Хорижлик ва маҳаллий тадқиқотчиларнинг Абдулкарим Самъоний ҳаёти ва ижоди борасида қилган изланишларига қаралганда, олимнинг тарихга оид “Ал-ансоб” номли шоҳ асарига кўпроқ эътибор қаратилгани гувоҳи бўлинади. Шу эътибордан олимнинг тарихчи ва насабшунос жиҳати ўрганилган. Олимнинг “Адабул имло вал истимло” асари ўрганиб чиқилгандан сўнг, олимнинг машҳур муҳаддис эканлиги, ҳадис илмларида моҳир ва мўътабар бўлгани намоён бўлди. Замонасининг Ибн Асокир, Абул Фатҳ Боқиллоний каби имомлари олимдан ҳадис ривоят қилгани, имом Заҳабий, Ибн Халликон, Тожиддин Субкий, Ибн Касирдек алломаларнинг олим ҳақидаги мақтовлари ва эътирофлари Самъонийнинг илмий даражаси нақадар юксак бўлганлигига далил бўлади.
Абдулкарим Самъонийнинг “Адабул имло вал истимло” асари ҳадис илми таълим методалогиясида юксак аҳамиятга эга асар ҳисобланади. Асар муҳаддисларнинг илм талаб қилиш ва уни ўрганишдаги йўлларини батафсил изоҳлаб беради. Қуйида асарнинг таркибий тузилиши, унинг аҳамияти, таълим методалогиясида тутган ўрни бўйича батафсил маълумотлар баён қилинади.
Аввало асар номини Имом Заҳабий, Субкий, Хожи Халифа, Исмоил Пошо Бағдодийлар “Ал-имло вал истимло” деб аташган. Имом Заркаший, Саховий, Имом Суютийлар эса “Адабул имло” дейишган.
Асар “Адабул имло вал истимло” деб номланиб, сўзма-сўз таржима қилинганда “ҳадис айиш ва ёзиб олиш одоби” деган маънони англатади. Муҳаддислар мусталаҳида ҳадис ривоят қилиш жараёни “имло”, ёзиб олиш жараёни “истимло” деб аталган. Таърифдан келиб чиқиб, ҳадис ривоят қилаётган шайхга “мумлий”, ёзиб олаётган талабага “мустамлий” деб айтилган. Ушбу таърифдан келиб чиқиб, аллома асарни “Адабул имло вал истимло” деб номлаган. Яъни, ҳадис ривояти билан шуғулланувчи устоз-шогир одоблари деган маънони англатади.
Умуман олганда “имло вал истимло” мавзусида ёзилган китоблар “Мусталаҳул ҳадис” (Ҳадис илми истилоҳлари) фан соҳасининг тармоқларидан бири ҳисобланади.
“Адабул имло вал истимло” асарнинг ёзилиш тарихини муаллифнинг асарга ёзган муқаддимаси ифодалаб беради. Унда муаллиф шундай дейди: “Биродарим, Аллоҳ сени ҳифзи ҳимоясида сақласин, мендан ривоят қилиш ва эшитиш одоблари, ривоят қилувчи ва эшитувчига зарур бўлган юксак ахлоқларлар билан хулқланиш ва набавий суннатга эргашиш масалалари ҳақида бирор асар таълиф қилишимни сўрадингиз. Шу билан бирга асар мухтасар бўлишини истадингиз. Зеро, ҳимматлар озайган, сиз сўраган маълумотлар ҳадис илмлари ичида келтирилган. Уни топиб ўқишга бўлган қизиқиш эса сўнгандир. Сиз сўраган маълумотларни ўзида жамлаган асар ёзиш учун Аллоҳга истихора қилиб, уни тўплашга киришдим. Асарда муҳаддис ва талабага зарур бўлган одоблар, ўқитиш ва ўрганиш услубларига тегишли маълумотларни келтирдим”.
Муқаддимага назар солинса, “мухтасар асар” деган сўзга гувоҳ бўлинади.
Дастлаб Имом Самъоний ушбу мавзудаги китобга эҳтиёж борлигини кўриб, “Тирозу-з-заҳаб фи адаби-т-талаб” асарини ёзди. Аммо асар ҳажми катта бўлган ва талабаларга уни ўқиш ва ёдлаш қийин қийин эди. Сўнг баъзи талабалар ундан талаба ва муаллимнинг одоб-ахлоқига доир осон ва қисқача бир китоб ёзиб беришни илтимо қилишди. Шундан сўнг Самъоний ушбу китобини тасниф этди[1]. Шунинг учун аллома мухтасар асар ёзишни қарор қилиб, ушбу асарни таълиф қилган.
Самъонийнинг ушбу китобдаги услуби:
“Адабул имло вал истимло” асаринингуслуби қуйидагилардан иборат:
Биринчидан, асар қуйидаги қисмларга тақсим қилинган.
Муаллиф асарини муқаддима, кириш ва уч фаслга тақсимлади.
- Муқаддимада китобни таълиф қилиш сабабларини келтирди;
- Кириш қисмида эса илми толиб одобларининг аҳамиятини баён қилди;
- Биринчи фаслда“мумлий”(ҳадис ривоят қилувчи)нинг одобини баён қилди;
- Иккинчи фаслда “мустамлий”(ривоятни ёзувчи)нинг ҳадисни қабул қилиб олиши ёритилган;
- Учунчи фаслда китоб ёзувчининг одоби баён этилган. Ушбу фаслнинг хотимасида ёзиш ва унинг предметлари (қалам, сиёҳ каби) одоблари келтирилган;[2]
Иккинчидан,муқаддимада айтилганидек талабаларгаўқиш ва ёдлашлари осон бўлиши учунасар мухтасар қилинган.
Учунчидан,кўп ўринларда Қуръони карим оятларидан далиллар келтирилган.
Қуръон оятларига алоқадор мавзулар келганда, уни исботлаш учун оятлардан келтириб ўтилади. Масалан, китобда бирор жойга бормоқчи бўлган киши, йўлга чиққанида нима қилиши лозимлиги тўғрисида қуйидагича келтирилади:
“Агар киши мажлисга бораётган бўлса, юришидан мақсадни кўзласин. Аллоҳ таоло айтади: “Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда “Саломатлик бўлсин!” деб жавоб қиладиган кишилардир”[3]”.
Тўртинчидан, кўп ўринларда исботлаш учун набавий ҳадислардан ҳам келтириган.
Бешинчидан, баъзи салафи солиҳларнинг сўзлари келтирилган.
Олтинчидан, илмга даъват қилиш юзасиданбаъзи мавзуларга муносиб шеърлар келтирилган.
Еттинчидан, ҳадислар, хабарлар ва шеърларни санадлари билан келтиришни ўзига лозим тутган.
Саккизинчидан,исноддаги иллатлар сабабини баён қилган.
Тўққизинчидан,бир ҳадисни фойдалилигини ошириш учун уни ҳар хил иснодлар билан келтирган. Яъни, ҳадисни мустаҳкамлаш учун такрор келтирган.
Масалан, Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган“Умар ибн Хаттоб Абу Бакр розияллоҳу анҳуга: “Биз сенга байъат қилдик. Сен бизни саййидимизсан”, деди” ҳадисини қувватлаш учун қуйидаги санадларни келтирган:
“Бизга Абу Мансур Музаффар ибн Аҳмад Ирбилий ва Абу Бакр Муҳаммад ибн Қосим хабар қилиб деди: Бизга Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад Ҳошимий хабар қилди: Бизга Абу Бакр Муҳаммад ибн Варроқ хабар қилди: Бизга Абу Бакр ибн Сиррий Таммор сўзлаб берди: Бизга Абу Абдуллоҳ Ғулом Халлол сўзлаб берди: Бизга Муҳаммад ибн Исмоил ибн Абдуллоҳ ҳадисни Сулаймон ибн Билодан ривоят қилди, у Ҳишом ибн Урвадан, у отасидан, у Оиша розияллоҳу анҳодан ушбу ҳадисни сўзлаб берди”.
Бу ерда Абу Абдуллоҳ Халлол заифдир. Шу сабаб қуйидаги бошқа иснодни келтирган:
“Бизга Абулкарам Насруллоҳ ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Мухлид Аздий хабар қилди: Бизга Қози Абу Тимом Али ибн Муҳаммад Воситий хабар қилди: Бизга Абул Фазл Убайдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Зуҳрий хабар қилди: Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдулазиз Бағавий сўзлаб берди: Бизга Иброҳим ибн Саид Табарий сўзлаб берди: Бизга Исмоил ибн Абу Увайс ҳадисни Сулаймон ибн Билолдан ривоят қилди, у Ҳишом ибн Урвадан ривоят қилди. У ўша ҳадисни зикр қилди”.
Ушбу тариқа Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадис тўғриланди ва қувватлантирилди.
Қуйида “Адабул имло вал истимло” асарида келган баъзи оят, ҳадис ва ривоятлардан намуналар келтирилади:
- “Мумлий” (“Ҳадис ривоят қилувчи шайх”) эътибор бериши лозим бўлган ишларга доир ҳадис ва ривоятлар:
- Гўзал ахлоқда намуна бўлиши;
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен гўзал ахлоқларни камолга етказиш учун юборилдим”, дедилар.
- Мажлисда баланд сўзлашдан қайтариши;
Маън ибн Исо Қузоз деди:
“Агар Молик ибн Анас ҳадис айтиш учун ўтиришни хоҳласа, аввало ғусул қилар, хушбуй нарсаларни тутатар ва ўзига хушбўйлик сепар эди. Агар мажлисда бирор киши овозини баланлатса, уга қаттиқ танбеҳ бериб: “Аллоҳ азза ва жалла: “Эй, имон келтирганлар! Амалларингиз ўзингиз сезмаган ҳолингизда зое бўлиб кетмаслиги учун сизлар овозларингизни Пайғамбарнинг овозидан юқори кўтармангиз”[1], деб марҳамат қилган.Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари айтилаётган пайтда овозини кўтарса, овозини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг овозларидан баланд қилган бўлади”, деб айтар эди”.
- Мисвок ишлатиши:
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, оғизларингиз Қуръоннинг йўлларидир. Уларни мисвок билан тозаланглар!”, дедилар.
- Мўлабини олиши;
Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим. У зот: “Ким мўйлабини олмаса, биздан эмас”, дедилар”.
- Оқ либос кийиши;
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга кийимлардан оқ кийим яхшидир. Тирикларингиз уни кийсин ва ўлганларингизни у билан кафанлангиз. Албатта, у кийимларингизнинг яхшисидир”, дедилар.
- Салла ўраши;
- Соқолини тараши;
Ҳакам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соқолларини тароқ билан тарар эдилар”.
- Хушбўйликдан фойдаланиши;
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кишини ўз биродарлари олдига ёқимсиз ҳид билан чиқишини ёқтирмас эдилар. У зот тун охирисида (эрталабга яқин) хушбўйлик суртар, сўнг саҳобалари олдига чиқар эдилар”.
- Ойнага қараши;
Ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳромдалик вақтида ҳам ойнага қарар эдилар”.
- Агар мажлисга борадиган бўлса юришида мақсадли бўлиши;
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган кишилардир”[2].
- Йўлида мусулмонлардан ўзига учраган кишига салом бериши;
Абу Амома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонларнинг Аллоҳ ва Расули учун авлороғи, кишиларга салом берадиганларидир”, дедилар.
- Мажлисга кирганида икки ракат намоз ўқиши;
Абу Қатода Ансорий розияллоҳу анҳу деди:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сизлардан бирингиз мажлисга кирса, икки ракат намоз ўқимай ўтирмасин”, дедилар.
- Асҳобларига муомала қилишда хушмуомала бўлиши;
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Умар розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан Умрага изн сўради. У зот унга изн бериб: “Эй биродарим! Дуоингизда бизни унутманг”, дедилар”.
- Асҳоблари билан биргаликда ўз хулқини ҳам яхшилаши;
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:“Эй Абу Зарр! Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил. Одамларга ҳусни хулқ ила муомала қил”, дедилар”.
- “Мустамлий” (“Ҳадис ёзиб олувчи талаба”) эътибор бериши лозим бўлган ишларга доир ҳадис ва ривоятлар:
- Мустамлий учун курсига ўхшаш баландроқ жойга ўтириш мустаҳаб бўлади. Агар ундай жойни тополмаса, тик турган ҳолида ҳадис ёзади;
Яхшилиқов Абдуҳомид Тухташевич
Имом Бухорий номидаги
Тошкент ислом институти
Махсус сиртқи бўлим
3- курс талабалси
[1]Ҳужурот сураси, 2-оят.
[2]Фурқон сураси, 63-оят.
[1] Абдулкарим Самъоний. Адабул имло вал истимло. Аҳмад Муҳаммад Абдурраҳмон Муҳаммад Маҳмуд тадқиқи. 1-жуз. – Жидда: “Матбаатул Маҳмудийя”, 1993 йил. – Б.49.
[2] Ўша асар. – Б.50.
[3] Фурқон сураси, 63-оят.