Суғурта араб тилида “تأمين-таъмин” дейилади. Бу янги истилоҳ бўлиб, унинг инглизча истилоҳидаги муқобили “Insurance” , яъни омонликни рўйобга чиқариш. Инглизча “security” калимаси баъзи араб лахжаларига суғурта маъносида кириб қолган.(Ушбу калимани бузиб талаффуз қилиш билан бизнинг диёрларга келганда суғурта деб ишлатила бошланган)[1].
Баъзи китобларнинг сарлавҳаларида ёки таъминга тегишли фатволарда бугунги кунимизда ҳам суғурта калимаси учраб туради.
Таъмин, яъни суғурта моли эҳтимолий талофатга учраса, уни тўлаб бериш эвазига маълум маблағ ёки хизмат ёки бошқа бир молиявий тўлов тўлашни зиммасига олиб, суғурта қилувчи томонидан тўлаш орқали пул олиб тузиладиган шартнома. Агар мол талафотга учраса, ушбу олган бўлак муқобилида тўланди.[2]
Суғурта-ҳар хил ноҳуш ҳодисалар рўй бериши натижасида кўрилган зарарни қоплаш ҳамда фуқороларнинг ҳаётида тегишли суғурта ҳодисалари рўй берганда уларга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этиладиган ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ (мақсадли пул фондлари) иқтисодий муносабатлар йиғиндиси. Ўтказиш шартига қараб, суғурта мажбурий ва ихтиёрий бўлади. Объектига кўра, мулкий, шахсий ва жавобгарлик суғуртасига бўлинади. Суғуртанинг асосини риск ташкил этади. Суғурта-бу рискни тақсимлаш усулидир.[3]
Суғурталанувчи – қонун асосида ёки икки томонлама шартнома асосида суғурта компанияси билан фуқоролик-ҳуқуқий муносабатларга кирувчи юридик ёки жисмоний шахс. Суғурталанувчи учинчи шахс фойдасига суғурта шартномасини тузишга ҳақли.Суғурталанувчи суғурта мукофотини ўз вақтида тўлаши шарт.Суғурта шартномасини тузиш жараёнида суғурталанувчи суғурта объектига тааллуқли бўлган барча маълумотларни суғурта компаниясига маълум қилиш шарт.
Суғурта объекти – шахсий суғуртада фуқороларнинг ҳаёти, соғлиги, меҳнат қобилияти: мулкий суғуртада бинолар, қурилмалар, транспорт воситалари,уй-жой мулки, ташиладиган юклар ва бошқа моддий бойликларни сақлаш билан боғлиқ манфаатлар; жисмоний ёки юридик шахснинг ўз ҳатти-ҳаракати билан унинг шахсга зарар келтириш фуқоролик масъулияти – масъулиятни суғурталашда суғурта объектлари бўлиб ҳисобланади. Рискни баҳолаш мақсадида суғурта объекти суғурта компаниясининг мутахассислари томонидан экспертиза қилиниши мумкин.[4]
Суғурта шартномаси – икки томонлама ёзма равишдаги битим бўлиб, бунда суғурта компанияси суғурта ҳодисаси туфайли зарар кўрилганда суғурталанувчига суғурта қопламаси ёки суғурта суммасини тўлаш мажбуриятини олади. Суғурта шартномасини тузишдаги асосий,оддий ва қўшимча шартлар суғурта шартномасининг мазмунини ташкил этади.
Суғурта қопламаси – мулкий суғуртада ва суғурталанувчининг учинчи шахс олдида фуқоролик жавобгарлигини суғуртасида зарарни қоплаш учун суғурта фондидан тўланадиган пул маблағи.Суғурта қопламаси суғурта суммасига тенг ёки ундан кам бўлиши мумкин. Суғурта ҳодисаси рўй берганлик ҳолати ва шакли бўйича аджастер ёки авария комиссарининг хулосаси суғурта компанияси томонидан суғурта қопламаси тўланишда асос бўлиб хизмат қилади.[5]
Суғурта полиси – суғурта шартномаси тузилганлик фактини тасдиқловчи ҳужжат. Суғурта полисида қуйидаги реквизитлар бўлиши шарт: суғурта компаниясининг юридик манзили,суғурталанувчининг номи, суғурта объекти,суғурта мукофотининг миқдори, шартноманинг амал қилиш муддати. Суғурта қопламасини тўлашда суғурталанувчи суғурта полисини суғурта компаниясига тақдим этиши зарур.
Суғурта мукофоти – суғурта мукофотининг миқдори суғурта суммасига нисбатан фоизларда аниқланади. Суғурта мукофотининг миқдори аниқ суммаларда ҳам ифодаланиши мумкин. Масалан, автомобилъ эгаларининг учинчи шахсга зарар келтириш фуқоролик жавобгарлигини суғуртасида суғурта мукофоти аниқ пул бирлигида кўрсатилади.[6]
Маълумки,ҳозирги кунга келиб ривожланган мамлакатлар хўжалигида шакллантирилаётган миллий даромаднинг катта қисми хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳиссасига тўғри келмоқда. Хусусан, уларнинг жумласига суғурта хизматлар ҳам киради. Ҳозирги кунда молия бозорларида суғурта компаниялари ўзларининг маблағлари билан иштирок этса, жаҳон товар ва хизматлар бозорларида ўз суғурта хизматларини кўрсатиш билан фаолият олиб бормоқда.
Суғурта бозори – бу муҳим ижтимоий, иқтисодий омил бўлиб, товарлар савдоси, хатар, жон ва мулкларни суғуртавий ҳимоясининг талаб ва таклифи шаклида намоён бўладиган бўладиган иқтисодий муносабатдир. Суғурта бозорининг асосий хусусияти шундан иборатки, кутилмаган кўнгилсиз ҳодиса рўй берганда ишлаб чиқарувчини ёки тижоратчини қўллаб-қувватлашдир. Бундан ташқари, суғурта бозори унинг истеъмолчиларига молиявий муносабатларини мувофиқлаштирувчи фонд вазифасини ҳам бажариши мумкин.[7]
Суғурта иши исломнинг илк даврларида мавжуд бўлмаганлиги туфайли кўпчилик олимлар томонидан катта баҳс мунозараларга сабаб бўлмоқда.Аммо жамиятнинг тинимсиз равишда ривожланиши ва ундаги кишиларниг эҳтиёжларини қондириш учун суғурта фаолияти ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар фуқоролари ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб қолди[8]. Ислом дини асосий дин ҳисобланган мамлакатларда суғурта фаолиятидан фойдаланиш бир мунча оқсамоқда.
Ислом уламолари суғурта фаолияти ҳақида икки хил қарашдалар. Айрим уламолар уни жоиз деб ҳисобласалар, айримлари ножоиз деб эътироф этадилар. Қуйида ҳар иккала томоннинг далилларини ўрганиб чиқишга ҳарат қиламиз.
Баъзи иқтисодчиларнинг фикрича, суғурта – бу бирор тадбиркор ёки шахс маълум фалокат ёки тушкунликка тушган ҳолатда муаммо фақат унинг бўйнида эмас, балки шундай оғир пайтда суғурта компанияси унга муаммоларини енгиллаштириш ва синишнинг олдини олишга катта ёрдам берадиган фаолиятдир. Бундан ташқари, Ислом динининг асосий мақсадларидан бири, ҳаётнинг ижтимоий ва иқтисодий соҳаларида жамият аъзоларига ўзаро ёрдам ва кафолат орқали ёрдам бериш асосига қурилган. Шунга биноан суғурта диннинг шу мақсадларига мос келиши фикримиз изоҳи бўла олади.
Ҳозирда суғурта атамаси араб тилида “Таъмин” ёки “Такафул” атамалари билан юритилмоқда[9] .
Юқорида айтиб ўтгганимиздек, суғурта фаолияти кейинчалик пайдо бўлганлиги туфайли илгари муамалада бўлган ва Исломнинг забардаст уламолари томонидан қабул қилинган баъзи шартномаларга қиёс қилиб,ижтиҳод қилинган. Суғуртани ҳаром деб фатво берган олимларнинг фикрича, биринчидан, суғурта катта баҳс (шубҳа)га сабаб бўлмоқда, иккинчидан эса бу фаолият қиморнинг бир туридир, қиморда эса ўйинни олиб борган томон фойдани олади[10]. Суғурталанган шахс олган фойда эса фоиздир, яъни рибо.
Бу ерда иқтисодчи олимлар ва дин уламоларининг қарама-қарши фикрлари асосини аниқлаштирсак, масала равшанлашади, чунки дин қиморни ва бунга оид фикрларни ҳам таъқиқлайди.
Бундан ташқари, Ислом инсонларнини диннинг илк дааврлардаги фаолият доирасида чегаралаб қўймаган,улар ўз ҳаётлари мобайнида янги фаолият турларини кашф қилишлари мумкин, аммо бу фаолиятлар Исломнинг асл қоидаларига зид келмаслиги керак. Янги шартнома сифатида муомалага кирган ҳижрий VII асрда кенг қўлланила бошланган байъул-вафо шартномаси ҳозирги суғурта фаолиятига жуда мос келади. Ислом ҳуқуқига биноан,аввалги шартномаларга ўхшаш келишув турларини қабул қилишган ёки аввалги шартномаларга ўхшамаган бўлса-да, Исломнинг асл қоидалари доирасидан чиқмаган бўлса, жоиз деб қабул қилиниши байъул-вафонинг ҳанафий мазҳабида мубоҳ эканлигини Аллома Муҳаммад Абу Заҳро (рохматуллоҳи алайҳ) таъкидлаб ўтганлар. Чунки, бу шартнома аввалги ҳеч бир муомала турига ўҳшамаганлиги сабабли ва ўз даврининг энг фаол иқтисодий шартномаси сифатида аҳли раъй уни қабул қилганлар.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, ислом инсонларни илк давридаги қонунлар доирасида чегаралб қўймаган, жамият эҳтиёжларидан келиб чиқиб исталганча фаолият олиб боришлари мумкин, аммо бу фаолиятлар Ислом динининг асл қонунларига зид келмаслиги шарт. Бу баҳсимиз суғурта ақди ва унинг суратларининг шаръий қоидаларидагн иборат бўлиб, исломий шаръий ҳукумлар асосида бўлади.
Суғурта XIX асрда пайдо бўлган, лекин суғуртанинг энг қадимги кўриниши 1346 йилда пайдо бўлган[11].
Биз бу ўринда 60 йилдан кўпроқ асрдош уламоларимиз ўртасида давом этган узоқ баҳсдан кейин, ислом шариатининг ҳукмларига мувофиқ суғурта ишини асослаб беришга ҳаракат қиламиз. Ўша баҳслар давомида мубоҳ ва ҳаром ўртасидаги бир-бирига зид бўлган шаръий фатволар пайдо бўлган эди ва бу борада фиқҳий конференция ва мажлислар такрор-такрор ўтказилган бўлиб, биринчи 1955 йил Мисрда, сўнгра 1961 йил Дамашқдаги ҳафталик фикҳий мажлисларда, сўнгра Қоҳира, Маккаи мукаррама, Қувайт, Дубай ва ундан бошқа шаҳарларда ўтказилган эди[12].
Бу конференицияларда кўрилган суғурта масалаларида мумкин эмас тарафи мумкин тарафидан доим устун бўлиб келар эди. Натижада тижорат ҳаромлигига, ижтимоий ўзаро ёрдам суғуртаси турига руҳсат берувчи уламолар фикри ғолиб келди. Исломий суғурта ташкилотларининг фаолияти шаръан тайин топган. Анъанавий тижорий суғурта ақди ўрнига ўзаро ёрдам суғурта битими қарор топди. Чунки шариат умумий кўринишга эга бўлган суғурта ақдларини инкор қилмайди. Лекин тижорий суғурта битимининг асоси воситачиликка қурилган бўлиб, фойда ва суғурталанувчиларнинг молларидан меҳнатсиз пул ишлаб олиш мақсад қилинади.
Ижтимоий ва ўзаро ёрдам суғуртасини жоиз дегувчи жамоалар турли суғурта битмларини ўзларига асос ва манҳаж қилиб олишди. Масалан: музораба, ижара ва шунга ўҳшаш ақдлар каби. Тижорат суғурта турини эса 1965 йил Қоҳирадаги иккинчи “Мусулмон уламолари конференцияси”да, 1978 йил Азҳари шарифдаги “Мажмаул буҳусил исломияда”, Маккаи мукаррамадаги “Мажмаул Фиқҳил исломий”да, 1977 йил Саудия Арабистони мамлакатидаги “Мажлису Ҳайъати киборил улама”да, 1993 йил Қувайтдаги “Қарорун надватил фикхиятил салиса”да ва “Мажмаул фикҳил исломий ад-дували”нинг 9 – рақам остидаги 2.9 бобларига асосан конференция намоёндалари уни ҳаромлигига ижмоъ қилишди[13].
Бунинг сабаби анъанвий тижорий суғурта ақди шаръан фосид ақд бўлиб, хатарга боғлиқ бўлади, гоҳида бу хатар содир бўлиши ҳам содир бўлмаслиги бўлмаслиги мумкин. Яна бунда қимор маъноси ҳам бор. Унинг устига бундай суғурта турини музораба ақди асосига ҳам қуриб бўлмайди. Чунки музорабада молнинг ёлғиз эгаси зарар кўриши мумкин, суғуртада эса аксинча. Чунки суғуртада иккала томондан ҳар бирига зарар етиши мумкин[14]. Суғурталанувчи молига хатар етмаган пайтда берган суғурта бадалларини қайтариб олмаган ҳолда, зарар кўради ва суғурталовчи фойда қилади. Суғурталанувчилар мол-мулкига хатар етганда эса, суғурта ташкилотлари суғурта бадали эвазига кўради. Музорабада мол эгаси вафот этганда меъросҳўрлари қолдириб кетган молларга эга бўлади, анъанавий тижорий суғуртада эса суғурталанувчи вафот этганида унинг меросхўрлари жуда катта маблағга эга бўлишади. Масалан, бир шаҳс хаётини бир миллионга суғурта қилган бўлса, яъни суғурта ҳодисаси вужудга келганда ушбу суммани олишга ақдлашган бўлса, ўлгандан кегин меросҳўрлари суғурта компанияси томонидан тўлаб бериладиган ушбу бир миллионлик суғурта бадалига эга бўлишади. Бунда суғурта полиси қиймати суғурта бадалидан бир неча марта кам бўлиши мумкин, яъни дейлик 10 мингга тенг бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам бундай суғурта ақдида одатда зарар қилмасдан доим фойда қилиш бор. Фойда қилувчи томон суғурталанувчи ёки суғурта ташкилоти бўлишининг қизиғи йўқ. Одатда анъанавий суғурта ташкилотлари фойда қилади. Баъзида эса суғурталанувчилар ҳам фойда қилиши мумкин. Масалан: 2001 йил 11 сентябръ Америка Қўшма Штатларидаги эгзак бинолари қулаши натижасида суғурта ташкилотлари жуда катта зиён кўрган. Бинодаги минглаб суғурталанган фирма ва ташкилотларнинг зарарини қоплаб беришга мажбур бўлган. Дунёда шу йилгача зиён кўрган суғурта компаниялари ичида Америка Қўшма Штатларидаги суғурта компаниялари энг кўп зарар кўрган компаниялардан ҳисобланади[15].
Ананавий тижорий суғуртада бадаллари белгиланган мажбурий тўловлар эвазига ташкил қилинса, музоробада унинг акси,чунки музоробадаги фойда аниқ белгиланган нисбатларда фойданинг қанчалигига қараб тақсимланади. Яна ананавий тижорий суғурта ақдини молга талофат етиши сабабли кафолат ва зоминлик ақдларига солиштириб ҳам бўлмайди.Чунки кафолат ҳақни талаб қилишда бир зиммага иккинчисини қўшишдир. Кафолат қарзни зиммага олишда ҳам жоиз бўлади, аммо ананавий тижорий суғуртада қанча эканлиги ва қанча кўтарилиши маълум эмас. Шунинг учун ҳам суғурталанувчи ўзига кафил талаб қила олмайди. Кафолатланадиган кишининг қарзи, тўланиши ва кечиб юбориши соқит бўлиб кетмайдиган саҳиҳ қарз бўлиши ёки берилган қарз зомин бўлинадиган аниқ нарса бўлиши шарт қилинади. Мана бундай ҳолатларда зоминликни бўйнига оладиган кафил керак бўлади ва кафолатга олинган шахсга ҳам зомин бўлинган молни топшириш лозим бўлади. Кафолатга олинган шахс эса, кафолат сабабли молни эгасига топшириши вожиб бўлади[16]. Буларсиз кафолат ақди рўйобга чиқмайди. Зоминлик сабаб вужудга келгандагина вожиб бўлади. Ананавий тижорий суғурта ақди эса зоминликни вожиб қиладиган шаръий сабабга кўра тижорий суғурта ақди эса зоминликни вожиб қиладиган шаръий сабабга тўғри келмайди. Чунки таовуний суғурта ақдида молнинг ҳалок бўлиши қазо ва қадарга кўра белгиланади.Борди-ю, зарар булмаганда бундай суғурта тури қимор бўлиб қолар эди.Агар моддий зарар бўлмаганда ҳалол ақд, яъни музороба ақдига айланиб кетар эди ёки ҳаром ақд,яъни қимор бўлиб қолар эди.
Аслида суғуртадаги эвазнинг қиймати вужудга келган ҳақиқий зиённинг қийматидан зиёда бўлмаслиги вожиб бўлади.
Унинг устига, жорий бўлиб турган ананавий суғурта ақдлари мажбурий ақдлардан бўлиб, унда иккита ақдлашувчидан ҳар бири бошқасининг шартларини суғурталанувчиларнинг барчасига мажбур қилади. Яъни, фалон жойига зарар етсагина қилиб берамиз, зарар етмаса, қилиб бермаймиз,дейди.[17]Бундай ҳолатдаги келишувларда иккала тараф орасида тенглик бўлмайди. Балки низо келиб чекиши мумкин.
Ананавий тижорий суғурта тури тўғри маънодаги ёки соф табарру[18] маъносидаги ўзаро ёрдам устига қурилмаган бўлмайди. Европадаги ўзаро ёрдам ва қонуний суғурта деб аталмиш иқтисодий жараён фақатгина одамларни чалкаштириш ва ҳақиқий мақсадни беркитиш учун жорий қилинган.Аслида бу яҳудийлар ва валюта билан муомала қиладиган тижоратчиларнинг иши ҳисобланади. Бу гўёки мамлакат бюджетининг қайсидир ячейкасининг тўлдириш мақсадида яҳудийлар томонидан АҚШ ва Европа мамлакатларига берган таклифи ҳисобланади[19].Унинг устига, ҳаводан пул ишлашнинг осон йўлига айланиб қолди. Ҳаттоки бу Осиё ва Араб давлвтларининг кўпида амал қилмоқда. Яҳудийлар ва валюта билан шуғулланадиганлар суғурталанувчиларнинг молларини рибо ва фойда олиш мақсадида тижорий банк ва бошқа рибавий ташкилотларга бериб фойда кўришади. Аслида эса, бундай ананавий суғурта тушунчаси иқтисодий заруратдан келиб чиқмаган. Балки, бунинг орқасидан бойликларни гигантлашиб кетишига олиб келаётган бундай суғурта тури кимларнингдир жуда катта маблағга эга бўлишига сабаб бўлмоқда. Чунки суғурта компаниялари иқтисодий ҳаётга ҳукмронлик қилиши ва монополияни ўз қўлига олиши билан биргаликда суғурталанувчиларнинг ҳисобидан жуда катта фойдаларга эга бўлмоқда. Суғурталанувчиларнинг ва оддий халқ бу фойдалардан арзимас қисминигина олишади, холос. Кимлардир зулм шартлари билангина олади. Бундай фаолият тури давлат бюджетининг камомадидан тўлдириш мақсадида амалга оширилади. Ҳозирда баъзи Араб ва ислом ўлкаларида суғурта низомига кўра давом этиб келмоқда. Бунда ҳали ҳаромлик сабаблари турибди. Бунинг сабаби Европа услубидан ўзлаштириб олинганлигидир[20].
Шаръий-нуқтаи назардан жорий қилинган ўзаро ёрдам суғуртаси келишуви жамият орасида ҳар бир шахсга нисбатан бир-бирини қўллаб қувватлаш ҳамкорлиги асосида бўлиши, бир шахс бошқасини, бир жамият иккинчи бир жамиятнинг устидан пул ишлаб олишга қурилмаган бўлиши керак. Шаръий нуқтаи назардан ўзаро ёрдам маъноси жамиятдаги кишилар моддий манфаатларни бир-бири билан улашиш, бир шахс берган нарсани иккинчи шахсдан жавобгарлик суратида қайтариб олиши, устидан пул ишлаши ёки шеригининг молини хатарга қўйиши мутлақо мумкин эмас.[21]
Демак, исломдаги ўзаро ёрдам тушунчаси қонунда белгиланган ўзаро ёрдам тушунчасидан умумий ва фойдалироқ бўлиб, жамият орасидаги қариндошлик ва биродарчилик риштаси асосида қурилган. Бундан ташқари бу тушунча бир-бирини кафолатлаш маъносига суяниб, инсонлар ўртасида ҳис-туйғулар бир-бирига бўлган ҳожат, ҳурмат-эътибор асосида жорий бўлиб, фақат моддий ёрдамга суянмайди. Балки моддийликдан устун турадиган руҳий-инсоний ёрдам ҳисобланади. Чунки ислом жамиятидаги икки шахсни ўз биродарлари билан фақатгина моддий манфаат боғламайди. Уни авваламбор ақида риштаси боғласа, сўнгра ватан, қўшничилик, яхшилик ва қариндошлик ришталари боғлайди. Кўпинча бу Исломдаги ўзаро ҳамкорлик ҳадя ва соф табарруъ бўлиб,қайтариб олишни кутмасдан берилади.[22]
Бу хусусида жамиятдаги кишиларнинг бир-бирига боғланиши ўзаро ҳамкорлик, бир-бирига суяниш, ҳамдардлик асосида бўлиб Аллоҳ таолонинг розилигини топиш ва азиз умматни душманлари олдида кучли шакллантиришга қаратилган бўлади.
Амалдаги ишлаб чиқилган қонунлардаги ўзаро ёрдам ҳамкорлиги ҳозирги кундаги урфга суянади, амалда эса, ҳақиқий ўзаро ёрдам тушунчаси йўқ бўлиб, унда баъзи шахслар инсонларнинг кўп молини ҳеч қандай евазсиз олиш натижасида жуда катта фойда кўради. Мол эгалари берган маблағлари эвазига деярли ҳеч нарса олмайди, олса ҳам арзимас бадал муқобилида олади[23].
Ғарб суғурта компаниялари фикрича, суғурталанувчилар бир-биридан хатарни кетказувчи ҳамкор жамоалар бўлиб ташкил этилган компаниялар “инсонлар ўртасидаги ҳамкорликни тартибга солиб берувчи восита холос” деб ўзини оқлайди. Бу оқлов очиқ ойдин алдовдан бошқа нарса эмас. Чунки тўғри маънодаги ўзаро ёрдам ҳамкорлиги бу жамоаларни шу сохани эгасига айлантириб, кўрилаётган фойда компанияни ўзиники бўлиши ва сармоядан кўрган барча фойда ҳам компанияларнинг ўзига қайтиши керак деб айтишади.
Агар фойда инсонлардан муайян тоифасигагина чекланиб қолса ёки хизмат бошқалрни зиммаисга чекланиб қолса, бу шаръан ўзаро ёрдам ҳисобланмайди ва суғуртани ўзаро ёрдам амалиётига айлантирмайди.
Гарчи бундай суғурта кўринишидан ўзаро ёрдам ҳамкорлиги бўлиб бошланган бўлса-да, аслида яҳудий ва валюта билан шуғулланувчилар қўлидаги низомга айланган[24].
Шариат фақиҳлари ҳозирги кундаги суғурта турини ўзаро ёрдам деган ҳийлаларига алданиб қолмасликлари ва ананавий тижорий суғурта фаолиятига рухсат бермасликлари дуруст бўлади. Бундан ташқари ананавий тижорий суғурта ноқонуний тарзда фойдасини камайтириш орқали яширин катта даромадга эга бўлиш ҳам мумкин, бунда улар маблағнинг ҳисоб-китобларида хато қилмайди, аниқ ҳисоб-китоблар бўлади, деб мижозларини ишонтириш ёлғон бўлиб, аслида воқеликда компания жуда катта фойда кўради.
Зарурат ёки ҳожат юзасидан ананавий тижорий суғурта турига суяниш дуруст эмас. Суянадиган бўлсак ҳам, эваз ақдларидан воз кечиб, табарруъ ақдлари доирасига чиқаришимиз керак. Шунда воқеликдаги ҳақиқий ўзаро ёрдам суғуртаси тушунчасини жорий этишимиз мумкин бўлади.
Ўзаро ёрдам суғурта тури, иқтисодиётга ананавий тижорий суғурта туридан кўра фойдалироқ ҳисобланади. Ананавий тижорий суғурта эса жамиятдаги баъзи шахслар инсонларнинг молига ҳукмронлик қилганлиги учун давлатга иқтисодий хатарни келтириб чиқаради,ҳамда ишлаб чиқариш ва монополияга олиб борувчи йўлларнинг ҳаммасига ҳукмрон бўлиб олади. Шариатнинг далиллари бундай ақдларни барча турини ёлғон ақд деб ҳаромга чиқаради. Алдов шариат далилларини бекор қилиш учун етарли асосга бўла олмайди.
Хулоса: суғурта ақди ўзаро ёрдам, ҳамкорлик ва мурувват кўрсатиш қабилидан бўлиб, қилинган мурувват учун эваз олиниши, ахлоқий қоидаларга тескари бўлганлиги учун дуруст бўлмайди[25].
Шу боис жорий қилинган ўзаро ёрдам суғурта келишуви жамият орасида ҳар бир шахсга нисбатан бир-бирини қўллаб қувватлаш ҳамкорлиги асосида бўлиши керак.
Тошкент ислом институти
4-курс талабаси Иззатуллаев Файзуллоҳ
[1] https://islom.uz/view/суғурта суғурта сайтининг расмий маълумотларига асосланган ҳавола.
[2] Доктор Ваҳбату Зуҳайлийнинг “Ал-Муъамалотул-молиятул-муъасиро”. Байруб. Дорул-фикр.-2002.й.Б.2. С-265.
[3] Баймуратов Т. “Суғурта иши”фанидан тайёрланган ўқув-услубий комплекс.Тошкент:Ўзбекистон,2013 йил,
Б-449.
[4] Шенниев Х.М., Кенжаев И.Ғ.”Чет мамлакатлар суғуртаси”-Тошкент “Янги нашр”,-2012, С-1885.
[5] Баймуратов Т. “Суғурта иши” фанидан таййорланган ўқув-услубий комплекс.Тошкент: Ўзбекистон, 2013 йил, Б-445.
[6] Хўжаев Й. “Ташқи иқтисодий фаолиятда суғурта”. Ўқув қўлланма.- Т.:Солиқ академияси,2005,С-257.
[7] Шеннаев Х.М., Кенжаев И.Ғ. “Чет мамлакатлар суғуртаси”-Тошкент “Янги нашр”-2012, С-189.
[8]. Доктор Ваҳбату Зуҳайлининг “Ал-Муъамалотул-молийятул-муъасиро”. Байрут. Дорул-фикр. -2002.й.Б.21.Ж-2,С-268.
[9] Муҳаммад Тақий Усмонийнинг “Буҳус фи қозоя фиқҳийя муъасира”. Дамашқ. Дорул-қалам-2009 й. Ж-2.
[10] Доктор Ваҳбату Зуҳайлининг “Ал-Муъамалотул-муъасиро”.Байрут.Дорул-фикр.-2002.й.Б.21.
Ж-2.С-269.
[11] Доктор Ваҳбату Зуҳайлийнинг “Ал-Муъамалотул-молиятул-муъасиро”. Байрут. Дорул-фикр, – 2002.й.Б. 21. Ж-2. С-269
[12] Ислом фикҳий Академиясининг “Маънавий ҳақлар” тўғрисидаги 2,9-боб, 1887 қарори. – Қувайт, 1998.
[13] Доктор Ваҳбату Зуҳайлийнинг “Ал-Муъамалотул-молиятул-муъасиро”. Байрут. Дорул-фикр, – 2002.й.Б. 21. Ж-2. С-270.
[14] Доктор Ваҳбату Зуҳайлийнинг “Ал-Фиқҳул-Исламия ва Адиллатуҳу” Байрут. Дорул-фикр-2003 й. Ж-5. С-2520
[15] Доктор Ваҳбату Зуҳайлийнинг “Ал-Фиқҳул-Исламия ва Адиллатуҳу” Байрут. Дорул-фикр-2003 й. Ж-5. С-2520.
[16] Муҳаммад Тақий Усмонийнинг “Фиқҳул-буюъ”.Дамашқ. Дорул-қалам-2014 й. Ж-2. Б-32, С-82.
[17] Доктор Ваҳбату Зуҳайлийнинг “Ал-Муъамалотул-молиятул-муъасиро”. Байрут. Дорул-фикр, – 2002.й.Б. 21. Ж-2. С-271..
[18] “Табарруъ” луғатда-савоб умидида эҳсон ва мурувват кўрсатиш маъносида.
[19] Доктор Ваҳбату Зуҳайлийнинг “Ал-Фиқҳул-Исламия ва Адиллатуҳу” Байрут. Дорул-фикр-2003 й. Ж-5. С-2525.
[20] Доктор Ваҳбату Зуҳайлийнинг “Ал-Муъамалотул-молиятул-муъасиро”. Байрут. Дорул-фикр, – 2002.й.Б. 21. Ж-2. С-272..
[21]Доктор Ваҳбату Зуҳайлийнинг “Ал-Муъамалотул-молиятул-муъасиро”. Байрут. Дорул-фикр, – 2002.й.Б. 21. Ж-2. С-272..
[22] Доктор Ваҳбату Зуҳайлийнинг “Ал-Муъамалотул-молиятул-муъасиро”. Байрут. Дорул-фикр, – 2002.й.Б. 21. Ж-2. С-273..
[23] Муҳаммад Тақий Усмонийнинг “Фиқҳул-буюъ”.Дамашқ. Дорул-қалам-2014 й. Ж-2. Б-32, С-83.
[24] Доктор Ваҳбату Зуҳайлийнинг “Ал-Муъамалотул-молиятул-муъасиро”. Байрут. Дорул-фикр, – 2002.й.Б. 21. Ж-2. С-274..
[25] Доктор Ваҳбату Зуҳайлийнинг “Ал-Фиқҳул-Исламия ва Адиллатуҳу” Байрут. Дорул-фикр-2003 й. Ж-5. С-2525.