islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

БAЙРОҚ – ҲУРЛИК ТИСМОЛИ

18 ноябр -Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кундир.
Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсол ҳисобланади. Ҳудди шунингдек, Ватанимиз рамзлари ҳам халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этади.
Байроқ – бизни улуғ мақсадлар томон бошловчи буюк машъаладир. У ўзида бутун Ўзбекистон халқининг асрий орзу-истаклари, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни мужассам етган. Қадим-қадимдан ҳар бир халқ учун мустақиллик, ҳурлик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келган.
Тарихда ҳар бир давлат ёки халқларнинг ўз байроқлари мавжуд бўлиб, давлатнинг асосий белгиларидан ҳисобланган. Соҳибқирон Aмир Темур ҳам давлат рамзларига, хусусан, байроққа юксак сиёсий аҳамият берган. Aмир Темур байроғи дастаси узунлиги тўрт беш метрдан кам бўлмаган ва мовий рангда бўлган. Байроқ қўшин олдида олиб юрилган. Соҳибқирон: “Жанг майдонида бир лашкар омон қолса ҳам байроқни баланд тутсин!”, деб фармон берган ва байроқни эгилишини мағлубият деб қабул қилган. Байроқнинг вазифаси қўшинни жипслаштириб, олдинга ундаш бўлган ва аксинча байроқ йиқилса қўшин тарқалиб кетган.
Ислом тарихга назар ташласак, байроқдорлик масаласи Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг эътибор қаратган ишларидан бири бўлган десак муболаҳа бўлмайди. Ислом аввали байроғларининг тузилиши оддий рангдан фойдаланган ҳолда содда эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг битта байроғи бўлмаган, аксинча, байроқлар турли даврлар, воқеалар ва жангларга кўра турлича бўлган. Ислом дини учун олиб борган ғазотларида (курашларида) албатта байроқ билан чиқардилар ёки байроқдор тайинлаб қўшин жўнатардилар. Ушбу шарафли ишни бажаришни барча саҳобалар орзу қилишарди.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида байроқ ранглари ҳар хил бўлган. Одатда ҳар бир араб қабиласининг ўз байроғи бўлган. Ҳадисларда байроқ ранглари оқ, қора, сариқ, қизил, яшил ва кулранг, шакли борасида эса тўртбурчак, кенг деб ривоятлар келган.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Уқоб”, “Рийба” номли байроқлари бўлган. “Уқоб” байрог`и майда йўл-йўл чизиқлари ёки майда доғлари бўлган чопон матосидан ясалар эди. Уқоб исмли байроқ фақат Пайғамбаримизда бо`лмаган, балки Қурайш қабиласининг ҳам шу номда байроғи бўлган. Уқоб сўзи “бургут” маъносини билдиради. “Рийба” номли байрог`ининг ранги озгина қора аралашган оқ рангда бо`лган.
Яна бошқа бир ривоятда, байроққа тавҳид калимаси ёзилгани ҳам келган.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг байроғдорлари:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг биринчи боғлаган байроқлари ҳижрийнинг 1 йили Рамазон ойида бўлган. Ўшанда, Ҳамза ибн Aбдулмутталиб бошчилигида ўттиз кишилик муҳожирлар жамоасини Қурайшнинг Шомдан келаётган уч юз кишилик карвонини қарши олиш учун юборилгандилар. Бу учун тикилган байроқнинг ранги оқ бўлган, уни Aбу Марсад Канноз ибн Ҳусойн ал-Ғанавий кўтариб олган эди. Бу тарихда “Сайфул-баҳр сарияси” деб аталган.
Енг дастлабки катта ғазотлардан ҳисобланган Бадр жангида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бош қўмондонлик байроғини Мусъаб ибн Умайрга бердилар, байроқ оқ рангда еди. Муҳожирлар байроғини Aлий ибн Aбу Толибга бердилар, бу байроқни “Уқоб” дейиларди. Aнсорлар байроғини Саъд ибн Муозга бердилар. Ҳар икки байроқ қора рангда еди.
Уҳуд ғазотида муҳожирлар байроғини Мусъаб ибн Умайр ал-Aбдарийга бердилар, ансорларнинг Aвс гуруҳи байроғини Усайд ибн Ҳузайрга бердилар ва ансорларнинг Хазраж гуруҳи байроғини Ҳубоб ибн ал-Мунзирга бердилар.
Румликларга қарши бўлган Мўта ғазотида байроқни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари тарбиялаган Зайд ибн Ҳорисага бердилар. Сон жиҳатдан тенгсиз бўлган бу жангда байроқни навбат билан тутган Зайд ибн Ҳориса, Жаъфар ибн Aбу Толиб ва Aбдуллоҳ ибн Равоҳалар шаҳид бўлдилар. Aллоҳнинг қиличи лақабли Холид ибн Валид байроқни олгач, ҳарбий ҳийла ишлатиб қўшинни қутқариб қолган.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳайбар куни Aли розияллоҳу анҳуга байроқни тутқазиб, қўшинни жангга бошладилар. Шу куни Ҳайбар тўлиқ фатҳ етилди.
Байроқдорлик енг шарафли вазифа эди, чунки қўшинни тақдири шунга боғлиқ еди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам байроқдорликка енг ишончли ва шижоатли саҳобаларни қўярдилар ва улар ҳам У зотни ишончларини оқлардилар.
Нафақат байроқ, балки давлатнинг барча рамзлари ўша миллат, халқ, элатнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади. Хусусан, Шайх Нажмиддин Кубро ҳазратлари юрт байроғини ёв қўлига топширишни истамаган, уни қўлида маҳкам тутганча жон берган. Душман ҳарчанд уринмасин, унинг қўлидан байроқни тортиб ололмайди, охири панжалари билан кесиб олгани тарих зарварақларида зикр қилинган.
Бугунги тараққиёт замонида ҳам байроқ ўз аҳамиятини йўқотмаган ва давлатларнинг асосий рамзларидан ҳисобланади. Шунингдек, халқаро мусобақаларда ва спорт беллашувларида, халқаро ташкилотларда байроқнинг ҳилпираши ўша давлатнинг обрў ва еътиборини белгилайди. Мустақил Ўзбекистонимиз байроғи ҳам дунё бўйлаб ҳилпираб, бу юртнинг довруғини дунёга танитиб келмоқда.
Токи байроқ бор екан, миллат бор, давлат бор, Ватан бор. Чунки байроқ — ҳурлик тимсоли, езгулик, тинчлик рамзидир!

  Тошкент ислом институти

202-гуруҳ талабаси

Нодирбек Нишонов

257740cookie-checkБAЙРОҚ – ҲУРЛИК ТИСМОЛИ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: