Шунингдек, қарзни бирон нарсага, масалан доллар ёки гўштга боғлаб қўйиб сўм олди-берди қилса жоизми?
Жавоб: Қарз бўлса, берганини олиш керак. Шунда тўғри бўлади (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ).
Буни шариатга ҳеч қандай зид жойи йўқ, чунки 100 доллар қарз берган одам олаётганда ҳам 100 долларини олади. Қачон олиш қуръа ташлаш орқали белгиланади. Бу амалиётни жоиз эмас дейиш, фоизга пул олиш каби шариат ҳаром қилган ишларнинг эшигини очилишига сабаб бўлади. Буни жоиз эмас дейдиганлар тўғри ташкил қила олмаганларнинг ишларини назарда тутишади. Бунда бировнинг молини ботил йўл билан ейиш деган масала йўқ. Валлоҳу аълам! (“Зикр аҳлидан сўранг” ҳайъати).
Лекин бир нарсани қўшимча қилишни лозим топдик. Юқоридаги жавоб қарз берган одам берган нарсасини айни ўзини қайтиб олиш ҳолатларига тегишли ҳисобланади. Лекин қарзни бирон нарсага, масалан доллар ёки гўштга боғлаб қўйиб сўм олди-берди қилинса бу жоиз эмас. Масалан, гўшт 50 минглик даврда 200 минг берса ва 4 кг гўштга бичиб қўйилса, сўнг уни қайтариб олаётганда гўшт 60 минг бўлгани учун 240 минг қайтиб олса жоиз эмас. Валлоҳу аълам.
Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор, ТИИ ўқитувчиси
@habib_uz
Карзни кайтаришда берганини олинади дейилибди. Аммо шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф хазратларининг “Карз ва унга боглик масалалар” китобида Маълум муддатга молиявий муомала шартномасини тузаётганлар одатда нархи кам ўзгарадиган истеъмол молларидан бирининг қийматига келишиб олишлари мумкин.
Бундай нарсаларга гўштнинг нархи мисол бўла олади. Маълум муддатни белгилаб қарз берилаётганда, насияга нарса сотилаётганда, маҳр белгиланаётганда, узоқ муддатли ижара шартномаси тузилаётганда ва буларни адо қилиш пайтида гўштнинг нархига қараб қайтаришга келишиб олинади дейилган экан. Илтимос тушунтириб берсанглар. Рахмат