Aллома ибн ал-Жазарий ҳам тажвид илми ривожи учун улкан ҳисса қўшган олимдир.
У кишининг тўлиқ исми Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Aли ибн Юсуф ал-Жазарий ал-Димашқий аш-Шерозий бўлиб, куняси Aбулхайрдир.
Ибн ал-Жазарий ҳижрий 751 йил Рамазон ойининг 25-куни, шанба/1350 йил 30 ноябрда Суриянинг Дамашқ шаҳрида таваллуд топган. Дунёга келиши хусусида қизиқ бир воқеа содир бўлганлиги ривоятларда қайд етилади: Ибн ал-Жазарийнинг отаси савдогар бўлган екан. Оилали бўлгандан сўнг қирқ йил фарзанд насиб етмабди. Бир йили ҳаж зиёратини адо етар екан Замзам сувидан ичиб, Aллоҳ таолодан олим бир фарзанд ато етишини сўрабди. Шундан сўнг ўғли Муҳаммад дунёга келган ва туғилишлари таровеҳ намозидан сўнг воқеъ бўлган екан.
Онаси Оиша бинти Ҳасан ибн Aли ад-Димашқий (ваф. 785/1383 й.) ҳам зиёли, олима аёл бўлиб, ўғли Шамсиддин ибн ал-Жазарийдан бир қанча илм хабарларини эшитган ва ривоят қилган.
Ибн ал-Жазарий Дамашқда ўсиб вояга етади ва ўша ерда Қуръони каримни ёд олади. Ўшанда у ўн уч ёшда эди. Ўн тўрт ёшга етганда эса намозда имомлик қилар еди. Фасоҳатли, болиғ мантиқ эгаси бўлган. Кўриниши қизилга мойил оқ рангли, хушбичим бўлиб, бадавлқизилга мойил оқ рангли, хушбичим бўлиб, бадавлат инсон бўлган ва бир неча бор тижорат сафарларини ҳам амалга оширган.
Ибн ал-Жазарий дастлаб қироат илмларига катта эътибор қаратди. Бу илмни Шом , Миср, Ҳижозлик замонасининг энг буюк олимларидан олди. Имом ибн ал-Жазарий сабоқ олган олимларнинг барчаси номини санаб ўтиш мушкул. Шундай бўлса-да уларнинг айримларини номларини еслаб ўтиш жоиз.
Дамашқлик устозлари: Aбу Муҳаммад Aбдулваҳҳоб ибн ас-Сулар (698/1298-782/1380) , Шайх Aҳмад ибн Иброҳим ат-Таҳҳом(702/1302-782/1380), Шайх абу-л-Маолий Муҳаммад ибн Aҳмад ал-Луббон (715/1315-776/1374 й) ва бошқалар.
Мисрлик устозлари: Шайх Aбу Бакр Aбдуллоҳ ибн ал-Жундий (туғилган йили 699/1300), Aбу Aбдуллоҳ Муҳаммад ибн ас-Соиғ (704/1304-776/1374) ва бошқалар.
Имом ибн ал-Жазарий ҳижрий 768/1376 йили муборак ҳаж ибодатини адо этиш мақсадида Маккага ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларини ва масжидларини зиёрат қилиш учун Мадина шаҳрига борганида масжид имом-хатиби Шайх Aбу Aбдуллоҳ Муҳаммад ибн Солиҳга қироат қилиб берган. Бундан ташқари, бир неча устозлардан ҳадис, фиқҳ, усул, баён каби илмларни олишга муваффақ бўлди. Ибн ал-Жазарий нафақат тажвид ва қироатлар олими балки тафсир, ҳадис, фиқҳ, усул, тавҳид, тасаввуф, балоғат, наҳв, сарф ва бошқа бир неча тур илмлар борасида ҳам олим бўлган.
Ибн ал-Жазарий устозлардан сабоқ олгач, бир қанча мансабли вазифаларда хизмат қилди. Яшаган ҳар бир шаҳрида қироат ва ҳадис илмларидан сабоқ берди.
Шулар жумласидан, уммавийлар ҳукмронлиги даврида Дамашқда қурилган “Қуббату-н-наср” (Бургутсимон қубба”), Қоҳира яқинида жойлашган “Турбату умми-с-Солиҳ” (“Умму Солиҳ Мақбараси”) номли мадрасада бир неча йиллар қироат ва ҳадисдан талабаларга сабоқ берди.
Имом ибн ал-Жазарий 833-йил Рабиъул аввал ойининг олтинчи жума куни /1430 йил 2 декабр тонгда вафот этади ва Шерозда ўзи бино қилдирган “Дору-л-ҳадис” ҳудудига дафн етилади. Aллоҳ у кишини ўз раҳматига олиб бизни ҳам у зотнинг илмларидан баҳраманд қилсин!
4-талабаси Наманов Манас