islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ИБН ҲОЖИБ РОҲИМАҲУЛЛОҲ – БУЮК АЛЛОМА

Ибн Ҳожиб роҳимаҳуллоҳ  наҳвшунос олим, моликий мазҳаби фақиҳи бўлганлар. У кишининг тўлиқ исмлари Абу Амр Усмон ибн Умар: Жамолиддин ибн Ҳожиб роҳимаҳуллоҳдир. У кишининг оталари Амир Иззуддин Солаҳийнинг қўлида хизматчи бўлиб ишларди. Шу боисдан шу ном билан машҳур бўлганлар. Асли у киши курд миллатига мансуб бўлган. Ибн Ҳожиб роҳимаҳуллоҳ Мисрнинг Асно деган жойида 570-ҳ/1174-милодий санада туғилганлар. У киши ёшлик чоғларида Қоҳирада Қуръони Каримни ўрганиш билан машғул бўлганлар. Кейин моликий мазҳабининг фиқҳини ўрганишни бошлайди, ундан сўнг арабий илмларни ўрганишни астойдил бошлайдилар. Кейинчалик илмларини мустаҳкамлаб, бағоятда етук даражага етиб борадилар. Кейин Дамашққа кўчиб ўтадилар ва у ерда тадрис билан ш*уғулланадилар ва ўз илмларини янада мустаҳкамлаб, араб тили бўйича етук олим бўлиб етишадилар. Яна Қоҳирага қайтиб келадилар. Шу ерда бир муддат яшайдилар ва кўпчилик кишилар Ибн Ҳожибнинг этакларидан тутиб,  у кишини кўп машғул қилиб қўйганлари боис, имом  Искандарияда яшаш учун кўчиб ўтадилар. Бироқ, у ерда ҳам узоқ муддат яшаш насиб этмади ва 646-ҳ/1249-милодий санада вафот этадилар.

Ибн ҳожиб роҳимаҳуллоҳ илмга ўта ҳарис бўлганлар. У кишининг арабий илмларни хусусан наҳвшунос олим бўлиш жараёнлари ҳам асосий илмий ва толибий фаолиятларидандир. Ибн Ҳожиб роҳимаҳуллоҳ Имом Сибавайҳнинг китобларини ўрганадилар. У китобни ўрганишлари жараёнида китобга шўнғиб кетади ва баъзи тарихий маълумотларда келишича, ҳатто  у китобга “شرح كتاب سبويه” номли шарҳ ҳам битган эканлар. Кейинчалик Имом Замахшарийнинг “Муфассал” ларини ўқиб ўрганадилар. У китобни ҳам ғоятда қаттиқ эҳтимом билан ўрганиб у китобга   “ألإيضاح” номли шарҳ ёзадилар. Бундан ташқари бошқа арабий илмлар борасидаги матнлардан ҳам кўп фойдаланганлар. Арабий илмларни ўрганиш борасидаги анчайин заҳматларидан кейин Ибн Ҳожиб роҳиамҳуллоҳ ўзлари ҳам наҳв илми борасида бир китоб ёзишни ният қиладилар. Аллоҳдан мадад сўраб бу хайрли ишга киришадилар. Имом ўзларининг “Кофия” номли асарларини ёзишда аввалги китоблардан ўзгача, янгича бир услубни қўллайдилар. Мусанниф асарни битишда китобнинг кенг қамровли аммо лафзлари мухтасар, қисқача бўлишига кўп аҳамият қаратадилар. Натижада “Кофия”  лафзлари содда, маъноси шомил, Имом Замахшарийнинг китобларида келган маълумотларни қамраб олган китоб сифатида майдонга чиқди. Ибн Ҳожиб роҳимаҳуллоҳ асарида Замахшарийнинг “Муфассал”идаги каби боб ва қисмларга ажратган. Бироқ, баъзи ихтилофлар ҳам учрайди. “Кофия”нинг ўзига хос жиҳатларидан бири, унда сарф ҳақидаги маълумотлар аралашиб кетмаган. Аксинча, ибн Ҳожиб роҳимаҳуллоҳ сарф илми борасида алоҳида “Шомила”  асарида батафсил тўхталиб ўтган.

Ибн Ҳожиб роҳимаҳуллоҳнинг илмий мероси жуда бой ва мўтабардир.

У кишининг наҳвий ва сарфий асарлари:

  • “إعراب بعض آيات القرآن الكريم”
  • “ألأمالي النحوية”
  • “الي ابنه ألمفضل”
  • “ألشافية”
  • “الإيضاح”
  • “الكافية”

 Шу ўринда Ибн Ҳожиб роҳимаҳуллоҳнинг наҳв ва сариф илмларидан бошқа мавзуларда битилган асарларини зикр қилиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Зеро, кўп кишилар у зотни фақатгина наҳвшунос олим сифатида танийди. Бу эса қайсидир маънода хато саналади.  Асарлар:

  • “جمال العرب في العلم الأدب”
  • “معجم الشيوخ”
  • “شرح الهادي”
  • “منتهي السؤال و الأمل في علمي الأصول و الجدل”
  • “عقيدة ابن الحاجب”

Имомнинг бундан бошқа асарлари ҳам талайгина булари танишув учунгина келтирилган бир рўйхат,холос.

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи

бўлими 3- курс талабаси Қ. Махмудов

234810cookie-checkИБН ҲОЖИБ РОҲИМАҲУЛЛОҲ – БУЮК АЛЛОМА

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: