islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 4, 2020

Day

Диққат! Диққат! “КоронаВирус” – Аллоҳга қочинг!

Ҳозирги кунда ҳаммани ташвишга солиб турган оммавий бало – “КаронаВирус”нинг хабари ёмғирдек атрофга сочилиб бормоқда. Бундай вазиятда мўмин киши эътиқоди, нияти ва қиладиган амалларини саралаб, қайта тафтиш қилиб олса, иншаллоҳ, хайрли бўлади. Биз бу бало қаердан ва нима учун тарқаганини баҳс қилмаймиз. Уни Аллоҳ таоло туширгани яхши биламиз. Шу боис, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари ўргатган кўрсатмаларга риоя этамиз. Аллоҳ томон қочамиз! Мўмин кишига неки мусибат, бало, офат ва касаллик келмасин, аввало уни Аллоҳдан, Яратганнинг тақдиридан деб қабул қилиши лозим. Шунда ҳар қандай саволларга ва маъсиятга етакловчи фикрларга тўсиқ қўйилади. Негаки, мусибат ва касалликлар мўмин учун раҳмат, гуноҳларига каффорат ва даражаси кўтарилишига сабабдир. Халқимизда бир гап бор: “Асрамаса даво йўқ, асраганга бало йўқ”. Дард ва касаллик Аллоҳ хоҳласа юқади. Тақдир қилмаса, заррача таъсир кўрсатмайди. “КаронаВирус” агарчи ёнимизда бўлса-ю, Аллоҳ истамаса, баданга кирмайди. Агар юқишини тақдир қилган бўлса, ўйламаган томонимиздан, ўйламаган одамимиздан, ўйламаган нарсамиздан олиб келиб қўйиши мумкин. Шу боис, бу масалада Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилишимиз шарт! Аллоҳ Роббимиз, бизни иҳота қилиб – ўраб туради. Унинг тақдиридан ҳеч қаерга қоча олмаймиз. Қочсак, энг узоғи билан ойга чиқишимиз, ёхуд маълум миқдорда ернинг қанчадир қаърига шўнғишимиз мумкин. Аммо, Аллоҳнинг чегарасида тураверамиз. Аллоҳнинг мулкида фақат Унга суянамиз. Яхши гумонда турамиз. Ўзига таваккулни маҳкам қиламиз. Вирус “даҳшати”дан, “миш-миш”идан изтиробга тушмаймиз. Тўғри таваккулни шакллантиргач, унинг асосий шарти – сабабиятни амалда қўллаймиз. Улар: Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам умматларга таълим берган дуоларни эрта-ю кеч ўқиб юриш Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: بِسْمِ اللَّهِ الَّذي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شئ فِي الأرْضِ وَلا في السَّماءِ وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيم “Бисмиллаҳиллазий ла ядурру маъасмиҳи шайун фил арди ва ла фис сама. Ва ҳувас Самиъул Аълийм”. Маъноси: “Аллоҳнинг исми билан, на ерда ва на самода унинг исми билан ҳеч нарса зарар бера олмайди. У Эшитгувчи ва Ўта Билгувчи Зотдир”. (Имом Термизий ривояти) عن ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يُعَوِّذُ الْحَسَنَ وَالْحُسَيْنَ وَيَقُولُ إِنَّ أَبَاكُمَا كَانَ يُعَوِّذُ بِهَا إِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَاقَ أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللَّهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لامَّةٍ . Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнларни шайтондан паноҳ сўраб дуо қилар ва: “Албатта, отангиз (Иброҳим) Исмоил ва Исҳоқни шайтондан паноҳ сўраб қуйидаги дуони ўқир эди: “Аъзу бикалиматиллаҳит таамати мин кулли шайтонин ва ҳаамматин ва мин кулли аъйнин”. Маъноси: “Аллоҳнинг мукаммал калималари ила ҳар бир шайтондан, зараркунандадан ва ҳар бир кўздан паноҳ сўрайман”. (Имом Бухорий ривояти) عبد الله بن خبيب رضي الله عنه قال: خَرَجْنَا فِي لَيْلَةِ مَطَرٍ وَظُلْمَةٍ شَدِيدَةٍ نَطْلُبُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِيُصَلِّيَ لَنَا ، فَأَدْرَكْنَاهُ فَقَالَ : أَصَلَّيْتُمْ ؟ فَلَمْ أَقُلْ شَيْئًا . فَقَالَ : قُلْ . فَلَمْ أَقُلْ شَيْئًا . ثُمَّ قَالَ : قُلْ . فَلَمْ أَقُلْ شَيْئًا . ثُمَّ قَالَ : قُلْ . فَقُلْتُ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ! مَا أَقُولُ ؟ قَالَ : قُلْ : ( قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ ) وَالْمُعَوِّذَتَيْنِ حِينَ تُمْسِي وَحِينَ تُصْبِحُ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ تَكْفِيكَ مِنْ كُلِّ شَيْءٍ Абдуллоҳ ибн Ҳубайб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ёмғирли ва зулмат қоплаган кечада Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни бизга намоз ўқиб беришларини...

