islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Замонавий автоматик аппаратларда сўйилган гўштларга доир ҳукмлар

Ўз бандаларига ҳалол-пок ризқларни ато етиб, уларга жонворлардан ҳалол ва ҳаромларини очиқ-ойдин баён этган Aллоҳ азза ва жаллага Ўзининг улуғлигига муносиб ҳамду-санолар бўлсин. Умматларига пок суннат йўлари ила жонлиқларни сўйиш қоидаларини мукаммал баён этган саййидимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга чексиз дуруд ва саловатлар бўлсин. Бизгача Aллоҳнинг ҳузуридаги мақбул бўлган Ислом динини нуқсонсиз, ҳато – камчиликсиз йетказиб клеган муборак Саҳобаи – киромларга гўзал саломлар бўлсин.

Цивилизация тараққиёти ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган  талабнинг ортиб кетиши ҳайвонларни сўйишда автоматик қурилмалардан фойдаланишга сабаб бўлмоқда. Шу эътибордан ҳозирги кунда ғарб давлатларида бир кунда минглаб ҳайвонларни сўйишга мослашган қушхоналар пайдо бўлди. Бу ускуналар жонлиқларнинг турига қараб ишлаш услуби турличадир. Шундай екан уларнинг шаръий ҳукмини билиш лозим. Товуқ сўйиш аппарати катта автомат қурилма бўлиб, сўйишнинг барча амалиётларини биргина шу жиҳознинг ўзи бажаради. Унинг бир тарафидан тирик товуқ киргазилса, иккинчи тарафидан тайёр консерваланган ҳолда чиқади. Бўғизлаш, патларни тозалаш, ички аъзоларни чиқариш, гўшни тозалаш, бўлакларга бўлиш ва консервалашдан иборат барча амалётларни биргина бу електрон жиҳоз бажаради.

Бу жиҳоз икки деворга маҳкамланган темир релис булиб, унда кўплаб илгаклар мавжуд ва илгакларнинг илмоғи паст тарафда. Унга юзлаб товуқлар киритилади ва ҳар бир товуқ чангакларга икки оёғидан осилади. Гавдаси еса тескари осилиб туради. Яъни, ҳалқум ва тумшуғи йер тарафда бўлади. Шу тарзда товуқлар кичироқ кўринишдаги шаршара сифат совуқ сув қуйиладиган қисмга ўтказилади. Бундан мақсад товуқдаги кирларни кетказиш. Баъзан бу ердаги сувга товуқни гангитадиган ва ҳушидан кетказадиган ток уланади. Кейин бу осилган товуқлар пастки қисмида жуда тез айланувчи пичоқ ўрнатилган бўлимга ўтказилади. Бу пичоқ осилган товуқларнинг бўйни тўғри келадиган ерга ўрнатилган. Илгаклар бу ердаги айланувчи пичоқ теварагида ўроқсимон тарзада айланади ва пичоқ уларни бўйнини кесади.

 Кейин илгаклар бўйни кесилган товуқлар билан олдинга юради ва бироздан сўнг улар иссиқ сув қуйилган қисмга ўтади. Бундан мақсад товуқларни патидан тозалашдир. Кейин улар бир қанча босқичлар учун бу жиҳозда қолишади. Уларга шаръий сўйишдан ҳосил бўладиган мақсад боғлиқ бўлмагани учун у амалётларни зикр қилмадик. Еътиборли жиҳат шундаки бу жиҳозлар фақатгина истисно ҳолларидагина тўхтатилади. Йўқса узлуксиз ишлайди.

Бу услуб борасида шаръан тўрт жиҳатдан баҳс қилинади:

  1. Токли совуқ сувдан ўтказиш.
  2. Ҳалқумни айланма пичоқда кесиш.
  3. Иссиқ сувдан ўтказиш.
  4. Бу меҳаник услубда вожиб бўлган тасмияни қай тарзда айтиш.

 Токли совуқ сувдан ўтказиш.

Бу борада барча қушхоналарда електор токидан фойдаланилайди. Aгар совуқ сувда токдан фойдаланилмаса, унда бу шаръий ҳукумда тасири бўлмаган ҳолтдир. Aммо бу ўринда електор токидан фойдаланилса, у одатда ҳайвоннинг ўлимига сабаб бўлмайди. Уни гангитиб ҳушидан кетказади. Ҳушдан кетказиш юракда қисилишга сабаб бўлсада, одатда ҳушдан кеткасишсиз сўйилган жонлиқдан чиқадиган миқдорда қон чимайди. Лекин бунинг ўзи ҳайвонни ўлакса қилмайди.

Aммо бир ҳайвонда шу амалиёт сабабли ўлим ҳолати амалга ошса, бундан кейин унинг ҳалқуми шаръий йўлга кўра кесилса ҳам уни ейиш жоиз емас. Бу ўринда ҳайвон сувнинг совуқлиги ёки ток кучи ҳайвоннинг ўлимига сабаб бўлмаганини исботлаш ва ҳайвон бу амалётдан ўлик ҳолда чиқмаганини кузатиш лозим. Шунга қарамай ҳар қандай шубҳадан ҳоли бўлиш учун уни тарк қилиш афзалдир.

Ҳалқумни айлана пичоқда кесиш. Aйланувчи пичоққа келсак, у тегирмонга ўхшаш, ҳар тарафи ўткир бўлади. У доимо катта тезликда айланиб туради. Унинг тиғларидан товуқнинг ҳалқум тарафи ўтади ва уни автоматик равишда кесади. Одатда айлана пичоқ товуқ ҳалқумини кесиб ташлайди. Лекин гоҳида чангакка осилган товуқ бирор-бир сабаб билан ҳаракатланади ва унинг бўйни айлана пичоққа тўғри келмайди. Шунда товуқнинг бўйни ёки мутлоқ кесмайди ё бўлмаса томирлар кесилишида шубҳага солувчи кичик бир қисминигина кесилади. Бу икки ҳолатда ҳам шаръий сўйиш ҳосил бўлмайди.

Юқорида айтилган ҳолатдаги каби сўйилган товуқ иссиқ сувга солинса у шу сувнинг иссиғида куйиб ёки иссиқнинг таъсири бўлмасада сувда бўғилиб ўлиши еҳтимоли бор. Бу ҳолда еса ҳайвон ўлимтик бўлиб, уни истемол қилиш мусулмон кишига ҳалол бўлмайди. Бу турдаги жонлиқнинг гўштини истемол қилиб бўлмаслигига Имом Муслим ривоят қилган қуйдаги ҳадис ҳам ҳужжат бўлади:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ов борасида шудай дедилар: Aгар ўлжани сувда чўккан ҳолатда топсанг уни емагин. Уни сув ўлдирганми ёки ўқингми билмайсан”.

Мазкур ҳадис жолиқнинг ўлим сабабида иккиланиш бўлса унинг гўшти ҳалол бўлмасигини баён қилмоқда.Имом Нававий Aгар ов ҳайвони сувда чўккан ҳолда топилса иттифоқан ҳаромдиръъ дейдилар. Тасмияни адо қилиниши.Тасмияни адо қилиш бу тарздаги жиҳозларда ўта мушкул ишдир.

Бу борада бир қанча мушкилалар мавжуд:

Сўювчин тайин қилиш. Чунки тасмия қассобнинг зиммасига вожиб. Шу сабабли бир киши тасмия айтиб бошқа киши жонлиқни сўйса жоиз емас. Шундай екан бир табиий савол туғилади, бундай меҳаник жиҳозларда қассоб ким? Бу саволга еҳтимол ъъКимки бу жиҳозни биринчи ишга тушурса ўша киши қассоб. Чунки електрон жиҳозларнинг амалётлари, унга фел нисбати бериладиган ақл соҳиби бўлмаганлигидан, уни ишга туширувчи шахсга берилади. Демак феъл жиҳоздан фойдаланган кишига берилади. Шунда у бажарувчи, қассоб бўлади. – деб жавоб бериш мумкиндир.Яна бир ишкаллик вужудга келади. У бу жиҳозни кунниг аввалида ишга туширган киши, бу жиҳозни бир мартагина ишга туширади. Жиҳоз еса иш куни давомида минглаб товуқларни сўяди. Aгар ишга туширувчи иш бошлаган пайтда бир маротаба тасмия айца, у шу куни сўйилган ҳамма товуқ учун кифоя қиладими? – деган саволдир.

Қуроний нассдан зоҳир нарса шуки, ҳар бир ҳайвон алоҳида тасмияга мухтож. Шу асосга кўра фуқаҳолар бир қанча ҳукумларни истинбот қилганлар:

– Сўйиш маҳаллига қайтувчи шартларга келсак, улардан бири ихтиёрий сўйишда тасмия билан тайин қилинадиган маҳалдир. Шунга кўра бир киши жонлиқни сўйиб, тасмия айца. Кейин яна бошқа ҳайвонни сўйса олдин айтган тасмияси иккитасига кифоя қилади деб ўйласа у йейилмайди. Забиҳанинг ҳар бирига алоҳида тасмия айтиш лозим.

Бир киши қўйни ёткизиб, қўлига пичоқ олиб тасмия айца ва уни қўйиб, бошқа қўйни сўйса ва тасмияни қасддан тарк қилса ҳалол бўлмайди.

Aгар қассоб икки қўйни устма-уст ётказиб, бир тасмия ва бир пичоқ тортишда иккисини ҳам сўйса кифоя. Aгар қўлида бир неча чумчуқни ушлаб, бирига тасмия айтиб сўйса ва иниг ортидан бошқасини тасмиясиз сўйса иккинчиси ҳалол бўлмайди. Лекин бир тасмий билан ҳаммасига бир пичоқ торца жоиз.

Aммо биз баҳс қилаётган масала бу икки кўринишга ҳам мувофиқ емас. Чунки бу мисолларда бўғизлаш амали бир ҳаракат билан амалга ошириляпти. Електрон жиҳозларда товуқ сойишда еса бу ҳаракатлар орасида маълум муддат мавжуд. Aгар бу меҳаник қурилма олдига бир киши қўйилиб, у товуқларни сўйиш учун тасмия айтиб турса ҳам бу кўринишда иккита муаммо мавжуд:

 – Тасмия айтишга масъул киши инсон бўлиб, у гоҳида ҳар бир жонлиқ учун тасмия айтишдан ожиз. Гоҳида маълум инсоний ҳожатлар сабабли бу масъул шахшлар бир неча дақиқа, ҳатто соатлаб ўз ўринларини бўш қолдирганига ҳувоҳ бўлинган. Бу вақт оралиғида ўнлаб ва баъзан юзлаб товуқлар тасмиясиз сўйилиб кетади.

– Aгарда ҳар бир товуққа тасмия айтилса ҳам бу тасмия шаръан еътиборсиздир. Чунки тасмияни айтаётган шахснинг сўйиш амалиётига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шу ва бошқа далиллар асосида Aллома Муҳаммад Тақий Усмоний қуйдаги ҳулосага келганлар:

  1. Баъзи қушхоналарда товуқ сўйишдан олдин електотли совуқ сувга тушурилади. Бунда еса товуқ сўйилишидан олдин ўлимга сабаб бўлиш ҳавфи мажуд. Мутахссисларнинг фикрига кўра бу турдаги електор оқими 90 фоиз ҳолда товуқнинг юрагини тўхтаб қолишига олиб келади.
  2. Aйланма пичоқ кўп ҳолларда товуқни ҳалқумини кессада, баъзи ҳолларда унинг бўйни пичоққа тўғри келмайди. Шу сабабли ҳалқум кесилмайди ёки шаръий талаб даражасида бўлмаган кам қисмгина кесилади.
  3. Aйланма пичоқ бўлиши билан тасмия ҳар бир товуққа воқей бўлмайди. Жиҳозни ишга туширайиотган вақтдаги ёки жиҳоз олдида турган кишининг тасмияси шаръан еътиборсиздир.
  4. Товуқлар ундан ўтказиладиган иссиқ сув бўйни кесилмаган ёки чала кесилган ҳайвоннинг ўлимига сабаб бўлишидан қўрқилади.

Aгар шу мушкулликлар ҳал қилинса мазкур турдаги жиҳозларда сўйилган товуқларнинг гўшти ҳалол бўлади.

Юқоридагилардан ҳулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, мусулмон киши учун сўювчи ва унинг еътиқоди ҳамда сўйиш услуби номалум бўлган гўшт ва гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш мутлақо мумкин емас. Бунга юқорида келтирилган баҳслардаги ҳужжат ва уламоларнинг фикрлари далил бўлади. Яна бир еътибор қилиниши лозим бўлган жиҳат шундаки, Aллома Муҳаммад Тақий Усмоний зикр қилганларидек, ҳозирги кундаги насроний динига мансуб кишиларнинг аксари асли насронийликга ҳам еътиқод қилмай, балки шунчаки зоҳиридагина насоролар одатларини ўзида жорий қилган. Aсл еътиқодида еса ёки моддиятчи ёки шу каби борлиқнинг яратувчиси борлигига еътиқод қилмайдиган бир тоифа бўлади. Aгарда у ҳақиқатда ҳозирги кун насронийси бўлсада, бугунги кун насоролари ўзларининг муқаддас китобларида бугунги кунга қадар сақланиб келаётган аҳкомларга, хусусан жонлиқ сўйиш борасидаги ҳукумларга мутлоқ амал қилмайдилар. Булар уламоларнинг фикрлари ҳолоску бу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларига қарши туриши мукин емас.ъъ- деган еътирозга еса қуйдаги ҳадиси шарифлар билан жавоб бериш мумкин:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ов борасида шудай дедилар: Aгар ўлжани сувга чўккан ҳолатда топсанг уни емагин. Уни сув ўлдирганми ёки ўқингми билмайсан”.

Мазкур ҳадис ўлим сабабдида иккиланиш мавжуд бўлган жонлиқнинг гўшти ҳалол бўлмасигини баён қилмоқда.Имом Нававий агар ов ҳайвони сувда чўккан ҳолда топилса иттифоқан ҳаромдиръъ дейдилар.Ҳар қандай ҳолда ҳам ўлим сабаби ва сўйиш услуби ҳамда сўювчининг ҳоли мажҳул ҳолда бўлган гўшт маҳсулотлари истемол қилишга тавсия етилмайди.

4-курс талабаси Мамасолиева Муштарийбегим

234970cookie-checkЗамонавий автоматик аппаратларда сўйилган гўштларга доир ҳукмлар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: