Имом Бухорий ислом оламидаги йирик муҳаддисларни ўзида жамлаган муҳим илмий марказларга сафар қилиб, ишончу ҳалоллик тимсоли бўлмиш устозларидан илми ҳадис ўргандилар, кўплаб ҳадислар ёзиб олдилар. Бу хусусда ул кишининг ўзлари бундай деб айтган эканлар:
“Мен бир минг саксонта уламодан ҳадис ёзиб олдим, уларнинг орасида ҳадис илмини билмайдиган бирорта ҳам шайх йўқдир”.
Ул киши яна шундай деб айтган эканлар:
“Мен: “Иймон сўзда ҳам, амалда ҳам бўлмоғи лозим” дейдиганлардангина ҳадис ёзиб олдим”.
“Тарихи Боғдод” китобида зикр қилинишича, Имом Бухорийнинг ўзлари:
“Мен мингдан кўп шайхдан ҳадис ёзиб олганман”,- деганлар.
Мутахассис уламолар Имом Бухорийнинг устозларини икки қисмга тақсимлайдилар.
Биринчи қисм иқлимлар ва шаҳарлар бўйича.
- Макка: Абул валид Аҳмад ибн Муҳаммад Азрақий, Абдуллоҳ ибн Язид мукрий, Исмоил ибн Солим Соиғ, Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Зубайр Ҳумайдий ва бошқалар.
- Мадина: Иброҳим ибн Мунзир Ҳизомий, Муторриф ибн Абдуллоҳ, Иброҳим ибн Ҳамза, Абу Собит Муҳаммад ибн Убайдуллоҳ, Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Увайсий, Яҳё ибн Қазаъа ва бошқалар.
3.Шом: Муҳаммад ибн юсуф Фирёбий, Абу Наср ишоқ ибн иброҳим, Одам ибн Абу Иёс, Абул Ямон Ҳакам ибн Нофей, Ҳаёт ибн Шурайҳ ва бошқалар
- Бухоро: Муҳаммад ибн Салом Пойкандий, Муҳаммад ибн Юсуф Бухорий, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Нашадий, Ҳорун ибн Ашъас ва бошқалар
- Марв: Али ибн Ҳасан ибн Шақиқ, Абдом ибн Усмон, Муҳаммад ибн Муқотил ва бошқалар
- Балх: Маккий ибн Иброҳим, Яҳё ибн Бишр, Муҳаммад ибн Абон, Ҳасан ибн Шужо ва бошқалар.
- Ҳирот: Аҳмад ибн Абдуллоҳ Ҳанафий
- Найсабур: Яҳё ибн Яҳё Тамимий, Бишр ибн Ҳакам. Аҳмад ибн Ҳафс, Муҳаммад ибн Яҳё Зуҳлий ва бошқалар
- Рай: Иброҳим ибн Мусо
- Боғдод: Муҳаммад ибн Ийсо Таббоъ, Муҳаммад ибн Собиқ, Сураж ибн Нуъмон, Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқалар
- Басра: Абу Осим Набийл, Сафвон ибн Ийсо, Бадал ибн Муҳаббир, Ҳарам ибн Ҳафс ва бошқалар
- Восит: Ҳассон ибн Ҳассон, Ҳассон ибн Абдуллоҳ, Саъийд ибн Сулаймон ва бошқалар.
- Куфа: Убайдуллоҳ ибн Мусо, Абу Нуъайм, Аҳмад ибн Яъқуб, Исмоил ибн Абон ва бошқалар
- Миср: Усмон ибн Солиҳ, Саъийд ибн Абу Нарям, Асбиғ ибн Фараж ва бошқалар
- Жазийра (Дажла ва Фурот орасидаги ерлар): Аҳмад ибн Абдулмалик Ҳарроний, Аҳмад ибн Язид Ҳарроний ва бошқалар.
Иккинчи қисм: Табақотлар бўйича Абулфазл Мақсудий ва бошқа уламоларнинг таъкидлашларича, Имом Бухорийнинг машҳур “Саҳиҳ” китобларида келтирилган ҳадисларни олган шайхлари беш табақадан иборатдир.
Биринчи табақа:
Имом Бухорий билан ҳадисни ривоят қилувчи тобеъийн орасида фақат бир ривоятчи бор холос. Улардан бири: Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ансорийдир. Имом Бухорий у орқали: Ҳумайддан у Анасдан ривоят қилган. Маккий ибн Иброҳим ва Абу Осим Нубайллар ҳам биринчи табақага кирадилар. Имом Бухорий улар орқали: Язид ибн абу Убайддан у Салама ибн Акваъдан ривоят қилган. Улардан яна бири Убайдуллоҳ ибн Мусодир. Имом Бухорий у орқали Маъруфдан у эса Абу Туфайл ва Алидан ривоят қилган. Бухорий Молик, Саврий, Шуъба ва бошқалардан ҳадис олган улар эса ўз табақасидан олишган.
Иккинчи табақа
Тобеъийнлардан ҳадис олган имомлардан ривоят қилувчи қавмлардир.
Ҳижозликлардан – Ибн Журайж, Молик ибн Абу Зеъб, Ибн Уяйналар.
Шомликлардан – Шуъайб, Авзоий ва иккисининг табақасидагилар.
Ироқликлардан – Саврий, Шуъба, Ҳаммод, Абу Авона, Ҳаммодлар.
Мисрликлардан –Лайс, Яқуб ибн Абдурраҳмонлар ва бошқа кўп кишилар.
Учинчи табақа
Имом Бухорий ўзларини кўрган бўлса ҳам улардан ҳадис эшитмаган қавмлар.
Бу табақага Яъзид ибн Хорун ва Абдурраззоқлар мисол бўлади.
Тўртинчи табақа
Имом Бухорийнинг табақасидаги қавмлар бўлиб, улар орқали ўз шайхларининг ривоятларини олганлар. Буларга Абу Ҳатим Муҳаммад ибн Идрис мисол бўлади.
Бешинчи табақа
Имом Бухорийдан иснод, ёш, вафот ва маърифатда кейин турадиган қавмлар бўлсалар ҳам у киши улардан ривоят қилганлар.
Уларга Абдуллоҳ ибн Ҳаммод Омулий ва Ҳусайн Қаббонийлар мисол бўлади. Мақдисийнинг айтишича Имом Бухорийнинг ўзлари: “Муҳаддис токи ўзидан юқори, ўзи тенги ва ўзидан кичиклардан ривоят қилмагунча комил бўла олмайди” деганлар.[1]
Тошкент ислом институти
4-курс талабаси Дадабоев Одил
[1] Зикр аҳлидан сўранг. 58 сон. – Б. 29.