“Ер Соати (Earth Hour”) ҳар йили Умумжаҳон ёввойи табиат фонди (WWF) томонидан ўтказиладиган халқаро воқеадир. У март ойининг охирги шанбасида ўтказилиб, ҳаммани – юридик шахслар, уюшмалар, мактаблар, маҳаллий ўзини-ўзи бошқарувчи органлар ва савдо-сотиқ муассасаларини чироқ ҳамда барча зарурий электр ускуналарини (лифтдан ташқари) бир соатга ўчиришга тарғиб қилинади. Бу – иқлим ўзгариши муаммолари бўлиб , башариятнинг энергетик бирлашувига бўлган қизиқишини янада оширишнинг бир туридир. Илк бора бу тадбир 2007 йили Умумжаҳон Австралиянинг ёввойи табиати фонди ҳамда “The Sydney Morning Herald” нашриёти томонидан уюштирилган эди.
“Ер Соати” акциясидан мақсад электр қувватини тежаш эмас, балки табиатга ғамхўрлик билан муносабатда бўлишнинг ифодасидир. Йилдан-йилга ушбу тадбир табиатга масъулият билан муносабатда бўлиш заруратига эътибор жалб этиш имконини оширмоқда. Бугунга келиб Ер Соати – ер юзидаги энг салмоқдор экологик акция бўлиб, унда ҳар йили дунё бўйлаб 2 миллиарддан ортиқ киши, 170тадан ортиқ мамлакат ва 7 мингтадан кўп шаҳар иштирок этиб келмоқда.2007 йили Австралияда Ер Соати акцияси биринчи марта ташкил этилгандаёқ катта муваффақиятга эришган: ўшанда акцияда 2 миллиондан ортиқ одам қатнашган эди. Кейинги сафар Ер Соати тадбирларида дунёнинг 35 мамлакати иштирок этган.”Ер Соати”нинг моҳияти кўпчилик тахмин қилгандек фақат электр энергиясини тежашда эмас, балки электр энергиясидан вақтинчалик воз кечиш – табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлувчи барча кишиларни бирлаштирувчи рамзий белгидир.
Шуни таъкидлаш керакки, 2011 йилдан бери акция логотипи “60+” сифатида тасвирланиб келяпди. Бунинг мазмуни, фақатгина йилда бир марта 60 дақиқага чироқни ўчиришгина эмас, ундан ташқари, табиатни эҳтиёт қилиш, асраб авайлаш, сувни тежаш, чиқиндиларни тозалаш, шахсий автомашинадан кўра жамоат транспортидан фойдаланиш каби ишларни амалган оширишга ҳам тавсия қилишдан иборатдир.
Акцияда оддий фуқаролар билан бирга, турли ташкилотлар ҳамда давлат идоралари ихтиёрий асосда қатнашиб, қайси жиҳозларни ўчириш ўзи танлаб, белгилайди.
Ер сайёрасини асраб-авайлаш муаммосини турли даражаларда, баҳамжиҳатликда ҳал этишга уриниш керак. Шу сабабдан, ташкилотчиларнинг таъкидлашича, бугунги акция орқали дунёнинг ҳар қайси нуқтасида яшовчи инсон табиий ресурслар емирилишига қайғуриши ва ушбу экологик муаммоларга бефарқмаслигини эълон этиш учун ўз “овозини” бериши мумкин.
Шуни эслатиш муҳимки, бу акциянинг 2021 йилдаги вақти- 27 март, маҳаллий вақт билан 20:30 дан 21:30 гача тўғри келади.
Манбалар асосида Тиллар кафедраси мудири
Д.Насиров тайёрлади