islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Ёстиқдай-ёстиқдай” келадиган қалин китобларни қандай осон ўқиса бўлади?

“Фойдали китоб қизиқ бўлади. Қизиқ китоб осон ўқилади”, деган фикрга алданиб қолиш “барча осон ўқиладиган китоблар ҳамиша фойдалидир” ёки “фойдали китоб ҳамиша қизиқарли ёзилган бўлади”, деган хато ҳулосага олиб келади ва кўпгина янги маълумотларни олишдан тўсиб қўяди.

Дейлик, сиз билим савиянгиз ва тафаккурингизни кучайтириш мақсадида енгил ёзилган китобни ўқияпсиз. Ушбу китоб ичидаги гаплар осон фаҳмингизда ўтиряпти. Ўзингиздан сўранг, эҳтимол сиз шундоқ ҳам хабарингиз бўлган нарсани ўқиётгандирсиз? Бунинг ҳам фойдаси бор, албатта: авваллари олинган билимни пухталаб олиш, унитилаётган нарсани қайтариш керакли машғулотлардан. Лекин эски нарсани қайтариш янги билимларни олиш деганимас.

Енгил ёки таниш нарсаларни ўқийвериш онгининг чегараланишига олиб келади. Сизга зерикарли ва/ёки қийин туюлган матнлар, эҳтимол, малакангизни ошириш ёки дунёқараш кенглиги учун фойдали бўлиб, унда янгича ёндашувлар, авваллари учрамаган янги маълумотлар, кашф қилинмаган оламлар бордир? Нотанишликни мия ёқтирмайди, дарров диққатни буриш, кислородни бўғиб, эсноқ туттиришга киришиб кетади, қоринни очириб қўяди ёки ҳожатга чақириб қолади. Бунга сабаб: мия органининг дастурида “Зўриқмай дам ол! Қувватни арса!” буйруғи битилган. Онгли киши бу примитив буйруқ ўрнига “Ўқиб ўзгар, бўлмасам ҳалок бўласан! Бир оз қийнал, эвазига катта роҳат топасан!”, деган дастурни ҳам ёқа билиши керак.

Спортчи ўзи учун қулай вазн ёки қулай рақиб билан чекланса унинг маҳорати ошадими? Ўқиш ҳам шундай. Киши ўзини қийин ёзилган, қалин жилдли “харфлари кўп, расми кам” китобларни, узун мақолаларни охиригача ўқишга мажбурлай олиши керак.

Касбингиз ёки дунёқарашингиз ривожи учун фойдали топилган энг мураккаб ва энг семиз китобни олиб хижжалаб ўқишга ўзингизни унданг. Ўқиш, тушуниш қийин кечаётган вақтда ўзингизга “мен янги, нотаниш нарсаларни очяпман, шунинг учун миям ўзлаштириши қийин бўляпти, охиригча ўқисам юз фоиз бўлмаса ҳам, ўн фоизини тушунсам катта гап. Ундан ози қолса ҳам розиман, чунки камида қийин китоб ўқиш кўникмасини ўзимда ҳосил қиляпман”, денг ва охиргача китобни енгишга муваффақ бўлинг.

Қийин китобларда кўпгина тушунарсиз қолган маълумотлар барибир мияда из қолдирарди. Бу сафар тушунмасангиз, бошқа манбаларда худди шу маълумотларни учратиб қоласиз ва “аха!” деган учқун билан бирданига “етиб келади”. Шунинг учун тўхтамай қийин ва узун матнлар билан ишлайвериш керак.

Сизда шунқа бўлмаганми, жумбоқ бўлиб қолган ғоя ёки масалалар кейинчалик бирданига ойдинлашиб қолади?

Ж.Муслим

142380cookie-check“Ёстиқдай-ёстиқдай” келадиган қалин китобларни қандай осон ўқиса бўлади?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: