islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Рўза тутмасликни мубоҳ қилувчи сафар ва касаллик нима?

Аллоҳ субҳанаҳу ва таъало касал ва мусофирга ромазонда рўза тутмасликни мубоҳ қилди. бандаларига раҳмат қилиб ва уларга енгиллик пайдо қилиб. Фуқаҳолар рўза тутмасликни мубоҳ қилувчи касаллик ҳақида бир неча қовлга кўра ихтилоф қиладилар.

1-дан. Аҳли зоҳирларни қовли шундан иборатки: мутлоқ касаллик, мутлоқ сафар инсонга рўза тутмасликни мубоҳ қилади. Гарчи сафар қисқа бўлса ҳам, касаллик жуда ҳам енгил бўлса ҳам хатто уни бармоғи ёки тиши оғриб қолса ҳам рўза тутмаслиги мумкин. Бу Ато ибн Аби Рабоҳ ва ибни Сирринлардан ривоят қилинади.

2-дан. Баъзи уламолар айтадилар “У рухсат фақат шундай касалга хоски, агар у рўза тутса машаққат ва қийинчиликка тушиб қоладиган касалдир. Шунингдек мусофир ҳам уни қийнаб қўядиган сафар бўлса, ана шу одамни рўза тутмаслиги мумкин” дейдилар. Бу Хотамул Асамнинг қовлидир.

3-дан. Кўпчилик фуқаҳолар шунга борганки рўза тутмасликни мубоҳ қилувчи касаллик у жуда ҳам қаттиқ касаллик-ки, нафсдаги бир зарарга олиб борадиган ёки касалликни зиёда қилиб юборадиган ёки касалликни тузалишини кечиктириб қўйиши қўрқиладиган касалдир. Сафардан мурод ҳам шунчалик узоқ сафарки, бу ғолибан машаққатга олиб борадиган сафардир. Бу  эса тўрт мазҳабнинг имомларининг мазҳабидир. Жумҳурнинг далили шундан иборатки : жумҳурул фуқаҳо енгил касалликда ҳеч қандай кулфат йўқ, бу эса рўза тутмасликни мубоҳ қилмайди.  рўза оятида ҳам шундай келадики :

يُرِيدُ اللّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلاَ يُرِيدُ بِكُمُالْعُسْرَ ояти карима шунга далолат қиладики  рухсат беришдан мақсад машаққат ва зарарни даф қилиш.  Агар  касаллик енгил бўлса, сафар ҳам яқин бўлса, бу ерда рўзадор одамдан кўтарилиши керак бўлган машаққат бор дейилмайди. бармоқ ёки тишни оғришида қандай машаққат бўлиши мумкин.  мана шу қовл кучлироқдир.

“Мен ҳам айтаман жумҳурнинг борган фикрлари тўғридир  Буни ақл ҳам қабул қилади чиройли қабул қилишда” дейди Муҳаммад Али Собуний.   Касалга  рўза тутмасликда рухсат бериладиган хикмат у енгилликни ирода қилиш, енгиллик эса машаққат мавжуд бўлганда ирода қилинади. Бармоқни оғришида ёки енгил бош оғриғида ёки енгил касалликда рўза тутишликка қандай машаққат бор. Сўнгра касалликлардан унинг шифоси фақат рўза бўладиган касалликлар бордир. Қандай қилиб касаллик мана шунда бўлиб турса-ю рўза тутмаслик мубоҳ қилинади. Аллоҳ жалла ва аъло бизларга ғолибиззонда, зонндаги нарсани ҳасабига кўра таклифни қилди; рўза агар касалликка сабаб бўлса ёки касалликни зиёда бўлишига сабаб бўлса, ана шу кифоя қилади. Аммо ундаги мутлоқлик  ёки танглик пайдо қилиш бу мукаллафларга енгилликни ирода қилиш билан қарама-қарши юришдир.

Имоми Қуртубий айтадилар : касалликни икки ҳолати бор. Иккисидан бири бирор ҳолатда ҳам рўзага тоқат қила олмаслик унга рўза тутмаслик вожиб бўлади.

2-ҳолат эса, рўза тутишга қодир зарар ва машаққат билан. Бу холатда эса унга рўза тутмаслик мустаҳабдир. Бу ҳолатда жоҳилгина рўза тутмайди. Уламоларнинг жумҳури айтадилар : қачонки бир одамда унга алам берадиган касаллик бўлса ёки касалликни давомли бўлишидан қўрқса ёки уни зиёда бўлиб кетишидан қўрқилса, унда рўз тутмаслик дурустдир.[1]

Сўнгги йилларда мўъжизалар пайдо бўлди! Илмий тадқиқотлар жараёнида дунёдаги кўплаб клиникалар рўза тутиш, яъни рўза тутиш танани шифо беришда бебаҳо фойда келтиради деган хулосага келишди. Маълум бўлишича, кўплаб касалликларни рўза тутиш орқали даволаш мумкин! Турли хил локализациядаги ўсма касалликлари каби энг ақлга сиғмайдиган нарса!

Бунинг учун рўза курси камида тўрт ҳафта, яъни 28 кун бўлиши керак.

Aжабланарли Муқаддас оят нозил бўлишидан қарийб бир ярим минг йил ўтди! У рўза тутганларнинг барчасига соғлиқ учун қандай катта фойда келтирганини тасаввур қилишнинг ўзи кифоя! Шунингдек, касал, заифлашган, кекса, кучсиз одамларга рухсат берилганлиги ажаблантиради! Ушбу ҳодисанинг сири нима – рўза тутиш

Жавоб жуда осон: яхши овқатланган танаси овқатни ҳазм қилиш учун энергия сарфлаш орқали ишлайди, оч одам эса танани тозалашга ҳаракат қилади. [2]

Манба: Муҳаммад Али Собунийнинг “Роваиул  баён” тафсири 1-жуз

4-курс талабаси Ҳабибова Зилола тайёрлади

[1]   Роваиул Баён  1 -жуз “ Муҳаммад Aли Собуний ”

[2] Дибир Кулизанов-Токотинский.  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими

226320cookie-checkРўза тутмасликни мубоҳ қилувчи сафар ва касаллик нима?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: