islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қуръон қироати бўйича ижоза олиш йўллари

1Қуръони каримни мукаммал, тўлиқ ёд олган бўлмоқлик. Чунки бизларгача етиб келган Қуръони каримнинг санадларидаги ҳар бир шайх ўзининг шайхига Қуръонни бошидан охиригача ёддан ўқиб берганлар. Лекин кимда-ким ўз шайхига мусъҳафдан қараб тажвид билан ўқиб берса сўнгра ижоза талаб қилса, унинг ўқиб берганига унда қандай ўқиб берганлиги акс этган шаҳодат беришга ҳеч қандай монелик йўқ. Яъни Шайх фалончи Қуръонни барчасини ёки баъзисини мусъҳафдан қараб мукаммал тажвид ила ўқиб берганини у шаҳодатномада баён қилиб беради. Доcтор Aйман бу шаҳодатнома “Қуръонни тиловатини пухта, хатосиз эканлигига шаҳодат”- деб номланишини таклиф қилган. Бу қорилар билаган Қуръон ижозасидан ажратиб туриш учундир.
2Тажвид илмидаги “Жазарийя муқаддимаси”ни назмларини ёд олиш ва унинг шарҳрини фаҳмлаш. Чунки Қуръони каримни нақл қилиш ҳарфларни махражлари, якка ҳолатдаги, жамланган ҳолатдаги сифатларидан ташкил топган муайян қоидаларни билиш, ёд олиш билан бўлади. Шунинг учун ижоза талаб қилувчига бу қоидаларни билиш, ёд олиш лозим бўлади.Одатда қорилар имоми Ибн Жазарийни “Муқаддиматул Жазарийя” матнини ёд олдириш жорий бўлган. Чунки бу матн тажвид ҳукумларини энг муҳимларини ўзида мужассам қилади. Лекин шуни яна таъкидлаш лозимки қори қироатини хатодан сақлаш учун, ўзидан бошқаларга нақл қилиши учун ёд олган матнини шарҳлари билан тушунмоғи лозимдир.
3Қуръони каримни ижоза берувчи шайхга ҳарфма ҳарф тўлиқ ўқиб бериш. Бу фотиҳа сурасидан нас сурасигача махражлар, сифатлар ва бошқа маълум тажвид аҳкомларига амал қилиб ўқиб беришдан ибоартдир. Баъзи ижоза талабида бўлаганларни Қуръондан айрим қисмини шайхга ўқиб бермоғи сўнгра шайх унга Қуръонни тўлиқ ўқиб берганини ваҳмга келтирадиган мубҳам ижоза бериши асло дуруст эмас. Лекин шайх фалончи Қуръонни бу еридан мана бу еригача ўқиб берди ва мен унга шу қисмига ижоза бердим, деб ҳужжат қилса бу мустасно. Aммо толиб шайхига Қуръонни баъзисини ўқиб берса, сўнгра Қуръонни барчасига ижоза берса бу ҳол баъзи қорилар наздида истеъмолда бор. Шарти шуки шайх, толиб аввал бошқа шайхга Қуръонни тўлиқ, мукаммал, бенуқсон ўқиб берган, сўнг унга ижоза берилган эканлигини билиб, аниқ ишонч ҳосил қилмоғи керак. Лекин ижоза талаб қилувчи қироатни янги бошлагувчи бўлса ва уни бошқа шайхга Қуръонниқолган қисмини ўқиб бергани маълум бўлмса уга ижоза бериши жоиз эмас. Чунки Қуръонда фақатгина бир маротаба келадига лафзлар бор. Масалан:
Юсуф сурасидаги “ишмом” қоидаси каби: (تَأْمَنَّا)
Ҳуд сурасидаги ” имола” қоидаси каби (مَجْراهَا)
Ва яна шунга ўхшаш бошқа лафзлар. Уларни тўғри ўқиш учун устозгага эҳтиёж тушади.
Бу лафзларни толиб шайхдан эшитмай, ўзлаштирмай туриб шайх, толиб буларни тўғри адо қилишига қандай гувоҳлик беради. Ваҳолангки Aллоҳ таоло:

سَتُكْتَبُ شَهَادُتُهُمْ وَ يُسْئَلُونَ

Яъни: “Aлбатта бу гувоҳликлари ёзилур ва сўроққа тутилурлар” (Зуҳруф сураси 19-оят).
4Ижоза берувчи шайх ижоза олувчига ўқитишга тайёргарлик бермоғи.
Чунки ўқиш бошқа нарса, ўқитиш бошқа нарсадир. Қанча-қанча кишилар бор, Қуръонни яхши ўқий олади лекин яхши ўқита олмайди. Шу сабабдан мужиз толибни ўқитишга тайёрлайди. Бу эса шайх толибга янги ўқиётган толибни олиб келади ва ҳузурида янги толибни тиловатини худди шайхидан талаққий қилгани каби тузатишга буюради. Aгар толиб буни уддасидан чиқса у ўқитишга лойиқ бўлади.
Уддасидан чиқа олмаса шайх унга фақат ўқишгагина ижоза беради. Шайх толиби ўқитишга лойиқ бўлмагуча унга ўқитиш учун ижоза беришга ҳақли бўлмайди. Бундай ишларда кўнгилчангликка йўл қўйилмайди.

ТИИ 4-курс талабаси

Муродов Жалолиддин

234790cookie-checkҚуръон қироати бўйича ижоза олиш йўллари
1 та фикр мавжуд
  1. Мунира

    Ассалому алейкум жуда керакли макола ёзгансиз . Узим хам ижоза олиш учун мустакил харакат килаяпман агар билсангиз ижозага таёрлайдиган шайхларни шуларни хам айтиб утасизми илтимос

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: