“Билингки, бидъат икки ишнинг биридан пайдо бўлади. Биринчиси мутаассибликдан, иккинчиси аҳмоқликдан. Бир инсон ақли жойида бўлган ҳолида қалбидаги ақидаси бузуқ бўлгани боис ҳақни тан олмасдан катта кетса, ана шу кимса мутаассиб бўлади”... - ТИИ талабаси Абдусаломов Ҳожимурод
Мутаассиблик — унинг луғавий маъноси бирон эътиқодга ёки дунёқарашга ўта берилганлик, ўз фикрида қатъий туриб олиб, бошқаларнинг фикрини инобатга олмаслик ҳамда инкор қилиш ва ҳамиша ўзини ҳақ деб билишдир. Ҳозирги вақтда бу "фанатизм" ҳам дейилади...
Ислом динида доимий тарзда анъанавийликни ва модернизмни олқишлаб келган. Мутаассиблик ва фундаментализмга эса қарши чиқиб келган. Аксинча, динимиз илм олишни, ўз устида ишлашни, ишида ҳассос бўлишга тарғиб этади. Мўмин киши ишини пухта қилади, инсониятни ҳаққига хиёнат қилмаслигини уқтиради. Инсонларни энг яхшиси Инсонларга манфаатлироғи эканлигини, Мусулмон унинг тилидану қўлидан омонлик борлигини ўйлашга, бошқаларга нисбатан муросали бўлишга чақиради...- Модуль таълим тизими талабаси Учқўрғон тумани Муҳаммад Зариф жоме масжиди имом-хатиби Ш.Исроилов
Ислом динида инсоф, адолат ва инсонпарварлик қоидаларига ҳатто ёв билан жанг қилиш асносида ҳам риоя қилишга буюрилади. Ҳаддан ошиш, тажовузкорлик ва зўровонлик қаттиқ қораланади. Масалан Аллоҳ таоло каломи шарифида: «Албатта, Аллоҳ ҳаддан ошувчиларни (тажовузкорларни) ёмон кўргай» деб марҳамат тқилган.... - ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси кабинет мудири Икромжон Жўрабоев