بسم الله الرحمن الرحيم
Муаллиф муқаддимаси
الحمد لله و كفى و سلام على عباده الذين اصطفى
1989 йил октябрь ойида каминани Халқаро Ислом Ташкилоти томонидан Чикагода ўтказилган халқаро конфренсияда “Ислом шариатида суннатнинг ўрни” ҳақида маъруза қилиш учун таклиф қилишди.
Анчадан бери, мен инглиз тилида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, унинг хусусиятлари ва аҳамияти ҳамда унинг ҳақиқий таърифи ҳақида умумий маълумот берадиган мўжаз китоб таълиф этиш истагида юрган эдим. Бу таклиф мени қўлингиздаги рисолачани ёзишга ундади.
Бу китоб Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари нима экалиги, Мусулмонлар учун унинг нақадар азизлиги, Қуръони Карим унга қандай баҳо берганлиги ҳамда уни келажак авлод учун сақлаш йўлида Умматнинг саъй-харакатлари ҳақида хабардор бўлмоқчи бўлган китобхонлар учун айни муддаодир.
Аллоҳ таолодан каминанинг бу арзимас иши мақбул бўлишини ва суннат ҳақидаги барча саволларга жавоб беришини ҳамда суннат ҳақида билмоқчи бўлганларга етарли манба бўлишини, шу билан биргаликда суннатнинг ислом шариатида иккинчи асосий манба сифатида мусулмонларнинг ҳаёт йўлларида тўғри йўл кўрсатувчи асл ўрнини англашга ёрдам беришини сўраб қоламан.
Аллоҳ таолодан бу ҳақир ишимни ўз даргоҳида ҳусни қабул қилишини ва уни китобхонлар учун манфаатли бўлишини сўраб қоламан.
Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний
Инглиз тилидан Халилуллоҳ Юсуф таржимаси
(Давоми бор…)