Тафсир илмининг кенгайиши Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан кейин саҳоблар даврига тўғри келади. Чунки саҳобалар розияллоҳу анҳумлар даврида тафсирга болган эҳтиёж янада ошди. Бунга қуйидаги омиллари сабаб болган:
1. Исломни кўплаб араб бўлмаган қавмлар қабул қилдилар. Улар динларига оид бўлган ишларни ва Роббилари кўрсатиб берган шариатни билишга, Аллоҳ таоло нозил қилган китобини тадаббур қилишга жуда ҳам ҳарис бўлганлар. Уларга Қуроннинг маъно-ю маромларини билишга имкон берувчи тилдан узоқ болганлари сабабидан Қуръон нозил бўлибоқ етказилган, ҳидоят борасида энг билағон кишилар бўлган саҳобаларга эҳтиёж, албатта, ошди.
2. Исломда саҳобаларнинг фарзандларидан ҳам бир авлод ўсиб-улғайди. Шу билан биргаликда мусулмон араблардан бўлган, лекин ваҳий нозил бўлаётган пайтда ҳозир бўлмаган, Қуръон тушиш пайтларидаги жараёнларда бевосита иштирок этмаган кишиларнинг авлодлари ҳам улғайдилар. Бундай кишилар оятларнинг тушиш сабаблари ва оятлар мазмуни англашда муҳим рол ойнаган воқеа-ҳодисаларда иштирок этмаганлар. Саҳобалар розияллоҳи анҳумлар уларнинг коплари ваҳий тушган даврда яшаган ҳамда Қуръони карим нозил бўлаётган бир пайтдаги жараёнларда бевосита ўзлари иштирок этганлар. Қуръон оятлари борасида сўрашга энг тўғри ечим бўлганлар.
3. Ислом давлатининг ҳудуди кенгайиб кетди. Шарқий тарафлардан Ҳинд ва Синдга, шимол тарафдан Армения ва Азарбайжонга, ғарбда Рум денгизи ва Атлантика океанига, жанубда эса Араб денгизигача етиб борди. Араблар бошқа халқлар билан аралашиб бордилар. Ислом маданиятига кўплаб бошқа маданиятлар, жумладан, янги мусулмон бўлган халқлар маданияти, насроний ва яҳудийлардан иборат бўлган аҳли китоблар ва мажусий ҳамда бошқалардан ташкил топган шарқ фалсафаси аралашиши кузатилди. Одамлар орасида уларнинг ёлғонидан саҳиҳини, кейинчалик тўқиб чиқарилганидан асл суяниладиган маъломотларни ажратиб олишга бўлган ҳожат росмана ошиб кетди. Хоссатан олганда, олдинги ўтган умматлар ва уларнинг пайғамбарлари ҳамда файласуфлар илгари сурадиган масалалардан бўлган олам ва махлуқотларнинг пайдо бўлиши борасидаги баҳсларда шундай муаммолар кўпайинб кетди.
Мана шундай вазиятда бундай масалалар борасида Исломнинг асл асосини билишга интилиш саҳобалар розияллоҳу анҳумларга қайтиб иш кўришга жуда катта эҳтиёж бор эди. Шунинг учун ҳамки, тафсир манбаларида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин анча узоқроқ яшаган саҳобаларнинг фатво ва бошқа ривоятлар борасидаги нақлларини Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам вафотларига яқин оламдан ўтган саҳобаларникидан кўра кўпроқ топамиз.
Мана шуларнинг барчаси саҳоба розияллоҳу анҳумларни турли хил жойларга бориб, одамларга динларини ҳамда Аллоҳнинг китобини тафсирини ўргатишни тақозо қилди.
Бунга хилоф равишда амирул мўминин, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу муҳожир ва ансор саҳобаларнинг киборларини Ислом давлатининг пойтахтида, ўзининг ёнида олиб қолишга жуда ҳам ҳарис бўлган. Бунинг сабаби амирул мўминин давлат ишларида ва ҳукмлар борасида улар билан маслаҳатлашиб иш кўришга интилганидир. Лекин шундай бўлсада, у киши ҳам Абдуллоҳ ибн Масъуд розийлоҳу анҳуни Ироққа жўнатган ва бу масалада уларга хат ҳам ёзган.
Мен сизларга Аммор ибн Ёсирни амир ва Абдуллоҳ ибн Масъудни муаллим ва вазир ўлароқ юбордим. Бу иккови ҳам бадрда иштирок этган Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг аслзода саҳобаларидан ҳисобланадилар. Абдуллоҳ ибн Масъудни байтул молингизга қўйдим. У иккисидан таълим олинглар ва уларга иқтидо қилинглар. Мен Абдуллоҳ ибн Масъудни сизларга ўзимдан юқори кўрдим.
Шунингдек, бошқаларни ҳам турли хил жойларга жўнатганлар. Амр ибн Осни Мисрга, Саъд ибн Абу Ваққосни Ироққа ва Шомга, Муоз ибн Жабални Шомга юборганлар. Ҳар бир саҳобий илм ва Аллоҳ таолонинг китобининг фаҳми эди. Уларнинг Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан таълимлари ва оятларнинг нозил бўлиш сабаблари борасида бевосита билганлари марфу қавл орқали таълим олмаган нарсаларга изофа қилиш билан Қуръони карим маънолари ва маромларини билишда хос идроклари бўлган. Ўша кун воқелигидан келиб чиққан фарз ҳукм шундан иборат эдики, одамларнинг ўзлари яшаб турган ҳудудда турган саҳобийга шогирд тушиб, ўзининг устозидан ранг олиш ҳамда фаҳм ва истинбот қилишда унинг манҳажидан бориш эди. Ўқувчи ўз устозининг масофаси эди.
Ажабланарлиси шундаки, улар инсоният муаллими, башарият муршиди, рисолат етказувчиси бўлмиш Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қўлларида дарс олган авлоднинг таълимини олганлар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: Сизлардан кимки, кимдандир намуна олмоқчи бўлса, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан намуна олсин. Чунки улар қалб жиҳатидан энг художой, илм жиҳатидан энг чуқури, такаллуфи энг кам, ҳадя жиҳатидан эса энг тўғриси, ҳол юзасидан энг яхшисидирлар. Аллоҳ таоло уларни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга соҳибликка ва ўз динини қоим қилишга ихтиёр қилган зотлардир. Фазлларини билиб олгин ва уларнинг осорларига эргашгин.
Имом Шофеий роҳимаҳулоҳ саҳоба розияллоҳу анҳумлар ҳақида шундай нақл қиладилар: Улар биздан ҳар бир илмда ва ижтиҳодда, вара ва ақлда, илмга олиб борадиган ишларда ва ҳукм истинбот қилинадиган нарсаларда бизлардан устун турадилар. Уларнинг бизга берган фикрлари бизнинг ўзимизга қилган фикрларимиздан кўра мақталган ва яхшироқдир.
Саҳоблар даврида қабул қилинган услуб умумий болган. Улардан кейинг келган авлод ҳам улардан нақл қилар эдилар ҳамда уларнинг ёлларини ушлар эдилар. Мана шу йўл Қуръонни Қуръон билан тафсир қилиш услуби бўлган. Оятларнинг кўплари бир бирини тафсир қилади.
Бир оринда қисқа болган нарса, бошқа оринда муфассал болиши мумкин. Бир жойда умумий бўлган нарса, бошқа ўринда хосланиб келиши мумкин. Кўп оятлар бир неча ўринларда ишлатилиши қайтланиши мумкин. Қисқа маъно англатиб келган оятларни гоҳида бошқа жойда қанчалар кенг маънога эга эканлигини ва баёнини топишингиз мумкин. Қуръони тафсир қилаётган муфассирга Қурони Каримда такрорланиб келган оятларни ҳамма ўринларини биргаликда ўрганиб чиқиш лозим болади. Чунки зикр қилинган сиёқлардаги маъно ва далолатларни барини жамлаб олишлик керак бўлади. Уларнинг орасидаги мансух ва носих оятларини ажратиб олишлик, ёки зоҳиридаги зиддиятларни жамлашлик ҳам керак бўлади.
Агар муфассир Қуръонни Қуръон билан тафсир қилишга бирор оят топмаса, Қуръонни суннат билан тафсир қилишга ўтади. Маълумки, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга топширилган муҳим вазифа етказишлик ва баён қилишлик бўлган. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади:
وَأَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ وَلَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ
“…Ва сенга одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун Зикрни нозил қилдик. Шоядки, тафаккур қилсалар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларнинг фикрларини ҳадиси ва баёнидан иборат мана шу ишга бурдилар:
Албатта, менга Китоб ва унинг мислича нарса берилган. Ўриндиғида ўтирган тўқ одам шошилади. Дейди: сизларга бу Қуръонда ҳалолидан нима топсангиз уни ҳалол денг. Агар унда ҳаромидан нима топсангиз уни ҳаром денг.
Саҳобаларнинг кўплари Умар, Абдуллоҳ ибн Масуд ва Али розияллоҳу анҳумлардек устозларининг қавлларига қайтганлар. Сабаби нузуллари, ҳодисалар тарихи, сийратлар ва ғазотардан иборат мана шу мурожаатдан ёки араб луғати, лаҳжалари ва одатларидан сўнг боқий қолади.
Мана шуларнинг барчаси ояти каримадан кўзланган маънони равшанлаштиришга хизмат қилади. Биз аҳамият қиладиган тафсирдаги мана шу йўл Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилингандир.
4-курс талабаси
Иброҳимжон Исоқжонов