islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

@koronavirusinfouz telegram каналида тадқиқот натижаси эълон қилинди

Қандай қилиб вирусдан ўзимизни ҳам, ён атрофдагиларни ҳам хатто, мамлакатни ҳам асраш мумкин?

Ушбу тадқиқотнинг мақсади COVID-19 эпидемиясини юмшатиш, кечиктириш ёки олдини олишда ҳукумат томонидан қўлланиладиган профилактика чоралари ва қисқа муддатли ижтимоий масофа сақлашнинг самарадорлигини ўрганишдан иборат.

“PLoS Medicine” илмий журналида чоп етилган ушбу тадқиқот натижаларига кўра, агар одамлар мунтазам равишда ✅қўлларини ювиб, ✅ниқоб тақиб, ✅ижтимоий масофа сақлаб юришса, пандемияни осон енгиш мумкин.

“Агар мамлакатлардаги карантин чекловларини жиддийлигини ҳар бир шахс англаганида эди, бу касаллик олдида хамма шахсий масъулият ҳис қилганида эди вируснинг тарқалиш даражаси ҳозиргидан анча паст бўлар эди.
SARS-CoV-2 аҳолисининг 90% и қўлларини ювиб, масофа сақлайдиган мамлакатда катта эпидемияга олиб келмайди”, дейилади мақолада.

Муаллифлар, ўз-ўзини ҳимоя қилиш, масофа сақлаш, қўлни тез-тез ювиш ва ниқоб тақиб юриш каби чоралар вируснинг тарқалмаслигида ҳал қилувчи рол ўйнаши хақида жамоатчиликка етказиш зарурлигини таъкидлайдилар.

“Агар биз бутун мамлакат бўйлаб кейинги 4, 6, 8, 12 ҳафта давомида ниқоб кийсак ва масофа сақласак вирусни узатилиши тўхтайди”, дейди доктор Robert Redfield

Таҳлилларга кўра, ҳатто кечикиб киритилган қоидалар ҳам самара берган, улар нафақат касаллик чўққисини кечиктирган балки, хуружлар сонини ҳам камайтирган.

Демак, пандемиядан енгил чиқиб олишни истасак ҳар биримиз бу муаммога масъулият билан ёндашишимиз ва бошқалардан ҳам шуни талаб қилишимиз керак.

Нодира Мусаева, шифокор

166210cookie-check@koronavirusinfouz telegram каналида тадқиқот натижаси эълон қилинди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: