islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ислом ҳукмларининг манбалари

Ислом аҳкомларнинг биринчи манбаи бўлмиш Қуръони карим 23 йил давомида (610-632 йиллар) Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам га Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинган илоҳий китоб бўлиб 114 сура 6210 оят 77434 сўздан таркиб топган .Қуръон суралари Маккий ва Маданийга  бўлинади. Маккий суралар ҳижратдан олдин 13 йил давомида Макка шаҳрида нозил бўлган 19 та сура ҳисобланади.

Айтиб ўтилган бу икки хил сураларнинг фарқлари шундан иборатки: Маккада нозил қилинган оятлар кўпинча эътиқодий масалалар ибодатлар, олий ахлоқий фазилатлар, эркин фикирлик, илму тафаккурни тарғиб қилишга қаратилган. Уларда кўпинча “Эй иймон келтирганлар, Эй мўъминлар” деб хитоб этилади. Мадинада нозил бўлган оятлар эса фиқҳий аҳкомлар муомалот,  жиноят ва жазо, оилавий муносабатлар, сулҳ ва тинчлик битимлари ва мусулмонлар орасидаги бошқа алоқаларга тегишли бўлиб уларда асосан “Эй инсонлар” деб хитоб қилинади. Қуръонда фиқҳий масалаларга кўпинча умумий ёндошилади ва айрим масалалар, масалан Аллоҳни ҳақи (ҳуқуқуллоҳ) муфассал шаклда ёритиб берилади.Машҳур фиқҳшунос олим доктор Муҳаммад Юсуф Мусо таъкидлашича , фиқҳий масалалар бўйича Қуръонда қуйидаги соҳаларда оятлар мавжуд:

  1. Ҳаққуллоҳ (амалий ибодатлар) бўйича -140 оят.
  2. Шахсий ҳуқуқ (оила, талоқ, васия ва бошқалар ) бўйича -70 оят
  3. Муомалот ёки фуқаролик ҳуқуқи (олди-соти, ижара , гаров , қарз, ширкат ва бошқалар) бўйича -70 оят
  4. Жиноят ва жазо бўйича – 30 оят
  5. Суд, суд жараёни гувоҳлик ва унга боғлик бўлган масалалар бўйича 20 оят.
  6. Жўзжонийнинг фикирларича давлат ҳуқуқи соҳасида – 30 оят ҳаммаси бўлиб Қуръонда 333 та фиқҳий оят бор.

Қуръоннинг бошқа илоҳий китобларидан фарқи шундаки, у фақатгина ақидавий, ғоявий манба эмас, балки қонун ва ахлоқ ҳамдир. Машҳур файласуф Ибн Рушднинг фикрича бу Қуръонинг буюк мўжизаси ҳисобланади.

Ислом аҳкомлари олинадиган манбаларни иккинчиси Суннат (сунна) ҳисобланади. Суннат луғатда – одат йўл- йўриқ маъносида бўлиб, фиқҳий атама сифатида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам нинг сўзлари, феъллари ва тақрирлари яъни тасдиқлари (шунингдек саҳобаларнинг сўзлари ва амаллари) мажмуасидан иборатдир.

Қуръондан кейинги иккинчи манба суннат набавия эканлиги ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ни ўзлари бундай деганлар:

وعن مالك بن انس قال : قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: تركت فيكم امرين لن تضلّوا ما تمسّكتم بهما: ( كتاب الله و سنّة رسوله) رواه امام مالك

Молик ибн Анас (р.а)дан ривоят қилинади:Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизлар учун икки нарса қолдирилдим, модомики уларга амал қилиб юрсангизлар ҳеч қачон адашмайсизлар.Улар Аллоҳнинг китоби ва менинг суннатимдир” (Имом Молик ривояти).

Бу ҳақида Қуръони  каримда Моида сурасини 67 – оятида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

يا ايّها الرّسول بلّغ ما انزل اليك من ربّك

“Эй Пайғамбар, Аллоҳ томонидан сенга нозил этилган (юборилган, тушурилган) нарсаларни таблиғ қилгин (одамларни етказгин). ”

Тадқиқотчи олимлар жумладан, доктор Аҳмад Шалабий Суннатни иккига бўлганлар: Биринчиси шундан иборатки , агар бирор иш қилмоқчи бўлса, Аллоҳ (яратувчи) томонидан ўша ишга тегишли фикр Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам га ваҳий (ваҳийи хафий ) орқали билдирилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни сўзлари орқали баён этадилар. Бу ваҳий , яъни ваҳий хафийнинг Қуръон оятлари( яъни ваҳийи жалий)дан фарқи шундаки, Қуръон оятларининг мазмуни ҳам ибораси ҳам Аллоҳ таоло томонидан Жаброил(а.с)  орқали юборилган бўлади.

Суннатнинг иккинчи тури шундан иборатки, агар мусулмонлар ҳаётига бирор бир янгилик киритилиш зарурат сезилса, лекин уни ҳал қилиш учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга илоҳий амр келмаса бундай ҳолда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам га ижтиҳод қилиш, яъни масалани ўз шахсий фикрлари асосида ечиш учун рухсат берилган ҳисобланади. Бундай ҳолатда Пайғамбар  соллаллоҳу алайҳи ва саллам ижтиҳод қилиб , саҳобалар билан кенгаш ўтказиб бир қарорга келганлар. Агар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан қабул қилинган қарор ва билдирилган фикр, Қуръон оятлари орқали тўғирланса, Суннат (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари ёки қарорлари ) Қуръон орқали мансух бўлади, яъни бекор қилинади ва Қуръон ҳукми амалга оширилади. Масалан, Бадр урушида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар (р.а)лар душманнинг 70 та аскарини асир олиб, уруш тугамасдан олдин маълум товон эвазига уларни бўшатиб юборганлар. Албатта озод бўлган асирлар душман сафига қўшилиб уларни кучайтиради . Ўшанда қуйидаги оят нозил бўлиб душманлар устидан қатъий ғалаба бўлмагунича асирларни қуйиб юборишга рухсат йўқлигини таъкидлади:

مَا كَانَ لِنَبِيٍّ أَنْ يَكُونَ لَهُ أَسْرَى حَتَّى يُثْخِنَ فِي الْأَرْضِ تُرِيدُونَ عَرَضَ الدُّنْيَا وَاللَّهُ يُرِيدُ الْآخِرَةَ وَاللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ

“Бирор Пайғамбар учун, то ерда (душманларга ) зарба бермагунча, асирларга эга бўлиш мумкин эмас. (Сиз мўъминлар) дунё матосини истайсизлар Аллоҳ эса (сизлар учун) охиратни истайди. Аллоҳ қудратли ва ҳикматли зотдир ” (“Анфол” сураси 67 – оят).

Аммо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир инсон сифатида баъзи бир ишларини бажарсалар шариат манбаи ёки шариат қонуни ҳисобланмайди. Масалан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир таомни иккинчисидан устун қўйсалар. Ёки бир либосни ёқтирсалар, бундай ишлар  ташриъ эмас, яъни шариат ҳукмларига кирмайди. Мусулмонлар ислом қоидаларидан чиқмаган ҳолда ҳоҳлаганларидек еб- ичишлари ва кийинишлари мумкин.

 Энди бир савол туғуладики, мусулмонлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламда юз берадиган бундай икки хил холатни билармидилар? Ҳа албатта билардилар. Масалан , Бадр уруши бўлиб ўтадиган майдон ҳақида саҳобалардан бири Ҳубоб ибн Мунзир (р.а): “Эй расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу Аллоҳдан ваҳий бўлганми ёки ўзингизни ижтиҳодингизми” деб сўраганида. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам : “Ўзимнинг ижтиҳодим” деб жавоб бердилар. Шунда Ҳубоб ибн Мунзир: “Гап шундай бўлса менинг фикримча Бадр қудуғи ёнига жойлашсак яхши бўларди” дедилар.  Бошқа мусулмонлар ҳам Ҳубоб ибн Мунзир (р.а)ни қўллаганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бадр қудуғи ёнига жойлашишга рухсат берганлар.

ТИИ 4-курс талабаси

Абдуллаев Бахтиёр

231810cookie-checkИслом ҳукмларининг манбалари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: