Араб тили – Сомий тиллар гуруҳининг жанубий тармоғига мансуб тил . Яқин ва Ўрта Шарқ ҳамда Африка шимолида йигирмадан ортиқ мамлакатнинг расмий давлат тили ҳисобланади. Араб тилида икки юз миллиондан ортиқ аҳоли гаплашади . Қадимий Араб тили милоддан аввалги 5 – 4-асрларга тааллуқли обидалар орқали маʼлумдир. У мумтоз араб тилининг пайдо бўлишига замин бўлган. Мумтоз Араб тилининг лекцик ва грамматик шаклланиши жоҳилия даври (5 – 7-асрлар) шоирларининг оғзаки ижодларида намоён бўла бошлаган. Қуръони каримнинг нозил бўлиши натижасида араб тили бадиияти янада гўзаллашиб барча арабларни ҳар жиҳатдан ожиз қолдирди ва грамматик меʼёрлари мукаммаллашди. 8 – 9-асрларда мумтоз Араб тили грамматикаси ишлаб чиқилди, ислом ёйилган ўлкаларда расмий ва илмий тил бўлиб қолди. Ибн Сино, Беруний, Хоразмий ва бошқа буюк олимлар тамонидан ёзилган инсоният учун бебаҳо бўлган асарлар ана шу тилда ёзилди.[1]
Мумтоз Араб тили лекцик жиҳатдан бир оз ўзгарган ҳолда, ҳозирга қадар арабларнинг адабий тили бўлиб келмоқда. Бунинг асосий сабаби араб дунёсини бирлаштириб турувчи Қуръони карим, Ҳадиси Шариф ва бошқа мўтабар манбалардир. Араб дунёсидаги вақтли матбуот, нашрлар, радио ва телевиденийе ҳозирги шу тилда. Араб сўзлашув тили адабий тилдан кескин фарқланади, фонетик ва лекцик жиҳатдан бирбирига ўхшамайди. Миср, Судан, Сурия, Ироқ, Мағриб, Хасания (Мавритания), Шоа (Нигерия, Камерун, Нигер) лаҳжаларига бўлинади. Ушбу лаҳжалар асосан 3 сабабга кўра юзага келган: 1) араб адабий тилига қурайш қабиласи (Макка) шевасида нозил бўлган Қуръони карим тили асос бўлган, зеро ўша вақтлардаёқ Арабистон ярим оролда яшовчи қабилаларнинг тилларида турли тафовутлар бор эди;
2) ҳозирги араб дунёсининг аксар қисми келиб чиқиши араб бўлмаган халқлардир. Улар ислом таʼсирида араблашган. Уларнинг ҳозирги сўзлашув тилида исломгача мавжуд бўлган она тиллари унсурларининг бўлиши, табиий; 3) араб дунёсининг аксар қисми ғарб истилочилари ҳукмронлиги остида бўлганлиги ҳудудий лаҳжаларнинг жиддий фарқланишига олиб келган. Туркистон, хусусан ҳозирги Ўзбекистон ҳудуди Араб халифалиги томонидан бўйсундирилгач ва ислом маҳаллий аҳоли томонидан қабул қилингач, Араб тили ҳамда араб ёзуви мазкур ҳудудда илмфан тили ва ёзувига айланди. Шу билан боғлиқ ҳолда арабшунослик вужудга келди.
Фонетика (юн. пҳонетикос — товушга, товуш чиқаришга оид; товушли, овозли) — 1) тилшуносликнинг нутқ товушларининг ҳосил бўлиш усулларини ва акустик хусусиятларини, бўгʻин, нутқнинг пауза билан ажралувчи қисмларини ўрганувчи бўлими. Шу билан бирга, айрим тилшунослар фонетика доирасига товуш бирликларининг ёзувдаги ифодалари (графика) ва маʼноли бирликларнинг ёзилиш қоидалари (имло)ни ҳам қўшиб, унинг ўрганиш обʼйектини янада кенгайтирадилар (рус олими л. В. Шчерба). Ўзбек тилшунослигида фонетика доирасида, асосан, нутқ товушлари [уларнинг артикулятсион, акустик, персептив (психофонетик) ва функсионал томонлари ва оҳанг (бўгʻин, синтагма, ургʻу ва бошқалар) ўрганилади[2].
Нутқнинг товуш томони сегмент (лот. Сегментум — қирқим, парча, бўлак) ва устсегмент (суперсегмент) бирликларга бўлинади. Сегмент бирликлар кетмакет жойлашади (бир вақтнинг ўзида 2 та товушни талаффуз қилиб бўлмайди). Шунинг учун уларни силсилали ёки кетма-кет бирликлар дейиш мумкин. У стсегмент бирликларга ургʻу ва оҳанг (интонация) киради. Бу бирликлар сегмент бирликлар устига қўйилади ва уларга турлича тус беради.[3]
Ҳар қандай нутқ товуши, аввало, нутқ аʼзоларининг ҳаракати туфайли талаффуз этилади, яʼни физиологик хусусиятга эга. Иккинчидан, у ҳавонинг маʼлум эластик жийемни тебратишидан ҳосил бўлади; демак, унинг акустик (физик) жиҳати бор. Учинчидан, муайян сўз ва морфеманинг маʼно томони билан товуш қобигʻи биргаликда инсон онгида шаклланади, зеро инсон маʼлум товушлар мажмуини эшитиш билан қабул қилар экан, ушбу мажму заминидаги маʼнони идрок этади, бу персептив (психофонетик) хусусият саналади ва ниҳоят, энг муҳими, нутқ маʼлум вазифани бажаради, бинобарин, функсионал қимматга эга. Нутқ товушлари юқоридаги хусусиятларига кўра турли нуқтаи назардан ўрганилиши мумкин. Фонетика тилнинг товуш тизимини қайси жиҳатдан ўрганиши (мақсади) нуқтаи назаридан қуйидаги турларга бўлинади: умумий фонетика; тарихий (диахрон) фонетика; тасвирий (синхрон) фонетика; қиёсий фонетика; экспериментал фонетика юқоридагилар билан бирга хусусий фонетика ҳам ажратиладики, унда барча фонетик хусусиятлар аниқ бир тил мисолида ўрганилади.
Умумий фонетика барча тиллар учун умумий бўлган фонетик хусусиятларни (нутқ товушларининг ҳосил бўлиши, уларнинг универсал таснифи, товушларнинг бирикиш қонуниятлари, ёндош товушлардан бирининг иккинчисига таʼсири ва бошқаларни) ўрганади. Умумий фонетика хусусий фонетика материалларига асосланади. Тарихий фонетика тилнинг фонетик тизимини тарихий тараққиётида, ривожланиш жараёнида ўрганади. Тасвирий фонетика эса муайян тил фонетик тизимининг ҳозирги ҳолатини ўрганади. Қиёсий фонетика икки тил фонетикасини, қариндош тиллар товуш тизимини бир-бирига қиёслабўрганади. Экспериментал фонетика нутқтовушларини, фонетик ҳодисаларни маʼлум техник воситалар ёрдамида ўрганади[4].
Нутқ товушларининг ҳосил бўлиш механизмини ўрганиш 17-асрда бошланган бўлиб, бу ҳол карсоқовларни ўқитиш эҳтиёжидан келиб чиққан (испаниялик х. П. Бонет, англиялик ж. Уилкинс, нидерландиялик и. Амман асарлари). Тилнингтовуш томонини ҳар жиҳатдан линтвистик нуқтаи назардан ўрганиш биринчи марта немис олими э. Зиверснинг “товуш физиологияси асослари” (1876, 2нашри “фонетика асослари” деб номланади, 1881) асарида кузатилади. Россияда умумий фонетиканинг ривожига и. А. Бодуен де куртене ва унинг шогирдлари в.а. Богородитский ва л. В. Шчербалар ўз асарлари билан муҳим ҳисса қўшдилар[5].
Фонетика тилнинг бошқа соҳалари билан богʻлиқ, чунки товуш, ургʻу ва оҳангсиз бўгʻин, сўз, сўз бирикмаси ва ран бўлмайди. Шу туфайли фонетика лекцика, морфология, синтаксис ва стилистика билан богʻлиқ тил босқичи деб қаралади. Ўзбек тили фонетикаси ҳам чуқур ўрганилмоқда. Ўзбек тилининг тасвирий фонетикасини тадқиқ қилишда в. В. Решетов, Ш. Шоабдураҳмонов, фонетика Абдуллайев, А. Гʻуломовлар; ўзбек тили фонетикасини 60-йиллар охиридан экспериментал ўрганишда А. Маҳмудов ва С. Отамирзайевалар; ўзбек тилининг тарихий фонетикасини ўрганишда фонетика абдуллайев, Гʻ. Абдураҳмонов, А. Рустамов, Қ. Маҳмудов, Ҳ. Неʼматов, Э. Умаровларнинг хизматлари катта.[6]
Араб тили фонетикасини – тажвид яъни араб ҳарфларини мукаммал даражада таллаффуз қилиш деб тушунмоқлик лозим. Араб тили фонетикаси бевосита араб тилига боғлиқ бўлгани учун бу ҳақида умумий ва қисқа маълумотларни эслаб ўтиш фойдадан ҳоли бўлмайди.
Ахроров Абдуллоҳ Ибодулло ўғли
Имом Бухорий номидаги
Тошкент ислом институти
4- курс талабалси
[1] https://uz.wikipedia.org/wiki/Arab_tili
[2] https://uz.wikipedia.org/wiki/Fonetika.
[3]https://kvartiraidoma.ru/uz/eda-i-napitki/chto-takoe-foneticheskii-razbor-slova-chto-eto-znachit-foneticheskii-razbor-slova.html
[5] https://hozir.org/nutq-apparati-artikulyasiya-fonetik-akustikarej-a.html
[6] https://uz.wikipedia.org/wiki/Fonetika