Қаффол Шоший мақбараси, Бароқхон, Мўйи муборак мадрасалари, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ҳазрати Имом масжиди каби диққатга сазовор объектларни ўзида жамлаган, халқ тилида Хастимом номи билан юритилиб келинаётган мажмуа ҳам улуғлигимизни дунё аҳлига намоён этишга хизмат қилади.
Девонлар (вазирликлар) бошқаруви сони 10 та бўлиб ,ҳар бири учун алоҳида бинолар қуриб берилган. Маҳкама хизматчилари ,араб, форс тилларини пухта биладиган, Қуръон ва шариатнинг асосий қоидаларини яхши ўзлаштирган, турли фанлардан хабардор бўлган саводли аслзодалардан, маҳаллий деҳқонлардан ва дин арбобларидан танлаб олинган.
Семинарда Тошкент ислом институти "Таҳфизул Қуръон" кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов ва "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси катта ўқитувчиси Фахриддин домла Маманосиров вилоят имом-хатиб ҳамда ноиб имомлари учун маҳорат дасрларини ўтиб бердилар.