Алишер Навоий – буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони, шоир , Давлат арбоби

Алишер Навоий ижоди ва фаолиятига оид барча маълумотлар унинг цивилизациямиз тарихида туркий тилнинг араб ва форс тилларидан устун томонларини ёритган ҳамда ўз она тилининг бой имкониятларини тўлиқ очиб берган буюк олим сифатида биз учун қадрлидир. Мамлакатимизда адабий жамоатчиликнинг ушбу мавзуларга қайта-қайта мурожаат қилишининг боиси ҳам шунда. Алишер Навоий бутун ҳаёти давомида адабий асарларни сиёсат билан бирлаштирган. Юқори мансабга эга шахс бўла туриб, у мамлакат ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий такомиллашишига катта ҳисса қўшган, илм, фан, санъат ривожига ҳомийлик қилиб, тинчлик ва тотувлик ҳукм суришига доим ҳаракат қилган.Мана Бугунги кунда ҳам А.Навоий ҳаёти ва ижоди ёшларимиз томонидан кенг ўрганилиб, унинг ўгитлари, панд насихатлари ҳаётга татбиқ этиб келинмоқда. Жорий йилнинг 3 февраль куни Тошкент ислом институтида шоир таваллудининг  579 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоий – буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони, шоир, Давлат арбоби” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда А.Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, доценти, филология фанлари номзоди Акромжон Деҳқонов ўзининг сермазмун маърузалари билан иштирок этди. Тадбир сўнггида талабаларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берди. Кўриб турганимиздек, Навоий мероси мавзу ва жанрлари унинг асарлари ХV асрдан ҳозирги кунгача ўзбек адабиёти ривожи учун хизмат қилиб келмоқда. Асрлар давомида унинг асарлари тақлид ва илҳом манбаи бўлиб ҳисобланиб келган. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси З.Ахроров 230

