islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қийшиқ қовурғадан яратилгани учун аёлни паст санаш керакми?!

“Ва сизларни жуфт қилиб яратдик” (Набаъ, 8) дея каломида марҳамат қилган ва инсонни никоҳ неъмати ила шарфлантирган Аллоҳ таолога беадад ҳамду-санолар, “Никоҳ менининг суннатимдир ва кимки ундан юз ўгирса, биздан эмас” дея инсонларни ҳалол никоҳга тарғиб қилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга солату саломлар бўлсин

“Никоҳ” луғатда  жамланиш, яқинлашиш маъноларини англатади. Оила барча замонларда ҳам муқаддас саналган бўлиб, жамиятнинг бир бўлаги ҳисобланади, унинг мустаҳкамлиги, эр-хотин ўртасидаги меҳр-муҳаббат давомийлигини таъминлаш учун динимиз Ислом ўзига хос қонун-қоидаларни жорий қилиб қўйган. Оилавий ҳаётнинг асосий ташкилотчилари ва аъзолари бўлмиш эр ва хотиннинг ҳар бирига ўзига хос бурч ва вазифаларни юклаган, бир-бирларига нисбатан ҳақ ва ҳуқуқларни белгилаб бергандир.

Шариатга никоҳнинг киритилишини ўзига хос ҳикматлари бўлиб, унинг замирида, ҳам диний, ҳам дунёвий манфаатлар мавжуд. Буларнинг бари Аллоҳ таолонинг қанчалик буюк ва ҳаким эканлигига далолат қилади. Қуйида никоҳнинг шариатга киритилиши ҳикматлари оятлар ила ёритиб берилади:

  • Аввало никоҳнинг асосини уммати Муҳаммадия наслини кўпайтиришдир ва бунга ишора қилиб Қуръони каримда шундай келтирилади:

﴿ وَاذْكُرُواْ إِذْ كُنتُمْ قَلِيلاً فَكَثَّرَكُمْ ﴾  [الأعراف: 86]

“Оз бўлган чоғингизда сизларни кўпайтириб қўйганини эсланг”

  • Никоҳ Аллоҳ харом қилиб қўйган нарсаларга тушиб қолишдан икки томмонни ҳам сақловчи ҳимоядир:

﴿ وَلاَ تَقْرَبُواْ الزِّنَى إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاء سَبِيلا ﴾ [الإسراء: 32]

“Ва зинога яқинлашманглар. Албатта у фахш иш ва ёмон йўлдир”

  • Аллоҳ Таоло Эр-хотинни ўзаро айбларини беркитувчи, гўзал сақловчи бўлишлари учун бир-бирларига либосдир дея қуйидаги оятни нозил қилди:

﴿ هُنَّ لِبَاسٌ لَّكُمْ وَأَنتُمْ لِبَاسٌ لَّهُنَّ﴾

  • Аллоҳ Таоло Никоҳ асосида қурилган оиланинг аъзолари бўлмиш эр-хотинни бир-бирлари учун хотиржамлик қилди ва уларнинг қалбига ўзаро муҳаббат ва марҳамат солиб қўйишига қуйидаги оят далил бўлади:

﴿ وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُم مِّنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَاجًا لِّتَسْكُنُوا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُم مَّوَدَّةً وَرَحْمَةً

إِنَّ فِي ذَلِكَ لآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يَتَفَكَّرُون﴾ [الروم: 21]

“Ва Сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратди ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйганлиги (ҳам) унинг оят- белгиларидандир”

Никоҳ нафақат дунёвий манфаат келтиради, балки ухровий жиҳатдан ҳам эр-хотин вожиботларига риоя қилишлик билан ваъда қилинган ажрларга эга бўлинади. Ислом ҳеч қачон инсоннинг ҳаққини поймол бўлишига йўл қўймайди, балки у хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл уни ҳимоя қилади. Аёл кишини ожиза қилиниши ва қийшиқ қовурғадан яратилиши бу унинг паст саналишидан эмас, балки, мўътабар саналишидандир. Эркак кишини ҳамиша устунлиги – оилада унинг ҳурмати ва масъуллиги жаҳатдандир.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳалол никоҳ кўп муомалатлар ичидан афзаллик жиҳатдан юқори ўринда турувчи, инсонга ҳар томонлама манфаат келтирувчи жамиятнинг бир бўлаги ҳисобланади. Оила қанчалик пок ва шариат аҳкомларига мувофиқ бўлса, шунчалик мустаҳкам бўлади.

Тошкент ислом институти

4-курс талабаси Орифжонова Моҳира

248000cookie-checkҚийшиқ қовурғадан яратилгани учун аёлни паст санаш керакми?!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: