islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 12, 2019

Day

“Энг маърифатли имом – 2019” кўрик танловида Тошкент ислом институти талабалари ғолиблар сафида

Якунига етиб бораётган 2019 йил мамлакатимизда барча йўналишларда бўлгани каби диний-маърифий соҳада ҳам янгиликлар, ўзгаришлар ва ислоҳотларга бой бўлди. Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ислом маърифатини кенг тараннум этиш, аждодларимизнинг маънавий меросини янада чуқур ўрганиш йўлида муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида жуда кўплаб эзгу ташаббуслар, хайрли лойиҳалар амалга оширилди. Бу ишлар негизида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги имом-хатиблар томонидан дин равнақи, халқ фаровонлиги, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар алоҳида аҳамият касб этади. Имом-хатиб дин тарғиботчиси, шариат пешвоси ҳисобланади. Шу билан бирга у жамиятдаги ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланган. Динимиз софлигини асраш, халқимизга зиё ва маърифат тарқатиш, тинч ва осуда дамларимизга шукроналик ҳисси билан яшашга ундаш айни диний соҳа ходимларининг хизматларидир. Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом ноиблари ўртасида ҳар йили анъанавий тарзда “Энг маърифатли имом” кўрик танлови ўтказилиб келинади. Танловнинг мақсади бугунги талабларга жавоб берадиган, кучли илмий салоҳиятга эга, ташаббускор, илғор фикрли, замонавий ахборот технологияларидан етарлича фойдалана оладиган ва кенг халқ оммасига ўз фикрини етказиш қобилиятига эга бўлган энг иқтидорли, фаол имомларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашдир. Танлов уч босқичда: туман-шаҳар, вилоят ва Республика миқёсида ўтказилади. Бундан аввал жойларда танловнинг туман-шаҳар ва вилоят босқичлари ўтказилганлиги ҳақида хабар берилган эди. Шу йилнинг 12 декабрь куни пойтахтимиздаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” мажумасида танловнинг ҳал қилувчи – Республика босқичи ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят босқичи ғолиблари иштирок этдилар. Тадбир Қуръони карим тиловати билан очилди. Сўнгра Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов иштирокчиларга муваффақият тиладилар. Иштирокчилар Қуръони карим қироати ва тафсири, Ақоид, Фиқҳ илми, ижтимоий-маънавий йўналишдаги саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, йил давомида амалга оширган ишлари, ОАВдаги иштироки, тарғибот тадбирлари бўйича тақдимот қилдилар. Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни белгиланган тизимда баҳолаб бордилар. Якуний натижаларга кўра қуйидаги иштирокчилар юқори ўринларни қўлга киритдилар: 1-ўринга Тошкент шаҳри “Доруссалом” жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлим талабаси Муҳаммадраҳим Абдуқодиров; 2-ўринга Тошкент вилояти “Абдулқодир Махсум” жоме масжиди имом-хатиби Абдулбосит Нусратуллаев; 3-ўринга Фарғона вилояти “Саид Жалолхон тўра” жоме масжидид имом-хатиби Юнусхон Мамарасулов ва Хоразм вилояти “Мискин бобо” жоме масжиди имом хатиби Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлим яна бир талабаси  Қўзибой Машарипов муносиб кўрилди. Шунингдек, танловга ҳамоҳанг равишда йил давомида фаол хизмат кўрсатган, фидоий ва ўз ишида намуна кўрсатган имомлар қуйидаги йўналишларда тақдирландилар: “Энг кўп обуна уюштирган имом” – Андижон вилояти Асака тумани “Холид ибн Валид” жоме масжиди имом-хатиби Парпиев Шаҳобиддин; “Энг кўп мақола чоп этган имом” – Тошкент вилояти “Собиржон ота” жоме масжиди имом-хатиби Эрназапов Суннатуллоҳ; “Энг обод масжид” – Жиззах вилояти Жиззах шаҳри “Хўжа Нуриддин ҳожи” жоме масжиди; “Энг интизомли имом” – Навоий вилояти “Оқтош” жоме масжиди имом-хатиби Эргашев Дилшод; “Энг фаол имом” – Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани “Ҳазрати Имом” жоме масжиди имом-хатиби, Махсус сиртқи бўлимнинг яна бир талабаси Мухтаров Фазлиддинга  насиб этди. Ғолиб ва совриндорлар танловнинг махсус дипломи ва статуеткалари, “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан қимматбаҳо совғалар ҳамда пул мукофотлари билан тақдирландилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилган мазкур нуфузли мусобақада Тошкент ислом институти талабаларининг муносиб ғалабасида институт жамоасининг ҳам ҳиссаси борлиги хурсандлик, меҳнатнинг самарисига шукроналик ҳиссини олиб келди. Бу ғалаба билан Тошкент ислом институти устоз ва ходимларини табриклаймиз! 200

Рисолат хонадонидаги вафо ва садоқат тимсоли

Абул Ос Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига нубувват юборилишидан олдин келди ва: “Катта қизингиз Зайнабга уйланмоқчиман“, деди. (Одоб) Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У изн берсагина никоҳинга бераман“, дедилар. (Шариат) Ва Зайнаб розияллоҳу анҳонинг олдиларига кириб: “Холангни ўғли ёнимга келиб, исмингни айтди… Сен унга жуфт бўлишга розимисан?“, дедилар. Зайнаб юзларини тўсиб табассум қилди. Зайнаб розияллоҳу анҳо Абул Осга кучли муҳаббат қиссасини бошлашлик учун турмушга чиқди. Ва у кишидан Али ва Умома исмли фарзанд кўрди. Сўнг нубувват юборилгандан кейин катта мушкуллик юзага келди. (Ақийда). Абул Ос сафарда эди, қайтиб келса аёли Исломни қабул қилибди. Зайнаб розияллоҳу анҳо унга: “Менда сизга буюк хабар бор“, деди. Эри бироз туриб, сўнг Зайнабни ёнидан кетди.(Эҳтиром) Зайнаб розияллоҳу анҳо бундан даҳшатга тушди ва эрига: “Отам Набий бўлиб юборилдилар. Мен эса Исломга кирдим“, деганча уни ортидан борди. Эри: “Мени аввал огоҳлантирдингми?“, деди. Зайнаб розияллоҳу анҳо: “Мен отамни ёлғончига чиқара олмасдим. Ва отам ҳам ҳеч қачон ёлғончи бўлмаганлар. Улар Содиқ ва Амин бўлган зотлар. Исломга кирган ёлғиз мен эмас, онам ва сингилларим ҳам Исломга кирган. Амакимнинг ўғли Али ибн Абу Толиб, амакингиз ўғли Усмон ибн Аффон, дўстингиз Абу Бакр Сиддиқлар ҳам Исломга кирган“, деди. Эри: “Лекин мен одамлар АбулОс қавмидан бош тортди, ота-бобосининг динига куфр келдириб хотинини рози қилишга кетди дейишларини хоҳламайман. Ва отанг ҳам муттаҳам инсон эмас“. Сен узр сўраб, Исломга кириш учун бироз ўйлаб кўрмайсанми? (Аниқ сўзлашув) Зайнаб розияллоҳу анҳо: “Мен узр сўрамасам ким мени узримни қабул қиларди? Лекин мен сизнинг аёлингизман, кучим етканча ҳаққа бошловчингизман“. Зайнаб розияллоҳу анҳо ушбу гапига 20 йил вафо қилиб яшади. Абул Ос ўзини куфрида давом этди. Сўнг Зайнаб онамиз ҳижрат қилиб кетди. Отаси Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бориб: “Эй Аллоҳнинг Росули, менга эрим билан қолишга изн берасизми?“, деди. (Муҳаббат) Оталари соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга изн бердилар. (Раҳмат) Улар Бадр ғазотигача Маккада яшадилар. Сўнг Абул Ос Қурайш қўшини сафида урушга чиқишга қарор қилди. Аёли эса отасига қарши урушиши керак эди. Зайнаб онамиз йиғлаганча: “Аллоҳим мен қуёш чиқиб ўша кунда болаларим етим қолишидан ёки ўзим отамни йўқотишдан қўрқаман“, деди. (Ҳайрат ва умид) Абул Ос ибн Робия бориб, Бадр ғазотида иштирок этди. Уруш тугади Абул Ос эса асирга олинди. Буни хабари Маккага етиб келди. Зайнаб онамиз: “Отамга нима қилди“, деди. Унга: “Мусулмонлар ғалаба қозондилар“, дейишди. Аллоҳга шукр айтиб саждага йиқилди. Сўнг: “Эримга нима қилди“, деди. Уни қайнотаси асирга олдилар. Зайнаб онамиз: “Мени эримни озод қилишга бораман“, деди. (Ақл ва эҳтиёткорлик) Лекин Зайнаб онамизда эрини озод қилиш учун берадиган ҳеч нарса йўқ эди. Бўйнидаги онасини туморини ечди ва Абу Ос ибн Робиянинг укасига бериб уни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга юборди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам фидяларни олиб, асирларни қўйиб юбориб ўтирган эдилар. Туморни кўриб: “Бу кимнинг фидяси?“, дедилар. “Бу Абул Ос ибн Робиянинг фидяси“, дейишди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам йиғладилар. Сўнг: “Бу Хадичанинг тумори“, дедилар. (Вафо) Сўнг ўринларидан туриб: “ Эй инсонлар, бу кишини асир олгандик, уни озод қиламизми? (Адолат). Агар унга туморни қайтариб берилса, (рози бўласизми)қабул қиласизларми? (Раҳбарнинг тавозеъси) Улар: “Ҳа, эй Аллоҳнинг Росули“, дедилар. ( Қўшиннинг одоби) Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам туморни қайтариб бердилар ва:...