islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Исломда аврат масаласи

Аврат сўзи луғатда «камчилик», «айб», «ҳимоясиз жой» каби маъноларни ўз ичига олади.Инсон танасининг номаҳрамлардан яширилиши ва намозда ёпиқ туриши фарз қилинган, кўрсатиш ва қараш қатъий таъқиқланган қисмига аврат дейилади.

Аллоҳ таоло эркаклар ва аёллар баданларидан муайян жойларини очишларини кариҳ кўргани учун ўша жойлар аврат деб номланди.

Авратни 3 қисмга бўлиш мумкин:
1.Эркакнинг эркакка нисбатан аврати.
2.Аёлнинг аёлга нисбатан аврати.
3.Эркакнинг аёлга, аёлнинг эркакка нисбатан аврати.

Эркакнинг эркакка нисбатан аврати киндикдан тизза остигача. Эркак киши бошқа эркакнинг киндик ва тизза орасига қараши шариатимизда таъқиқланган ишдир. Бинобарин сон ҳам авратдир. Пайғамбар алайҳиссалом Али розияллоҳу анҳуга: ”Сонингни очмагин”, деганлар.

Аёлнинг аёлга нисбатан аврати, эркакнинг эркакка нисбатан аврати кабидир ва бу ҳукм фақат муслима аёллар орасидадир. Зиммия ва кофира аёллар бундан мустасно.

Эркакнинг аёлга нисбатан аврати киндикдан тизза остигачадир. Лекин ўз аёлига нисбатан аврат белгиланмаган.
Аёлларнинг эркакларга нисбатан авратига келсак, ҳанафий мазҳабида юзи ва кафтидан бошқа ерлари аврат ҳисобланади.

Авратни тўсиш деганида шариат талабига биноан тўсиш назарда тутилади. Бунда авратни тўсадиган нарсага қуйидаги шартлар қўйилган:

1. Кийим баданнинг рангини билинтирмайдиган даражада қалин бўлиши лозим.
2. Кийим баданнинг ҳамма тарафини тўсиши лозим. Бирор тарафи очилиб қолса ҳам бўлмайди.

Тошкент ислом институти
“Таҳфизул Қуръон” кафедраси
битирувчиси Турғунбоев Абдуллоҳ

145850cookie-checkИсломда аврат масаласи

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: