islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Доктор Нуриддин Итрнинг ҳаёти ва ижоди

Нуриддин Итр роҳимаҳуллоҳ 1356-ҳ.й. 1937-м.й санада Ҳалаб шаҳрида туғилган. Шайх Аллома Муҳаммад Нажиб Сирожуддиннинг набираси бўлади. Хусравия мадрасасида шаръий бошланғич таълимни ўқиган. 1954 – йил “Санавия шаръия” биринчи даражали дипломини олган. Сўнг бевосита Мисрдаги “Ал-азҳар” университетига ўқишга кирган. 1958-йил бакалавриятни тамомлаган. 1964-йил тафсир ва ҳадис бўйича Докторлик даражасида ҳалқаро дипломга эга бўлди. Докторлик даражасини қўлга киритгандан сўнг яна Сурияга қайтади ва оз муддат санавийя марҳаласида дарс беради. Сўнг Мадинаи Мунавварада Ислом университетида ҳадис фанидан мударрис этиб тайинланади. У ерда 1965-йилдан 1965-йилгача фаолият олиб боради. Сўнг мударрис ва устоз вазифаси учун яна Сурияга қайтади. Дамашқ ва Ҳалаб жомиъаларининг “Одоб” факултетларида ҳадис ва тафсир фанларидан дарс беради. Ундан ташқари бир неча араб ва ислом юртларида дарслар берган. Нуриддин Итр роҳимҳуллоҳнинг ўзига хос алоида фазилатларидан бири, у зот доим илмий услубларга суянган ҳолда иш олиб боришидир. Ундан ташқари Нуриддин Итр роҳимаҳуллоҳни алоҳида жиҳатларидан бири, У зот усули ҳадис соҳасида ва китоб таҳқиқ қилиш соҳасида янги метод (манҳаж)ларни йўлга қўйганидир. Отаси Муҳаммад Итр Уни ёшлигиданоқ диний тарбия бериш билан шуғулланиб, Нуриддин Итрни шаръий илмлар ўрганиши учун “Хусравия” мадрасасига топширган.
Доктор Нуриддин Итр Аллома, Муфассир, Муҳаддис, Ҳофиз, Фақиҳ, Ҳанафий мазҳабидаги буюк олимлардан ҳисобланади.
Нуриддин Итр роҳимаҳуллоҳ Ўзининг гўзал хулқ атвори билан тенгдошлари орасида ажраб турар эди. У ўта камтар ва мутавозиъ инсон бўлган. Нуриддин Итр томонидан битилган китоблар шаръий илмлар учун асосий манба ҳисобландиган даражада бўлсада, камтар ва шуҳратга қизиқмагани учун машҳурликда у қадар намоён бўлмаган. Ёзувчи ва Тадқиқотчи Муҳаммад Хайр Мўсо айтади: Устозимиз Доктор Нуриддин Итр жуда виқор ва ҳайбат билан шошилмай оҳиста юрар эдилар. Талабалар тўпланиб турган жойдан ўтсалар албатта биринчи бўлиб ул зот салом берар эдилар. Ҳеч ёдимдан чиқмайди: ўқишга келган илк саналаримидан бири эди. Уч киши турган эдик. Бир вақт Доктор Нуриддин узтоз олдимизга кепқолдилар ва қўл билан сўрашиб саломлашдилар. Шу аснода биз ҳақимизда, қаердан келганимиз, ўқишлар қандай бўлаётгани ҳақида сўрадилар. Бизнинг ўзга юрдан эканимизни ва янги келганимизни эшитиб, жиддий тарзда аҳволимизни сўраб, турар жойга қийнмаётгани, хотиржамлигимиз ҳақида қайғурдилар ва бизга чуқур меҳр кўрсатдилар. Сўнг биздан ўзларининг ҳақларига дуо сўрадилар. Шундан бери У зотга бўлган ҳурматимиз ва муҳаббатимиз ортди.
Нуриддин Итр роҳимаҳуллоҳ бир қатор устозлардан дарс олган. Жумладан: Шайх Мустафо Мужоҳид, Шайх Муҳамад Муҳаммад Самоҳий, Шайх Абдулваҳҳоб Баҳирий, Шайх Муҳаммад Муҳйиддин Абдул Ҳамид, Аллома шайх Абдуллоҳ Сирожиддин ал Ҳусайний.
Шайх Нуриддин Итр бир қатор китоблар муаллифи ҳисобланади. Шунингдек, докторлик ва магистрлик бўйича ўнлаб диссертатсияларга раҳбарлик қилган. У Зотнинг муаллафотлари ва таҳқиқ қилган китоблари элликдан зиёд ҳисобланади:
“Ал-Имом ат Термизий вал мувозанату байна жомиъҳи ва байна ас-саҳиҳайн”
“Манҳажун нақд фий улумил ҳадис”, “Диросот татбиқийя фил ҳадис ан набавий”, “Ал-ҳажжу вал умрату фил фиқҳил исломий”, “Муҳозарот фий тафсирил қуръон ал карим”, “Иъломул аном” , “Улумул қуръон”, “Ал-Қуръонул карим вад диросот ал-адабия” , “Усулул жарҳ ват таъдил ва илмур рижол”, “Илмул ҳадис” Ибн Салоҳ, “Иршаду туллобил ҳақоиқ ила маърифати сунани хойрил халоиқ” Нававий, “Шарху илал Термизий” Ибн Ражаб, Шарҳун нухба: “Нузҳатун назар фий тавзихи нухбатул фий мусталаҳи аҳлил асар” Ибн Ҳажар, “Ар- риҳлату фий талабил ҳадис” Хатиб Бағдодий каби китоблари шулар жумласидандир.
Аллома Нуриддин Итр роҳимаҳуллоҳ 2020-йил 23 – сентябр куни, ҳижрий 1442-йил 6-сафар ойида 83 ёшларида вафот қилдилар.
Шайх, доктор Мўътаз ал-Хатиб Шайх Нуриддин Итр раҳимаҳуллоҳ ҳақида қуйидаги хотираларини баён қилади:

Мухтарам шайхимиз аллома Нуриддин Итр раҳимаҳуллоҳ бирон бир савол сўралса, айтилган сўзнинг масъулияти нақадар кучли бўлиши ва илм эҳтироми ҳаққининг риояси ўлароқ юриб кетаётиб жавоб бермас эди. Агар юриб кетаётганида савол берилиб қолса, бирон жойда тўхтаб сўровчига юзланар, аввал савол ҳақида тааммул қилар, сўнгра эса шошилмай, оғир босиқлик билан, аниқ жавоб берар эди.
Мен у зотнинг даргоҳларида ҳадис ва бошқа илмларни ўқидим, у кишига ҳадис илмлари бўйича тўлиқ қарздорман.

ТИИ Махсус сиртқи бўлим курс талабаси Эгамбердиев Шукуржон Тожибой ўғли

231610cookie-checkДоктор Нуриддин Итрнинг ҳаёти ва ижоди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: