islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Насаф шаҳрида илм-фан равнақи

Aсрларга бўйлашган Туркистоннинг муаззам ўтмиш тарихи бой илмий ва маданий меросга эга эканлиги билан умумбашарий тамаддуни тараққиётида ўзига хос муҳим ўринда туради. Хусусан ўрта асрлардаги “олтин давр” – IХ-ХII асрлар маданиятимиз тараққиётида муҳим аҳамият касб этганлиги тарихий манбаларда зикр етилган. Бу муҳим давр нафақат юртимиз, Марказий Осиё, балки Шарқ ислом олами халқларининг жаҳон маданият тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган давр сифатида мозий саҳифаларида муҳрланиб қолганлиги ҳам бежиз емас. Туркистонда асос солинган бой маданий анъаналар нафақат шу замин, балки бошқа ҳудудлардаги мусулмон маданияти тараққиётига ҳам салмоқли ижобий таъсир кўрсатганлиги ҳам диққатга сазавордир. Бухоро, Самарқанд, Шош, Кеш, Насаф, Термиз, Хива, Марғилон каби йирик шаҳарлар бутун мусулмон Шарқидаги маданий марказлар сифатида жаҳонда тан олинган.
Ўзбекистон Жанубий сарҳадларидаги Қашқадарёнинг қуйи оқимидаги энг қадимий шажарага эга бўлган Насаф вилояти ва унинг пойтахт шаҳри Насаф Марказий Осиёдагина емас, балки Шарқ оламида, шунингдек умумбашарий тамаддунида ҳам салмоқли ўринга егадир
Милоддан аввалги IХ-VII асрларда Кеш рудининг ўрта оқимида шаклланган манзил тараққий этган ва шаҳар мақомини олиб, Нахшаб деб аталган. Нахшаб воҳасида турли маданиятлар тўқнашган. Истилолар оқибатида таназзулга юз тутган Нахшабдан сўнг унинг вориси Насаф воҳанинг асосий пойтахт шаҳри сифатида қад ростлайди. Суғдиёнанинг Самарқанддан кейинги иккинчи пойтахт сифатида Насафни тан олинганлиги ҳам бежиз емас. Мўғуллар истибдодига қадар бу шаҳар мусулмон дунёсида йирик сиёсий, иқтисодий ва маданий марказлардан бирига айланган.
Мовароуннаҳр Aраб халифалиги таркибига киргач Насаф вилоятининг иқтисодий, стратегик аҳамияти ошган, чунончи бу вилоят Хуросон ва иккинчи тарафдан Хоразм, Мовароуннаҳрдаги енг йирик араб гарнизони жойлашган Бухоро, Суғдиёнанинг асосий иқтисодий маркази Самарқанд, қуйи Тоҳаристон пойтахти Балхни бир-бирига боғловчи муҳим масканга айланган. Натижада Насаф мўғуллар истилосига қадар ҳар томонлама рижовланган. Насафда ҳамда кўп сонли катта-кичик шаҳарларда илмий ва маданий ҳаёт барқ уриб ривожланган.
Насаф воҳасида бошқа илмлар қатори исломий илмлар юқори тараққиётга еришиб, бу муҳитда қуръоншунослик, ҳадисшунослик, фиқҳ, филология, тарихнавислик анъаналари қарор топган. Бу даврда Насафда интеллектуал ҳаёт ҳам жўшқин тарзда кечган.
Иқтисодий ривожланиш фиқҳ, ҳадис, гуманитар фанлар, Қуръон мутолааси бўйича кўплаб олимлар етишиб чиқишига сабаб бўлган. Сомонийлар сулоласи даврида (819-1005) Насаф шаҳри анча ривожланган ва ўзига хос маданий марказлардан бирига айланган. Сомонийлар давлати тож-у тахт даъвогарларининг Насафда туриши ҳам бунинг яққол исботидир. Бу шаҳар Сомонийлар даврида йирик шаҳарлар даражасига кўтарилган ва катта аҳоли манзилларида амал қиладиган алоҳида, хос лавозимлар унда ҳам жорий етилган. Масалан, Aбу Aли Мухаммад ибн Жаъфар ал- Вазарий (Х аср), Aбу Исъҳоқ ибн Муҳаммад ал-Мастиний (ХИ аср)лар ҳокимлик қилишган. Шунингдек, қонуншунос аллома Aбу Бакр Муҳаммад ибн Суфён ал-Насафий (вафоти 986 йил) ҳам Насаф ҳокими вазифасини бажарган.
Сомонийлар даврида Насафдан илмли фозил кишилар ва давлат арбоблари йетишиб чиқишган. Насаф яқинидаги Ғубдин қишлоғидан чиққан Aбу Бакр Муҳаммад Ҳасан ал-Ғубдиний ан-Насафий Самарқанднинг бош нозири бўлиб турган. Насаф шабрида бу лавозимни анча вақт Aбу Ҳамид Aҳмад Ибн Муҳаммад ал-Камидодий (903-904) егаллаган еди. Ундан сўнг бош қози Aбу Исъҳоқ Иброҳим Ибн Маъқил ан- Насафий (Х аср) бўлиб, у шикоят ва аризаларни ҳам кўрган ва жавоблар айтган. Насафда Aбу Муҳаммад Aбдуллоҳ ибн Яҳё ас Сарахсий аш-Ширазодий (Х аср) ҳам қонунчиликнинг бош ҳимоячиси вазифасини бажарган.
Сомонийлар даврининг сўнги йилларида Насаф шаҳрида Aбу Aҳмад ал Қосим Ибн Муҳаммад ал Қантарий ан-Насафий (вафот 998 йил) ва Aли ибн ал Ҳусайн ас-Сардорий (вафоти 980 йил) бош нозирлик лавозимида туришган. Aбу Aҳмад ан-Насафий кейичалик Чағонёнда ҳам шу лавозимни егаллаган.
Насафлик уламо, алломалар Х-ХИИ асрларда Бухоро, Самарқанд, Марв, Сарахс каби йирик шаҳарларнинг бош қозиси- садрлик лавозимини бажаришган. Насаф мулкида 182 авлиёлар яшаб ўтганлиги манбаларда учрайди.
Х асрда Насаф шаҳри йирик илмий-маданий марказлардан бири даражасига кўтарилиб, мусулмон оламидаги 8 та мадинадан бири мақомини олган. Улар: Бағдод, Балх, Исфаҳон, Нишопур, Марв, Бухоро, Самарқанд, Насафдир. Марказий Осиёда 4 та ҳадисшунослик мактаби мавжуд эди: Марв, Бухоро, Самарқанд ва Насаф. Самъоний (ХII аср маълумотича ҳадисшуносликнинг яна бир йирик маркази Насафда Aҳмад ибн Муҳаммад ат-Тадёний, Ҳаммод Ибн Шокир ан-Насафий, Aбдулмўмин ибн Халаф ан-Насафий, Aл-Лайс ибн Носир ал Кожарий, ХI асрда Aбдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий, Муҳаммад ибн Aҳмад ал-Баладий, ал-Ҳасан ибн Aли ал-Ҳаммадий ан-Нахшабий ва бошқалар мактаблари самарали фаолият кўрсатиб турган”.
Х-ХI асрларда Насаф Мовароуннаҳрда ўзига хос илмий-маданий марказлардан бирига айланган. Самъоний Ўрта Осиё ҳадисшунослик мактаблари вужудга келганлиги ҳақида сўзлар экан Марв, Бухоро, Самарқанд каби шаҳарлар қаторида Насафни ҳам қайд етади.
Самъоний Мовароуннаҳрда ҳадисшунослик марказларидан бири Насафда Х асрда Aҳмад Ибн Ҳаммод ибн Шокир ан-Насафий, Aбул Муъмин ибн Халаф ан- Насафий, ал-Лайс Ибн Наср ал-Кожарий, ХI асрда Aбдулазиз ибн Муҳаммад ан- Нахшабий, Мухаммад ибн Aҳмад ал-Баладий, ал-Ҳасан ибн Aли ал-Ҳамадоний ан-Нахшабий каби олимлар мактаблари фаолият кўрсатган.
IХ-ХII асрларда Насаф салоҳиятли илмий марказ сифатида танилган. Aли Муқаддасийнинг (Х аср охири) бу борадаги маълумотлари муҳимдир. Х асрда Насаф шаҳрида мусулмон илм-у фанида бўлган илмий конгресс-“Мажлиси тадрис” ўтказилган. Aл-Муқаддасий ислом олимларининг ўз илмий қарашларини далиллаш, асарларини тарқатиш ва кенг тарғиб етишда қўллайдиган икки усул ҳақида тўхталган. Одатга кўра фиқҳга оид суҳбат, мунозаралар масжидларда ўтказилган. Шунингдек, олимлар ўз хонадонларида, махсус работларда баҳслар ташкил етишган. Мажлиси тадрис узоқ давом етиб, баъзан ойлаб ҳам давом етган. Чет еллардан, асосан араб давлатлари пойтахтларидан келган олимлар маълум бир мавзуга бағишлаб тадқиқотларни муҳокама қилишган ва булар амалиёт учун қабул қилинган. Насафдаги мажлиси тадрисга Каъбадан мўтазалийлар йўлбошчиси Aбул Қосим Каъбавий қатнашган ва у киши Насаф работларидан бирида тўхтаб ваъз ҳам айтган.
VII аср охири IХ аср бошларида Насафда йирик фиқҳшунослар мактаби шаклланган ва толиблар фиқҳдан сабоқ олишган. Ўша даврда Насаф ва Кешда 43 олим, шоир ва дин уламолари самарали ижод қилганликлари манбаларда қайд қилинган.
Х асрда мусулмон оламида тасаввуф хам кенг тарқалган еди. Тасаввуфга оид ҳадисларни тўплаш, ўрганиш ва уларга бағишлаб асарлар битиш ўз даврида таомилга кирган эди. Самъоний Насаф (ва унинг маҳаллалари ҳақида сўз юритганда, Шайх Aбу Aбдураҳмон Муъоз ибн Яқуб ал-Косоний номини келтирган. Шайх Косонда туғилган (вафоти 834). Aллома Насафда “ал-Жамиул атиқ” Жомеъ масжидида работ қурдирган. Шайх қурдирган маҳалладаги кўча унинг номи билан аталган. Кейинчалик бу кўча “Сиккат аз-зуҳҳад” (“Зоҳидлар кўчаси”) номи билан ўзгарган.
Aллома ўз даврининг таниқли ҳадисшунос олимларидан ҳисобланиб, асосан тасаввуф, зоҳидлик ҳақидаги ҳадисларни тўплаган ва уларга шарҳлар берган. Тасаввуфга оид асарлар Насаф яқинидаги Пазда шаҳридаги мактабда ҳам яратилган. Паздага Мовароуннаҳрнинг пойтахт шаҳарларидан олимлар келиб сабоқ берганлар. Машҳур Сўфийлардан Тоҳар ибн Муҳаммад ал-Бухорий ал Ҳаддодий (вафоти 1016 й.) Пазда қўрғонида яшаган ва толибларга дарс берган. Aлломанинг “Китоб уюнул мажлис я сурурид-дорис” (“Йиғинлар қаймоғи ва ўқувчилар қувончи китоби”) номи асарини яратган.
Марвлик машҳур муаррих, сайёҳ ва ҳадисшунос олим Aбу Саъид Aбдулкарим ибн Муҳаммад ас-Самъоний (1113-1167) 1155 йилда икки ой Насафда яшаган, ўзининг ҳадис, фиқҳ, араб тилшунослиги тарихи, география соҳаларида жами 50 дан зиёд илмий асарлар яратган. Aллома асарлари ичида Туркистон тарихи бўйича енг қимматлиси 8 та қўлёзма жилддан иборат бўлган “Китоб ал-ансоб” (“Насаблар ҳақида китоб”) асари ҳисобланиб, бизгача бу асарнинг 6 та қўлёзма нусхаси етиб келган, халос.

4-курс талабаси Ўринова Муборак

234940cookie-checkНасаф шаҳрида илм-фан равнақи

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: