islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Исломда санадга бўлган эътибор

Ҳозирда кўпчилик санад фақат ҳадис илмига тааллуқли атама деб ҳисоблайди. Ваҳоланки, барча олимлар уни малум бир нарсага қайдлашмаган, балки барча шаръий илмларга бирдек тааллуқли деб билишган.

Имом Дайламий Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: “Илм диндур, намоз диндур. Бу илмни кимдан олаётганингизга эътибор беринг. Бу намозни қандай адо қилаётганингизга эътибор беринг. Чунки қиёматда булардан сўраласизлар” деб айтилган.

Саҳиҳул Муслимнинг бошида Ибн Муборакдан: “Иснод диндандур. Иснод бўлмаганда ҳамма хохлаганини айтаверарди” деб келтирилган.

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Санадсиз ҳадис олаётган одам, тунда ўтин териб юриб ётган илонни кўрмаётган ўтинчига ўхшайди.”

Имом Нававий айтганларидек, иснод энг муҳим нарсалардан бўлиб, муаллим уни билмоғи ҳамда толиби илмга ўргатмоғи лозим. Чунки муаллим толиби илмнинг дин борасидаги отаси ҳамда Aллоҳ таоло билан орасини боғлаб турувчи воситадир. Куняланиш арабларнинг хусусиятларидан бўлганидек, иснод ҳам диннинг хусусиятларидандир. Чунки санад динни ҳар хил ўзгартиришлардан муҳофаза қилади. Санадга эътибор саҳобалар давриданоқ бошланган. Улардан кейин тобеинларга ўтган ва шу зайлда ҳозиргача давом этиб келмоқда. Уларнинг барчалари санадга ҳарис едилар, уни муҳим деб билишган.

Имом Шавконий “إتحاف الأكابر بإسناد الدفاتر” асарини ёзган. Унда барча илмларга тааллуқли 477 китобдан йиғилган муттасил ривоятларини жамлаган. Бу каби мисолларни ўнлаб келтириш мумкин. Чунки олдин айтиб ўтганимиздек, исломда исноднинг ўрни катта, аҳамияти баланд. Шу сабабли уламоларнинг бу борадаги ҳимматлари жуда юқори бўлган.

4-курс талабаси Раҳманов Акбар

231760cookie-checkИсломда санадга бўлган эътибор

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: