islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Иҳтикор

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бозорлар аҳволидан хабардор бўлиб уларни ҳалол-пок бўлишлигига ва ривожлантиришга аҳамият берардилар. Албатта, бундай эътибор қилишлари бозорларда таварларни қўлга киритиш онсон бўлиши ҳамда нарху наволар қимматлашмаслиги учундир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жалб қилувчи ризқланувчидир. Иҳтикор қилувчи[1]лаънатлангандир», деб айтганлар. (Ибн Можа ривояти).

Аллоҳ таоло яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам Ўзи яратади, бу нарсалар Унинг хоҳиши, иродаси, тақдири ила амалга оширилади албатта. Банда уларни касб қилиб, ўз жузъий ихтиёри ила танлайди. Фақат Аллоҳ таъоло яхшиликка рози бўлади-ю, ёмонликка рози бўлмайди.

Аллоҳ рози бўлмайдиган амаллардан бири бу иҳтикор қилмоқлик. Иҳтикор луғатда: нарсанинг баҳосини ошишини кутиб, сақлаб туришдир. Шариатда: одамлар ва уй ҳайвонларнинг озуқасини сотиб олиб, нархини ошишигача сақлаб туриш эҳтикор ҳисобланади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:

«Ким бирор таомни қирқ кунгача иҳтикор қилса, у Аллоҳ таъолодан, Аллоҳ таъоло эса ундан безор бўлган бўлур». (Имом Аҳмад, Абу Яъло ва Ҳоким ривоят қилишган).

Ушбу ва бошқа ҳадисларда иҳтикор қилишда унинг нафси бузуқлигини баён қилиб:

“Иҳтикор қилувчи қандай ҳам ёмон бандадир. Арзонлаганини эшитса, хафа бўлади, қимматлаганини эшитса хурсанд бўлади” деганлар. Чунки инсонлар қидирганда топа олмайдиган вақтда қиммат нархга сотиш учун сақлаб туради.

Уламоларимиз икки иш топилганда иҳтикор қилиш ҳаромдир дейишган.

Биринчи шарти: Иҳтикор(сунъий нарх кўтариш ва манаполия қилиш). Ўша иш қилинаётган шаҳар аҳлига зарар келтириши.

Иккинчиси: Ўз фойдаси кўп бўлиши учун одамларга нархни кўтаришни мақсад қилишлик.

Иҳтикор қилиш макруҳ(макруҳи таҳримий, яъни ҳаромга яқин).

Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Келтирувчи ризқлангандир!” деган сўзларидир. Шу билан бирга, шаҳардаги сотиб олувчининг ушлаб туришидаги иҳтикорнинг ҳаромлиги омманинг ўша нарсада ҳаққи бўлгани учундир. Инсонлар ҳаққини ман қилганлиги сабаб золимга айланади.

Бу эса узоқ жойдан, шаҳар ташқарисидан сотиб олувчидан топилмайди. Чунки, у, модомики, сотиб олсаю, шаҳар аҳлининг у нарсада ҳаққи бўлмаса, уларга зулм қилаётган бўлмайди. Лекин, шу билан бирга, бундай қилмагани ва сотиб юборгани афзал. Чунки, сақлаб туриш мусулмонларга зарар. Шунингдек, ўз ерида экин эккан бўлса, томарқасидан ҳосил олган бўлса, ўзи ейиш учун сақлаб турса, бу иҳтикор бўлмайди. Чунки, унга шаҳар аҳлининг ҳаққи тааллуқли бўлмайди. Лекин, бундай қилмасдан, айтганимиздек, сотиб юборгани афзал.

Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ наздида иҳтикор хоҳ озуқа бўлсин, хоҳ бўлмасин, оммага зарар етказадиган ҳар бир нарсада юз беради.

Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ наздида иҳтикор фақат одамлар озиғи ва уй ҳайвонлар озуқаси бўлмиш буғдой, арпа, пичан ва сомон кабиларда жорий бўлади.

Бугунги кунда келиб халқаро экспертларнинг таҳлиларига кўра пандемия сабаб озиқ-овқат танқислиги икки бараварга ошиб Бир милярд олти юз милионга етади.

Бундан келиб чиқиб Юртбошимиз томонларидмн барча сектор раҳбарлари ўз ҳудудида озиқ-овқат захирасини ҳисоб-китоб қилиб, ички имкониятларини кенгайтириб бориши кераклиги айтилди.

Қалбида имон бор, икки дунё саодатини англайдиган. Унга омонат қилиб берилган ягона фурсати бўлмиш дунё ҳаётида, ҳам дунёсини, ҳам охиратини обод бўлишлигини истаган инсон бугунгидек оғир кунларда, одамлар эндигина қишдан чиқиб, рўзғорининг камини тўлдираман деб турган халққа ёрдам қўлини чўзмоқмоғи, “иҳтикор” деб аталмиш бу амалдан узоқ бўлмоғи лозим.

Тошкент ислом институти 3-курс махсус сиртқи талабаси, “Шайх Дарвеш” жомеъ масжиди имом хатиби Жамолов Азизжон

131070cookie-checkИҳтикор

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: