islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Мутавотир ва шозз қироъатнинг фарқлари

  1. Мутавотир қироатлар. Мазкур шартларнинг барчаси топилган ва тавотур – ёлғонга келишиб бўлмайдиган даражадаги кўпчиликдан шунча ёки ундан кўп ададдаги кишилар ривоят қилиши натижасида ҳосил бўлган силсила орқали нақл қилинган қироатлар. Бу ўн қироат имомларидан нақл қилинган бўладими, улардан бошқа имомлардан нақл қилинган бўладими, фарқи йўқ. Мазкур ўн қироатнинг барчаси мана шу тарзда ривоят қилинган. Чунки уларнинг ҳар бирини сон­саноқсиз қорилар катта бир жамоа устозлардан, бутун бир шаҳар аҳолиси авлоддан авлодга нақл қилган.

Уламолар «Мутавотир қироатларни қабул қилиш шарт, улардан бирортасини рад етиш мумкин емас, куфр ҳисобланади», деганлар.

  1. Саҳиҳ қироатлар. Қироатларнинг бу туркумида ҳам юқорида айтилган қироат шартлари топилади. Бироқ уларнинг нақлдаги даражаси мутавотир мартабасига етмайди. Бу тур қироатлар икки қисмга бўлинади:

а) машҳур қироатлар. Санади саҳиҳ, ровийлари ишончли, мўтабар кишилар бўлган, араб тили асосларига ва мусхафга мувофиқ келган, қироат уламолари ўртасида машҳур бўлган, аммо санаддаги табақаларда тавотур ҳосил қиладиган даражада кўпчилик топилмаган қироатлар. Мазкур ўн қироатнинг айрим тариқалари, ҳарфлари мана шу даражада нақл қилинган.

Машҳур ҳарфлар ‒ қироат аҳкомлари ҳам мутавотирлар каби қабул қилинади ва ёрдамчи шартлар асосида мутавотир даражасига кўтарилади;

б) оҳод қироатлар. Санади саҳиҳ, аммо якка шахслардан иборат бўлган қироатлар. Уларнинг машҳурлардан фарқи қироат мутахассислари ўртасида улар каби кенг тарқалган бўлмаслигидир. Бу тур қироатларни қабул қилиш шарт емас. Улар шозз қироатлар ҳукмида бўлади. Уларни тиловат маъносида, намозда ўқиш ҳам жоиз емас, чунки Қуръон фақат тавотур билан собит бўлади. Aммо улардан оҳод хабар ўрнида ҳукм олишда, тафсирда фойдаланилади.

  1. Шозз (нодир, ажраб қолган) қироатлар. Улар қироатни қабул қилишдаги мазкур учта шартдан бир ё иккитаси топилмаган қироатлардир. Яъни уларда ё санад саҳиҳ бўлмайди, ё араб тили асосларига зид бўлади, ёки мусхаф расмига тўғри келмайди, ёхуд булардан иккитаси уларда мавжуд бўлади. Aммо учала шарт ҳам топилмайдиган бўлса, у умуман асли йўқ қироат ҳисобланади. Уларнинг шозз деб аталишига сабаб шуки, уларни нақл қилган қори бошқа қироат устозларидан айри ҳолда ривоят қилган бўлади ёки мусхаф расмига тўғри келмайди, ундан ажраган бўлади. Шозз қироатлар мутавотирларнинг зидди ҳисобланади.

Шозз қироатлар уч қисм бўлади:

а) санади саҳиҳ, араб тили асосларига мувофиқ келади, аммо мусхаф расмига тўғри келмайди. Масалан, Ибн Муҳайсиннинг «وَما خَلَقَ الذَّكَرَ وَالأُنثَى» оятида «وَما خَلَقَ» иборасини тушириб ўқиши каби.

Бу тур қироат гарчи мусхаф расмига тўғри келса ҳам, қабул этилмайди, қироат қилинмайди, намозда ўқилмайди;

б) санади саҳиҳ, мусъҳаф расмига тўғри келади, аммо араб тили асосларига мувофиқ келмайди. Бунга имом Нофеънинг баъзи ровийлар нақл қилган «مَعَايِش» калимасини «مَعَائِش» деб ҳамза билан ўқиши мисол бўлади. Бу тур қироат жуда ҳам нодир ва у ҳам қабул этилмайди, қироат қилинмайди, намозда ўқилмайди;

в) ишончсиз кишилар нақл қилган қироатлар. У араб тили асосларига ёки мусъҳаф расмига тўғри келадими, келмайдими − фарқи йўқ.

Бу қисм қироат мусхафга тўғри келса ҳам, қабул  этилмайди, қироат қилинмайди, намозда ўқилмайди. Шозз қироатнинг ҳар учала тури ҳам Қуръон ҳисобланмайди, уларни Қуръон деб еътиқод қилиш ҳам жоиз емас, чунки уларда мақбул қироат шартлари топилмайди, улар тавотур йўли билан нақл қилинмаган. Шу боис, уларни инкор қилган киши кофир бўлмайди. Aммо кўпчилик уламолар шозз қироатларнинг биринчи ва иккинчи тури санади саҳиҳ бўлгани учун тафсир қилишда далил бўлиши мумкин, деганлар.

Шозз қироатларнинг машҳурлари тўртта:

A) Ҳасан Басрий қироати;

Б) Ибн Муҳайсин қироати;

В) Яҳё ал-Язидий қироати;

Г) Шанбузий қироати.

Одатда, ўнта мутавотир қироатга муқобил ёки қўшимча равишда зикр қилинганда мана шу тўрт қироат назарда тутилади.

  1. Мавзуъ – (тўқима) қироатлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёлғондан нисбат берилган қироатлар. Масалан, Aбу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига ёлғон нисбат берилган баъзи оятлар қироати каби. Aйрим мўътазила ва шиалалар ўзларининг ақидавий мазҳабларини қувватлаш мақсадида айрим калималарнинг қироатини бузишга ҳам ҳаракат қилишган.
  2. Мудраж (киритма) қироатлар. Бу баъзи саҳоба ёки тобеинларнинг томонидан айрим калима ёки ибораларни изоҳлаш учун қўллаган сўзларидир. Бу киритмаларнинг кўпи ўша саҳоба ва тобеинларнинг шахсий мусхафларида ҳам акс етган. Мисол учун, «وَلَهُ أَخٌ أَوْ أُختٌ» («…ва унинг иниси ёки опаси бўлса…») оятида Саъд ибн Aбу Ваққос розияллоҳу анҳудан нақл қилинган «مِنْ أُمٍّ» («мин уммин» «она томонидан») сўзлари бунга мисол бўлади. Бундай қўшимчалар Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ҳам кўплаб нақл қилинган. Буларнинг қироат деб аталишига сабаб шуки, уларни мазкур саҳоба ва тобеинлар қироат ўртасида ҳам келтирган, ўз мусхафларига ёзиб қўйган ва айрим кишилар уларни Қуръондан деб ўйлаган.

Мудраж қироатлар агар санади саҳиҳ бўлса, араб тили асосларига мос келса, тафсир ўрнида қабул қилинади, балки енг мўътабар тафсирлардан саналади.

Ушбу икки тур қироатни ҳам Қуръон деб еътиқод қилиш жоиз емас, чунки бу Қуръон бўлмаган нарсани Қуръон дейиш бўлади ва куфр ҳисобланади.

4-курс талабаси Абдулазиз Зокиров

230861cookie-checkМутавотир ва шозз қироъатнинг фарқлари
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!