islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қазо ва қадарга иймон келтиришнинг аҳамияти

Қадар – иймон келтириладиган нарсаларнинг олтинчисидир ва энг муҳим нуқталардан биридир. Киши тақдирга иймон келтирса шунчалар яшашлиги осон бўладики, у мусибатларни жуда енгил қабул қилади ва бу ҳаётта яшашга жуда катта куч топади.
Бу мусулмонларни бахтли қиладиган нарсалардандир. У ўз Роббисидан рози бўлади. Уни берган мусибатларини охиратда унга катта , улкан мукофат бўлиб қайтиб келишига ишонади. Хурсандчилик, мол-у давлатлар уни чегарадан чиқармайди ва бошига келадиган синовлар уни тушкунликка тушириб қўймайди.
Қадарга иймон келтиришлик ислом динидаги тарозни босадиган катта амалдир. Тақдирни ҳеч ким ўзгартира олмайди. Уни Аллоҳ таоло Лавҳул маҳфузга ёзиб қўйган.
Қазо ва қадарга иймон келтиришлик вожибдир. У ҳар бир махлуқни гўзаллик, хунуклик, фойда ва зарар тамонидан топиладиган ўз мартабаси билан тайин қилишликдир. Инсон яшаётган замонга, маконга ва ҳолатига рози бўлиши керак.
“Фиқҳул Акбар” китобида қазо ва қадар ҳақида яна қуйидагилар ёзиб ўтилган. Қазо ва қадарнинг бири ижмолий ҳукм қилишликдир ва иккинчиси тафсилий ҳукмдир. Ба’зи уламолар айтадики: “Қадар бу Лавҳул маҳфузда ёзилган нарса, қазо эса уни бажаришлик” деб. Қолган ба’зи уламмолар эса буни аксини айтишган. Мўтазилийлар айтади: “ Агар куфр Аллоҳнинг қазоси билан бўладиган бўлса, унга рози бўлишлик вожиб бўлади. Чунки қазога рози бўлиш вожибдир.” Бу ботил гапдир, чунки куфрга рози бўлишликни ўзи аслида куфрдир.
Куфр Аллоҳнинг қазоси билан бўлмаслиги собит қилингандир. Буни изоҳлайдиган бўлсак “Куфр ҳам Аллоҳга нисбат бэрилади, яъни Аллоҳ ўз ҳикматига кўра куфрни яратади. Аллоҳнинг ҳоҳишига ҳеч қандай эътироз йўқ. Аллоҳ дунёни сабаб диёри қилиб қўйган. Бунга мисол қилиб заҳарни айтишимиз мумкин. Аллоҳ заҳарни яратди, уни ичган одам ўлади. Баъзида эса Аллоҳнинг ҳоҳиши билан ўлмай қолиши мумкин. Шундай экан Аллоҳ бандани ўша заҳарни ичишга буюрмаган эди. Инсон ўзи уни ҳалок қилишини била туриб истеъмол қиляпти. Яъни танлов ўз қўлида. Куфр ҳам шундай, уни яратди, аммо ундан қайтарди. Унга олиб борадиган сабабларни яратди, лекин уни ишлатишга буюрмади. Чунки Аллоҳ таоло барча мулкларнинг эгасидир. У бирон нарса билан фойда олмаганидек, ундан зарарланмайди ҳам. Мусулмоннинг мусулмонлигида унга бир фойда йўқ ва кофирнинг куфрида ҳам унга зарар йўқ.
Бу ерда мукаллафга алоҳида нисбат бор. У балоғатга етган инсондир. Агар у кофир бўлса, бу унинг касби ва ихтиёри биландир. Аллоҳ унга унинг истагини бажариб беряпти. Агар унга бунинг имконини бермаса, бу зулм бўлиб қолади. Мисол учун: “Бир киши муккасидан кетган шаробхўр. Аллоҳ шаробни ёмон кўргани учун уни шароб ичишга кэтаётган вақтда оёқларини қотириб қўйса, бу вазиятта Аллоҳ золим бўлиб қолади. Аллоҳ таоло сабалари яратиб беради, агар сабаблар бўлмаса дунёда имтиҳон қолмайди. Аллоҳ таолонинг китобга ёзиб қўйилишлиги эса бу одамнинг қилаидган ишини олдиндан билганидир. Бунда яъни Аллоҳнинг ҳамма нарсани билишлигида айб йўқ. Аксинча бу Аллоҳнинг қанчалар буюк ва комолотли эканига далил бўлади.
Аллоҳ куфрни яратиб қўйган ва ундан бандаларини оголантирган. Бу куфрни қилсанг сени азоблайман деган. Синовларнинг мағзи ҳам аслида шунда. Биз банда ҳолимизда кимнидир синамоқчи бўлсак ҳам, ҳудди шу йўлни тутамиз.
Қазо, қадар ва машият сифатлари азалийдир. Улар сифати муташобеҳдир ва кайфияти ноаниқдир ҳудди бошқа сифатлар каби. Уни ҳақийқати халқлардан махфийдир. Мўмин киши унга иймон келтириши вожиб ва унга инсоннинг ақли етмайди деб эътиқод қилиши керак.
Мўминлардаги синовларни 2 қисмга бўлсак бўлади
а) Аҳли илмлар – улар илм олишдан тўхташмайди. Уларга керакли жойда тўхта дейилса тўхтай олмайди. Мисол Аллоҳнинг сифатлари борасида.
б) Жоҳиллар – улар диндан ҳеч нарсани билмайди. Уларга динни ўргангин деса ўрганишни ҳоҳламайди.
Инсон ақли бирон нарсани вожиб қила олмайди ва бирон нарсадан ҳам қайтара олмайди. Аллоҳ таоло озининг зотий сифалари ҳақида тўлиқ баён қилмади, чунки инсоннинг ақли буни кўтара олмасди. Кўтара олган тақдирда ҳам, у йўлида адашиб кетиш эҳтимоли кўп эди. Шундай экан ақл учун нажот йўқ нарсларда, ҳақиқатнинг ўзига эътиқод вожиб бўлади. Чунки ҳукм Аллоҳ учунлигини билиш учун. У Зот ҳоҳлаган ишини қилади. У Зот қилган ишидан сўралмайди, аммо инсонлар сўралади. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир Зот. У ота меҳрибон ва адолатли Зот.
Шунинг учун Аллоҳнинг сифатларига бош суқулмайди. Банда ўзига фарз қилинган нарса учун ҳаракат қилсин. Аллоҳ унга сифатларини ҳақиқатини билишни вожиб қилмаган. Унга яъни бандага иймонни, намозни, рўзани, закотни, ҳажни ва бошқаларни фарз қилган. Инсон шу амалларни бажариши керак. Савол жавоб ҳам шу амаллардан бўлади. Буйруқни бажаришлик инсонган иншааллоҳ кифоя қилади.
Юқоридаги сабабларга кўра қазо ва қадарга иймон келтириш вожибдир. Унинг ичига чуқур кириб бўлмайди. Бир нарса аниқки, агар инсон ўз тақдирига рози бўлса, бу дунёда унданда бахтли инсон йўқ.

ТИИ 4-курс талабаси Нодира Мирхамидова

231790cookie-checkҚазо ва қадарга иймон келтиришнинг аҳамияти

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: