islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Бирдан ўнгача бўлган саноқ сонлар ва уларнинг ишлатилиши

 Араб тилида сонлар маъноларига кўра икки хил: саноқ сон ва тартиб сонлар, таркибига кўра ҳам икки хил: содда ва мураккаб сонларга бўлинади.

Саноқ сон – соннинг номини, предметнинг сон – саноғини билдирган сўздир.

Тартиб сон – предметнинг саноқдаги тартибини билдирган сондир.

Араб тилида саноқ сон саналмиш (معدود) отлар билан ҳар хил бирикма тузиб саналгани учун тўрт гуруҳга бўлинади:

  1. 1 дан 10 гача бўлган саноқ сонларнинг ишлатилиши.
  2. 11 дан 19 гача бўлган саноқ сонларнинг ишлатилиши.
  3. 20 дан 99 гача бўлган саноқ сонларнинг ишлатилиши.
  4. 100 ва ундан ортиқ сонлар

Оддий сонлар бир сўздан иборат бўлади.  Мисол:

سادسٌ – олтинчи

 ستٌّ– олти

Мураккаб сонлар икки ёки ундан ортиқ сўздан ташкил топади. Мисол:

 تسعة عشرَ– ўн тўққиз

الخامس عشر    – ўн беш

Сонлар яна каср, тақсим, чама ва жамловчи ҳам бўлади. Бу тўғрида кейинроқ сўз юритамиз.

Биринчи ўнликка кирувчи сонлар содда бўлиб, қуйидагилардир[1]:

Маъноси Муаннас Маъноси Музаккар
Бир واحدةٌ Бир واحدٌ
Икки اثْنَتَانِ Икки اثْنَانِ
Уч ثلاثُ Уч ثلاثةُ
Тўрт أربعُ Тўрт أربعةُ
Беш خمسُ Беш خمسةُ
Олти ستُّ Олти ستةُ
Етти سبعُ Етти سبعةُ
Саккиз ثمانِي Саккиз ثمانِيةُ
Тўқиз طالباتٍ Тўқиз تِسعةُ
Ўн طالباتٍ Ўн عَشَرةُ

Юқоридаги саноқ сонларнинг саналмиш билан синтактик алоқаси турли шаклларда бўлиб, қуйидагича намоён бўлади.

  1. “Бир” саноқ сони худди сифатлардек, саналаётган исмдан кейин туради ва у билан ҳолат, жинс ва келишикда мослашади.

Мисол:

 قلم واحدٌ, القلم الواحدُ битта қалам,

– محفظةٌ واحدةٌ, المحفظةُ الواحدةُбитта сўмка.

Тилда бирликдаги отнинг ўзи шакл орқали ягона нарсага бевосита ишора қилгани учун, “бир” мазмундаги сўз, одатда таъкид зарурати билангина қўлланилади. Аксар ҳолларда у айтилмайди. Аллоҳ таъоло Қуръони каримда Ихлос сурасининг 1оятида марҳамат қилади;

قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ

 Айт: “У Аллоҳ ягонадир”.

Ҳа, эй Пайғамбар, ҳаммага айт! Аллоҳ таоло биттадир, ягонадир. – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зоти биттадир, ягонадир. Бошқа бир илоҳ йўқдир[2].  Мазкур ояти каримада “бир” саноқ сони “аҳад” шаклида ояти каримада зикр қилинган.

  1. “Икки” мазмунни ифодаловчи сўз ҳам сифатлар каби орқага қўйилади ва саналмиш билан тўлиқ мослашади. Шунингдек, саналмиш ҳам иккиликда бўлади.

 Мисол:

 قلمانٍ إثنتان, القلمانِ إثنتانِ– иккита қалам

 محفطتان اثنتان, المحفظتان الاثنتان– иккита сўмка.

Араб тилида иккилик шаклидаги отнинг ўзи бевосита қўш нарсага ишора қилгани учун сановчини қайтариш шубҳа йўқки ортиқчадир. Бироқ, “Икки” мантиқий урғу олганида, таъкид талаби билан айтилиши мумкин.

  1. Учдан ўнгача бўлган сонлар саналмишнинг бирликдаги жинсига тескари жинсда қўйилади. Саналмишлар эса, сановчидан орқага кўпликда ноаниқ шаклда ва сон билан ташкил этиб келади.

 خمسة عمّالٍ– бешта ишчи

 خمس عاملاتٍ– бешта ишчи аёл

 عشرةُ بيوتٍ– ўнта уй

عشرُ غرفٍ– ўнта хона

Учдан ўнгача бўлган саноқ сонларни синтактик расмийлаштиришнинг яна бир кенг тарқалган тури мавжуд. Унда саналмиш кўпликда – мим – ҳарфидан кейин келади. Сановчи эса олдинда ва саналмишнинг жинсига тескари жинсда қўйилади.

 اربعةٌ من الطلابِ– тўртта талаба,  талабаларнинг тўрттаси

 سبعٍ من الطالباتِ– саккизта талаба қиз, талабаларнинг саккизтаси

Гапда бажарган вазифасига тааллуқли равишда саноқ сон турли келишик қўшимчаларини қабул қилади. Бу ҳолда саналмиш ўзгаришсиз қолади.

Аллоҳ таъоло Қуръони каримда Фотир сурасининг 1оятида марҳамат қилади;

الْحَمْدُ لِلَّهِ فَاطِرِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ جَاعِلِ الْمَلَائِكَةِ رُسُلًا أُولِي أَجْنِحَةٍ مَثْنَى وَثُلَاثَ وَرُبَاعَ يَزِيدُ فِي الْخَلْقِ مَا يَشَاءُ إِنَّ اللَّهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

Ҳамд осмонлар ва Ернинг илк бор яратувчиси ҳамда фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар қилувчи Аллоҳгадир. У яратган нарсаларида нимани хоҳласа (ўшани) зиёда қилур*. Албатта, Аллоҳ барча нарсага қодирдир[3].

 Бу ояти каримадаги مَثْنَى калимасидан мурод اِثْنَانِ اِثْنَانِ  яъни “иккита, иккитадан” деган маънода келган. Қолган саноқ сонлар ҳам худди шундай, то ўнгача давом этади.

 في عرْبَعِ غرفٍ طلابٍ– тўртта хонада талабалар бор.

 إشتريتُ سبعةَ اقلامٍ– еттита қалам сотиб олдим.

Маълум гап бўлаги вазифасини бажарган алоҳида саноқ сон аниқлик артикллига эга бўлиши ҳам мумкин.

 هذا الرّقم هو الخمسُ– бу рақам бешдир.

Саккиз сони муанас от билан ишлатилганда, келишикларда عالٍ, قاصٍ сўзи каби турланади.

 ثماني ساعاتٍ– саккиз соат

 في ثماني ساعاتٍ – саккиз соатда,  إنتظرنَا ثماني ساعاتٍ – саккиз соат кутдик

Учдан ўнгача бўлган маълум сонни билдирган “бир неча” сўзи ҳам саналмиш от билан учдан ўнгача бўлган сон каби изофа ҳосил қилади.

 بضعةُ ايّامٍ– бир неча кун

 بضعُ ليالٍ– бир неча тун

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Юсуф сураси 42 оятида айтадики;

 وَقَالَ لِلَّذِي ظَنَّ أَنَّهُ نَاجٍ مِنْهُمَا اذْكُرْنِي عِنْدَ رَبِّكَ فَأَنْسَاهُ الشَّيْطَانُ ذِكْرَ رَبِّهِ فَلَبِثَ فِي السِّجْنِ بِضْعَ سِنِينَ

Икковидан халос топувчи деб ҳисоблаган (соқийга Юсуф): «Хожанг (Миср шоҳи)* ҳузурида менинг тўғримда гапир!» – деди. Лекин шайтон хожасига айтишни унуттирди. Натижада (Юсуф) бир неча йил** зиндонда қолди[4].

  1. Аввал саналмиш от сўнг сон келади. Бунда ҳам соннинг жинси саналмиш отнинг жинсига тескари бўлиши шарт. Гапдаги вазифасига қараб икковининг келишиги ўзгариши мумкин:

 الاركان الخمسةُ للإسلامِ– исломнинг беш рукни

 الصلواتُ الخمسُ– беш вақт намоз

ТИИ 4-курс талабаси

Абдуллаев Муҳаммадолимхон

[1] Шерали Ҳамралиев. Араб тили дарслиги. Ҳилол-нашр. Т.: 2020. 95-б

[2] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири Ҳилол.ШАРҚ. Т:2008.561б.

[3] Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маънолар таржима ва тафсири.Тошкент ислом университети. Т.: 2016.434-б

[4] Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маънолар таржима ва тафсири.Тошкент ислом университети. Т.: 2016. 240-б.

232660cookie-checkБирдан ўнгача бўлган саноқ сонлар ва уларнинг ишлатилиши
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!