Шориҳ Аллома Димёти манзумага ёзган шарҳининг муқаддимасида шундай дейди: «Имомул Ҳумом Аллома Байқуни раҳматуллоҳи алайҳнинг ушбу назми ҳадис фанида ёзилган энг афзал назм бўлиб, уни ўқувчи ,ёдловчи ва унга шарҳ битувчилар жуда кўп бўлди. Сабаби, назм гўзал услубда битилган ҳамда лафзлари енгил эди».
Менинг бази биродарларим назмга назмдан ирода қилинган манони билдирадигон, калималарни шарҳлайдигон, мутлоқларни қайдлайдигон, узун бўлмаган бир шарҳ битишимни илтимос қилишди. Бир мунча муддат ўтгач, мана бу шарҳни ёздим. Биламанки, мен ушбу майдонда форислардан эмасман. Оёғомни бир қадам олдинга бир қадам орқага ташлайман. Аллоҳдан умидим ушбу иш савобини кўпайтириб берсин, ва набий алайҳиссаломнинг ҳадисига ходимлардан қилсин. Ушбу Шарҳниҳам ҳудди назмидек фойдали айласин. Аллоҳ таоло ушбу ишни холис ўзи учун қилинган ишлардан қилсин” .
Муҳаммад амин ибн Абдуллоҳ Ал-Асюбий Ал-Ҳарарий Ал-Бувайтий Манзунага ёзган шарҳининг муқаддимасида шундай дейди: “Барча мамлакатларда «Манзумат ал-Байқунния» асарининг эътибори юксак бўлганини, ундан манфаат умумий бўлаётганини кўрганимдан кейин, қолаверса, ҳозирги замон кишиларининг ҳимматлари катта шарҳларни ўқишга етмаётганини билганимданг сўнг, ҳаёлимга назмга уни тушунишни осонлаштирадигон, сўзларнинг маъноларини билдириб берадигон, жуда каттаҳам эмас, тушуниш қийин бўладигон даражада кичкинаҳам бўлмаган, ҳозирги илм ва марифатга этибор камайган замон кишиларига мос бир шарҳ ёзишни ирода қилдим.
Ҳадис қисмларининг ҳар бирини бошланишига ёдлаш лозим бўлган савол-жавобларни келтирдим. Мен соҳада мутахасисликни даво қилмайман. Аммо аввал ўтган уламоларга ўзимни ўхшатишни яхши кўраман. Ушбу гапни айтган инсонни Аллоҳ ёрлақасин «Улар каби бўлмасанг ҳам ўзингни уларга ўхшат, албатта уларга ўхшаш нажотдир».
Доктор Юсуф ибн Жуда Яссин Давудий ўзининг манзумага битган шарҳида шундай дейди: “Мусталаҳул ҳадис илмида кўплаб манзумалар битилган бўлиб, шубҳасиз, улар орасида «Манзумат Ал-Байқунийя» асари бошланғич толиби илмларга мўлжаллангани учун аҳамияти жуда баланд. Уламолар айниқса, ҳадис уламолари ”Манзумат ал-байқунийя”га кўплаб фойдали ва кенг шарҳлар ёздилар. Ундаги хилофли масалалар ҳақидаги муҳаддисларнинг гапларини келтирдилар. Базиги шарҳлар шу даражада илмий ёзилдики, соҳа билимдонларидан бошқаси уни тушуниши мушкул эди.
Шунинг учун назмга осонроқ, хилофлардан қочган ҳолда, бир шарҳ ёзишни ирода қилдим. Токи ҳозирги замон толиби илмларига назмни тушуниш осонроқ бўлсин.
Манзумани шарҳлашда «Мақсад ҳосил бўлгач, гапни чўзишда яхшилик йўқ» мақолига амал қилиб, энг қисқа, энг осон йўлни лозим тутдим. Истелоҳ ва тарифларни шарҳлашдаҳам кўп калималардан фойдаланмадим. Балки ёрқин далилларни келтириш билангина кифояландим. Ҳадис турларини уч қисмга бўлиб, у учун бир зеҳний харита чиздим. Сўнг назмда зикр қилинган ҳадис навларини ҳаммасини таҳқиқ билан шарҳлаб, нозимнинг ундан нимани ирода қилганини айтиб ўтдим. Мунқоти, Мақту ва шу каби истелоҳларга тўхталиб, уларни шарҳ қилдим. Ҳадиснинг барча турига мисоллар келтирдим. Токи ўқувчи зеҳнида мустаҳкам ўрнашиб қолсин учун. Назмни шарҳлашда икки қадимий қўлёзмага суяндим.
Биринчиси «Дар ал-кутуб Мисрийя» кутубхонаси Мусталаҳул ҳадис бўлими 180- нўмерида сақланади. Нусха кўчириш тарихи ҳижрий 1232- йилда амалга оширилган. Носихнинг исми Муҳаммад Ҳасан Абубакрдир. Иккинчиси Юқорида кутубхона бўлимининг 179- нўмерида сақланади. Нусха қачон кўчирилгани ва носих номалум. Китобда буюк уламолар тарафидан битилган, аҳли илмарнинг барчаси юқори баҳо берган шарҳларни муаллифлари билан келтириб ўтдим.
Қолаверса, бақадар имкон, уламоларнинг манзума ҳақидаги сўзлариниҳам зикр қилдим. Аллоҳ таоло ушбу ишимни ўзининг розилиги йўлида қабул қилсин. Дунёнинг ҳар жойидаги толиби илмларга фойдали айласин. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани эшутувчи ва билувчи зотдир” .
4-курс талабаси Тожиддинов Х.