Бир куни Аҳмад бозорга тушиб зарур нарсаларни харид қилмоқчи эди. Эрта туриб бозорга отланди. Бозордан керакли нарсаларни харид қилди. Барча харидларини унча катта бўмаган бир халтага жойлаштирди. У темир буюмлар дўконидан сотиб олинган эгов жигар солинган селлофан халтани йиртиб қўйишини ўйлаб ҳам кўрмади. Уйга келгач эговни олиб қараса, жигарнинг қонига булғанган экан. Шу боис кейинроқ ювиш учун эговни эшик олдида қолдирди. Қайтиб келиб қараса, қон ҳидини сезиб келган мушук эговни ялаётган экан.
Ажабланарлиси шундаки, эговдаги қон буткул йўқолишни ўрнига ҳеч тугай демасди. Мушук эса янада ортиб бораётган янги қонни иштаҳа билан ялаш билан овора эди.
Ваниҳоят гап нимадалигини тушуниб етган Аҳмад бечора мушукни “Пишт, пишт!” дея хайдай бошлади.
Мушук эса ўлжасини олиб қўйяпти деб ўйлаб Аҳмадга ғазабнок қараб турарди.
Шўрлик мушук эгов тилини жароҳатлагани ва у ҳозир ўзинг қонини ялаётганини билмаётган эди-да.
Аҳмад бўлиб ўтган ҳодисани отасига айтиб берганида, отаси кулиб қўйдида шундай деди: “Баъзи инсонлар сенинг мушугингга ўхшайдилар. Улар ўзларининг ножўъя ишлари ўзларигагина зарар келтиришини тушунмайдилар. Худди шу мушук сингари, улар ўзларини ёмон ишлардан қайтараётган инсонлардан ранжийдилар”.
Шунда Аҳмад эътироз билдирди: “Уларни ёмон ишларига тўсқинлик қилиш керак эмас. Ишлари ёмон эканлигини ўзлари тушуниб етишади”. Бунга отаси шундай жавоб берди: “Биз уларнинг ёмон ишлар қилишларига қараб турмаслигимиз керак, ўғлим. Бизнинг вазифамиз улар ёмон ишларидан қайтишлари учун ҳаракат қилмоқликдир. Бу билан ана шу инсонларга ҳам, жамиятга нафимиз тегади”. Сўнг у Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадислари ўқиб берди:
“Сизлардан ким бирор ёмон ишни кўрса, қўлини билан қайтарсин. Агар бунга қодир бўлмаса, тили билан. Агар унга ҳам қодир бўлмаса, қалби билан қарши бўлсин.”
مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ , فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ، فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ , وَذَلِكَ أَضْعَفُ الْإيمَانِ
Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва
Муаттар Абдулқаюм таржимаси