islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Хорошо”дан “Окей”га ўтяпмизми?

Хизмат юзасидан кўпгина ишчи телеграм гуруҳларидаги ёзишмаларни кузатишга тўғри келади. Уларга асосан ушбу алоқа воситаларига мутасадди бўлган идораларнинг топшириқлари, хабарномалари қўйилади. Ва бир вақтларда бўлганидек, қўнғироқбозликка ҳожат қолмайди ва қоғоз кўтариб ташкилотма ташкилот юрадиган хабарчи(куреьер)нинг иши саноқли дақиқаларда бажарилади. Яъни гуруҳ аъзолари (деярли барчаси зиёлилар) бирин-кетин узатилган хабарни олганликларини тасдиқловчи сўзларни битишади. Бу яхши, албатта. Аммо ўша битикларнинг аксарияти “ОК”дан иборат эканлиги кишини аввал ҳайрон қолдирса, сўнгра кўнгилда “Ҳозирча ёзмадаги бу сўз вақт ўтиб оғзакига ҳам кўчмасмикан?” деган савол туғилади.

Ҳолбуки, ўзбек тилида “ОК” маъносини ифода этувчи кўплаб синонимлар бор. Дейлик, “тушунарли”, “яхши”, “хўп”, агар эътироф маъносида бўлса “Офарин”, “Балли”, “Баракалла” “Қоил”… Қаранг қандай чиройли, бу сўзларимиз! Энг муҳими, уларнинг ҳар бирида ўзбекона одоб бор.

Авваллари бирон гапга қўшилиш ёки уни тасдиқлашда “хорошо” дейиш урф бўлган эди. Яна айрим ҳолатларда рус тилида гаплашолмаса-да, яхши тушунмасада, гўёки бошқаларда уни мукаммал билувчи сифатида таассурот уйғотиш учун гапи орасига ана шу сўзни қўшиб қўядиганлар ҳам бўлар эди… Энди эса “Окей”.

Яна акаларга “Брат”, укаларга “Братишка” дейиларди. “Бобой” каломи ҳам шу тарзда пайдо бўлган.

Ҳадик шуки, набираларимиз ҳам ҳадемай, “Хўп бўлади, бобожон!” дейиш ўрнига “Окей, грандфатхер!” ёки “Окей, грандфазр!” демасинда, ишқилиб…

Тилимизнинг софлигини асрайлик, азизлар!

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”

110480cookie-check“Хорошо”дан “Окей”га ўтяпмизми?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: