عن أنس رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْمَوْتُ كَفَّارَةٌ لِكُلِّ مُسْلِمٍ. رَوَاهُ البيهقى فى شعب الإيمان
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Ўлим ҳар бир мусулмонга каффоратдир» (Имом Байҳақий ривояти).
Яъни, ҳақиқий мусулмон шундай содиқ мўминки, мусулмонлар унинг тили ва қўлидан озор кўрмайди. Гарчи ҳали кичик гуноҳлардан покланмаган бўлса-да, мана шу нуқтада мўминлар ахлоқи юзага чиқади, ўлим уни поклайди. Модомики, фарзларни адо қилиб, катта гуноҳлардан сақланган экан, ўлим унинг кичик гуноҳларига каффорат бўлади.
عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ كَانَ يُحَدِّثُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مُرَّ عَلَيْهِ بِجَنَازَةٍ، فَقَالَ: مُسْتَرِيحٌ، أَوْ مُسْتَرَاحٌ مِنْهُ، فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ! مَا الْمُسْتَرِيحُ وَالْمُسْتَرَاحُ مِنْهُ؟ فَقَالَ: الْعَبْدُ المُؤْمِنُ يَسْتَرِيحُ مِنْ نَصَبِ الدُّنْيَا وَأَذَاهَا إِلَي رَحْمَةِ اللهِ، وَالْعَبْدُ الْفَاجِرُ يَسْتَرِيحُ مِنْهُ الْعِبَادُ، وَالْبِلاَدُ، والشَّجَرُ، والدَّوَابُّ. مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнларидан жаноза ўтганида у зот: «Роҳатланувчи ва роҳатлантирувчи», – дедилар. Атрофдагилар: «Ё Аллоҳ
Шунинг учун Аллоҳнинг баъзи валийлари ўлим сакароти (яъни, жон бериш) қаттиқ бўлишини орзу қилишган. Агар банданинг гуноҳлари у жон берганидан кейин ҳам қолса, қабрдаги азоб унинг гуноҳларига каффоратдир. Мободо, шундан кейин ҳам гуноҳлари бўлса, улар Сирот кўпригидан ўтишда тўкилади. Агар буларнинг барчасидан кейин ҳам мўмин банданинг гуноҳлари бўлса, уларни дўзах оловлари куйдиради. Сўнг у жаннатга сазовор бўлади. Дўзахга кириб чиққан кишининг пешонасида дўзахга кириб, азобланиб чиққанини билдириб турадиган тамғаси бўлади.нинг Расули, роҳатланувчи ва роҳатлантирувчи деганингиз нима?» –дейишганида, у зот: «Мўмин банда дунёнинг машаққат ва озорларидан Аллоҳ таолонинг раҳматида истироҳат қилади – демак, у роҳатланувчидир. Ва фожир банда шундайки, одамлар, шаҳарлар, дарахтлар ва ҳайвонлар ундан қутулганлари туфайли роҳатланишади – демак, у роҳатлантирувчидир», – деб айтдилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишган)[1].
[1] Ваҳба Зуҳайлий. Ўша манба, 446-бет.
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
Пўлатхон КАТТАЕВнинг
“Исломда жаноза” китобидан олинди