуда ҳам қуруқ бўлиб қолган, эгилувчанлигини йўқотган эди. Бу эса ҳужжат билан ишлашда хавф туғдириши мумкин. Шунинг учун қоғозни юмшатиш мақсадида кедр мойидан фойдаландик. Сўнг саҳифалар босмага қўйилди. Босма учун япон қоғози парчаларидан фойдаланилди. Чунки бу қоғоз яхши толадан таркиб топган ва чидамли. Ёзув учун қоғоз юзасига жуда яхши сингадиган махсус сиёҳ ишлатилди. Йўқолган жойларни тиклаш учун корейс қоғози қўлланилди», – дейди мутахассис. Катта Лангар Қуръонининг Ўзбекистонга қандай келиб қолгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Илмий тадқиқотлар хулосасига асосан, қўлёзманинг битилиши VIII асрнинг охирги чорагида – араб грамматикаси қоидалари шаклланган даврга тўғри келади. Тахминларга кўра, Катта Лангар Қуръонининг умумий ҳажми 206 саҳифани ташкил этган. Ҳозиргача уларнинг фақатгина 97таси сақланиб қолган. Қолган қисмининг тақдири номаълум. Саҳифаларнинг 81таси Санкт-Петербургдаги Шарқ қўлёзмалари институтида сақланади, бу ерга ўтган асрнинг 30-йиллари охирларида келтирилган. Қўлёзма қандай қилиб Россияга бориб қолгани аниқ эмас. Ўзбекистонда мавжуд 16та саҳифанинг биттаси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари институтида, иккитаси Бухорода (Бухоро вилоят кутубхонаси ва Бухоро давлат музей қўриқхонасида) сақланмоқда. Нодир қўлёзманинг 13та саҳифаси Ўзбекистон мусулмонлар идораси кутубхонасида муҳофаза қилинади. Манба: Kun.uz 151