Мўминнинг фаросатидан қўрқинг…

Фаросат турли даражаларда бўлади. Ва у шаклланиши учун инсон кўп нарсаларга муҳтож. Негаки, фаросат йиллар давомида кишининг ҳаётий тажрибалари, одамлар билан муомаласи, сафар-саёҳатлари давомида шаклланади. Киши қанчали кўп инсон билан муомала қилса, улфат бўлса, аҳли илм, аҳли фазл ва олийжаноб инсонлар билан ҳамсуҳбат бўлиб, ҳаётни ўрганса фаросати ҳам шунга қараб сайқалланиб боради. Инсоннинг уфқи, алоқа доираси ва илму маърифати кенгайгани сари фаросати ҳам кучайиб боради. Битта жойдан ҳеч қаёққа чиқмаган, китоб ўқимаган, кўпчиликка қўшилмаган одам бошқача мажлисларда, ўтиришларда, муомалада албатта нотўғри хатти-ҳаракат ё сўз айтиб қўйиш эҳтимоли катта. Кейин бу фаросатсизликка йўйилади. Ўзбек тилида фаросат сўзи “дид” сўзи билан ҳамоҳанг ва маънодош сўз ҳисобланади. Шунинг учун ҳам “дид-фаросат” деган ибора пайдо бўлган. Араблар буни “завқ” ҳам дейишади. Баъзан эса фаросат сўзи “ақл”, “донолик” ва “зийраклик” маъноларида қўлланади. “Ақл-фаросат” ибораси шундан. Аммо, арабларда фаросат (фиросат) сўзи бироз ўзгача маънода ишлатилади. Уларда фаросат илми (علم الفراسة) деган тушунча мавжуд бўлиб, мазкур билим кишиларнинг ташқи кўринишлари, юз бичимлари, физиологик шакл-шамойиллари орқали уларнинг ички оламига баҳо бериш, характерларини аниқлашни ўрганади. Мазкур билим шарқда қадимдан мавжуд бўлиб, европада физиогномика номи билан юритилади. Бу билимнинг номи “тикилиш, яхшилик аломатларини топиш, диққат билан кузатиш, синчиклаш, мулоҳаза қилиш” маъноларини англатувчи арабча “тафарраса (تفرس)” сўзидан олинган. Ҳамма ҳам кишиларнинг юз тузилишларига қараб, уларнинг феъл-атвори ва шахсиятларини аниқлай олмайди. Бунинг учун юқори даражада зийраклик лозим. Шу маънода бизнинг юртларда фаросат сўзи зийраклик ва донолик сўзларининг синоними сифатида муомалага кирган. Демак, бизда фаросат икки хил маънода ишлатилади: бириси муомала маданияти, дид, қаерда қайси сўзни ишлатиш, қай ҳолатда қайси йўлни тутиш ўринли бўлишини ўргатадиган тажриба бўлса, иккинчиси зийраклик, донолик, одамларнинг ташқи кўринишлари ва ҳолатларига қараб ички оламлари, мақсадлари ва ботинларига баҳо бериш маъносида қўлланар экан. Шу боис, фаросат ғайбни даъво қилиш эмас балки, Аллоҳ берган зийраклик ва зеҳну заковат орқали кишиларнинг шахсиятлари ва ички оламлари борасида тахминий хулоса қилишдир. Шу маънодаги фаросат бир неча хил турларга бўлинади. Баъзиларда бу ҳолат муктасаб бўлса, бошқаларда ваҳбий бўлади. Касб этилган фаросат юқорида айтилганидек, “кўпни кўриш”, сафар-саёҳат қилиш, фозиллар билан ҳамсуҳбат бўлиш, кўп китоб ўқиш ва ҳоказолар орқали қўлга киритилади. Ваҳбий фаросатга эга инсонларда эса бу қобилият сирф Аллоҳнинг туҳфаси ўлароқ мавжуд бўлади. Улар ўз ҳамсуҳбатларининг ички оламига қисқа суҳбат орқали осонлик билан чизгилар бера оладилар. Фаросат илмини ўрганишда фойда бор. Аммо, уни мутлақ тушунча сифатида қабул қилмаслик керак. Зеро, бир инсоннинг табиати ҳақида хулоса қилиш фақат унинг ташқи кўринишига боғлиқ эмас. Балки, мутафаррисдаги фаросат нурининг нечоғли кучли ёхуд заифлигига ҳам боғлиқдир. Киши табиблар ва файласуфлар томонидан баён қилинган халқий сабабларни ўрганиб чиқиши фаросатнинг бир томони холос. Уларнинг фикрича, кишидаги хилқий кўринишлар хулқий сифатларга ишорадир. Зеро, хилқатдаги мўътадиллик хулқдаги мўътадилликка долалат қилади. Хилқатдаги мўътадилликдан оғиш характерда ҳам оғиш борлигини англатади. Аммо, юқорида айтилганидек, муайян кишининг руҳий кўринишига баҳо бериш учун бунинг ўзи кифоя қилмайди балки бу, мутафаррисдаги фаросат нури не қадар кучли ё кучсизлигига, зеҳнининг ўткирлигига ҳам бевосита боғлиқдир. Экспериментал психологияда физиогномика сохта фанлар туркумига киритилган. Чунки, бунда қатъийлик ва мутлақлик йўқ. Аммо, бу дегани фаросат буткул йўқ нарса дегани эмас. Бу билим ёхуд қобилият инсонга қўшимча фойда келтириши мумкин. Аммо, у орқали одамларга ошкора баҳо...