islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Узоқ эмас, кўп яша!

Леонил Месси 1987 йилда туғилган. Биз Барселонанининг мухлисимизми ёки йўқми бунинг қизиғи йўқ. У туғилиб бўлган. Шахсан мен Барсани ёқтирмайман.

Аммо Месси футбол тарихидаги энг моҳир футболчилардан бири бўлиб қолаверади.
Леонел Месси ўттизга тўлишига уч ҳафта қолганида бир журналист савол беради:
– Яқинда уч ҳафтадан сўнг ўттизга тўласиз. Бу сиз учун нимани англатади?
Месси жавоб беради:
– Бу мен учун ўттиз йил аввал туғилганимни англатади.

Биринчи қарашда савол жуда чуқур, жавоб эса юзакига ўхшаб кўринади. Агар биз чуқурроқ назар солсак ҳолат аксинча эканлигини англаймиз. Яъни, бизнинг яшаган йилларимиз муҳим эмас, ўша йилларда нималар қилганимиз муҳим!
Оммавий ахборот воситалари бирор-бир узоқ яшаган кишини топиб олишса худди хазина топгандек уни оммага эълон қилишади. Яхшилаб назар солсанг юзга кирганларнинг аксари айтарли бир иш қилмаган бўлади. Юз йил таъбир жоиз бўлса тошбақанинг ўрта ёшидир.
Лондон ҳайвонот боғида 250 ёшга етган тошбақа бор. У икки ярим асрдан буён салат, карам еб ўрмалаб юрибди.
Шунинг учун саволни “қанча яшадингиз” дан “қандай яшадингиз” га ўзгартирилса яхши бўлар эди.

Саъд ибн Муоз розиёллоҳу анҳу 36 йил яшаган. Унинг жанозасини етмиш минг фаришта ўқиган.
Зайд ибн Собит розиёллоҳу анҳу ўн ёшида исломга кирди. Ўн тўрт ёшида иброний ёзувни ўрганди. Ўн етти ёшида ваҳий котиби бўлди. Йигирма бир ёшида Абу Бакр розиёллоҳу анҳуга қуръонни жамлаб берди.
Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ 45 йил яшади. У бизга “саҳиҳи Муслим” ни шарҳлаб берди. Бундан ташқари юзлаб асарлари бор.
Ибнул Муқаффаъ 36 ёшида вафот этди. Аммо бизга салмоқли насрий асарлар қолдирди.
Торфа ибнул Абд 26 ёшида вафот этди. Аммо унинг “Муъаллақа”си ҳамон яшамоқда.
Муҳаммад Фотиҳ Қустантинийяни қамал қилганида 22 ёшда эди. Абу Аййуб Ансорий розиёллоҳу анҳу эса Қустантинийя қалъаси деворлари остида шаҳид бўлганида ёши юздан ошган эди.
Русларга қарши курашган ўзбек саркардаси Мадаминбек 28000 қўшинни бошқарганида ўттизга етмаган эди.
Узоқ умр кўриш ҳақорат эмас. Қисқа умр кўриш ҳам нуқсон эмас. Юқоридаги фикрлардан инсон умри давомида нима иш қилгани муҳимлиги келиб чиқади.
Ҳақиқий умримизни кундаликлар, туғилиш ва вафот қилишга оид ҳужжатлар белгилай олмайди. Уни қандай яшаганимиз ва нималар тақдим қилганимиз белгилайди.
Дарахнинг дарахтлиги унинг меваси ёки сояси биландир.
Ҳақиқий умримиз кунлар адади билан эмас, тажриба ва туйғулар ҳажми билан ўлчанади.
Аниғи шуки, узоқ яшаш бизнинг қўлимизда эмас, аммо қандай яшаш бизнинг қўлимиздадир!

Абдулқодир Полвонов

158510cookie-checkУзоқ эмас, кўп яша!
1 та фикр мавжуд
  1. Alloh O‘lim Va Hayotni Qaysi Banda Amalda Yaxshiroq Ekanligimizni Sinash Uchun Yaratdi ( Al Mulk 2 )
    Rasululloh Sollallohu Alayhi Vassalom Esa ” Odamlarning Yaxshisi Umri Uzoq, Amali Solih Bo‘lganlaridir “-Deya Marhamat Qilganlar.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: