islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Фиқҳий қоидаларнинг фойда ва аҳамиятлари

“Ал-қоваидул фиқҳийя” (фиқҳий қоидалар) илми фиқҳ илмида китоблар ёзилиши, унга катта аҳамият берилиб, яхши ўзлаштириш натижасида келиб чиққан. У манфаати улуғ илм бўлиб, бир неча фаръий ҳукмлар ва тарқоқ жузъий масалаларни қисқа ибораларда, сайқалланган жумлаларда бирлаштириш билан фиқҳ илмини тартибга солган, унинг ҳукм ва иллатларини бир тизимга терган, фиқҳий масала ва ҳукмларни осон ёдланадиган ва унутиш эҳтимолидан узоқ қилган, фиқҳий малакани ҳосил қилган. Демак, «ал-Қоваид ал-Фиқҳийя» деб номланадиган қоида ва усуллар тўплами бир маънода турли урф-одат ва қадриятлар асосида яшайдиган инсонларни манфаатини ва уларнинг Ислом шариати ҳукмларига мослашишларини осонлаштириш учун асос солингандир.
Бора-бора уни ўрганиш аҳамияти янада ойдинлашиб, унга оид асарлар битилди, ҳатто фиқҳий қоидаларни барини жамлаган мавсуотлар – энциклопедиялар тузила бошлади, олий таълим муассасаларига ўқув дарслиги сифатида киритилди. Фиқҳий қоидалар илмининг аҳамияти ниҳоятда катта ва фойдалари кўп бўлиб, қуйида улардан айримларини санаб ўтамиз:

1. Маълумки, фиқҳ илмининг барча қисм ва шаҳобчаларини ўрганиш муҳол ишдир, шу сабаб толиби илмлар ва фиқҳ илмини ўрганувчилар ана шу беҳисоб фуруъларни ўз ичига оладиган умумий қоидаларни ўзлаштирадилар ҳамда бу қоидаларни турли ўхшаш масалаларни уларнинг таркибига киргазиш учун эслаб қоладилар.
2. Гарчи фиқҳ илмининг барча бўлимлари ёд олинса ҳам, уларни унутиш осон ва тез кечади, ҳар сафар яна машаққат ва қийинчилик билан ёдлашга зарурат туғилади. Фиқҳий қоидалар эса лафзи осон, тез ёдланадиган бўлгани учун, уларни унутиш эҳтимоли узоқ.
3. Жузъий ҳукмлар гоҳида зоҳирига қарама-қарши бўлади, натижада талаба ёки изланувчи хато ва адашишга дучор бўлади, асл ҳақиқатни топпиш учун кўп саъй-ҳаракат қилади. Аммо фиқҳий қоидалар эса, фиқҳий масалаларни тартибга солади, ўхшаш ҳукмлар орасини бир тизимга солиди, фаръийётларни ўз аслига қайтаради, натижада эса, талабага уни идрок этиш ва ўзлаштириш осон кечади. Яъни, фиқҳий қоидаларни ёдлаган одам зоҳирида бир-бирига қарши масалалар кўндаланг бўлганида, ҳайратда қолмайди.
4. Фиқҳнинг умумий қоидалари талабада фиқҳий малака ҳосил қилади, орқали фиқҳнинг кенг бобларини ўзлаштириш, ўзи дуч келган масалалалардаги шаръий ҳукмларни билиш, янги келиб чиққан масала ва ҳодисаларга ечимлар чиқариш учун қаршисидаги йўлни ёритади.
5. Фиқҳий қоидалар шариат мақсадлари ва умумий ғояларини идрок этишда ёрдам беради. Чунки фиқҳий қоидаларнинг мазмуни ана шу мақсад ва ғоялар ҳақида аниқ-равшан тасаввур уйғотади, масалан: “المشقة تجلب التيسير” (Машаққат енгилчиликни жалб қилади) ёки “الرخص لا تناط بالمعاصي” (Рухсатлар маъсиятлар билан боғлиқ қилинмайди) каби.

ТИИ 4-курс талабаси

Зиёуддинов Муҳаммад Содиқ

231480cookie-checkФиқҳий қоидаларнинг фойда ва аҳамиятлари
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!