islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
қабул

Tag

Ўқув курсларига ҳужжат топширишга шошилинг!

Аввал хабар берганимиздек, 2018 йилнинг 2 январидан бошлаб “Араб тили” фани бўйича пуллик ўқув курслари ўз ишини бошлайди. Шу муносабат билан бугун 25 декабрь куни мазкур ўқув курсларига ҳужжатлар қабул қилиш ишлари бошланди. Қабул жараёнлари 27 декабрь кунига қадар давом этиб, тингловчилардан ўқув курсларида ўқиши учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади: – ректор номига ариза; – соғлиги ҳақида тиббий маълумотнома (У-086-шакл); – паспорт нусхаси (асли кўрсатилади); – 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидан маълумотнома; Ўқув курси бўйича ўзингизни қизиқтирган саволлар юзасидан институтнинг қуйидаги +99871 227-23-47 ёки +99871 227-42-37 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, “Араб тили” фани бўйича ўқув курслари мамлакатимизнинг турли ҳудудларида жойлашган Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги яна 10 та таълим муассасаларида ҳам ташкил этилган. Администратор 177