islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қуръони каримнинг мўъжизавий оятларини дақиқ англашда балоғат илмининг аҳамияти

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Қуръони каримни балоғат билан нозил қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Қуръони карим маъноларини саҳобаларига гўзал усулда баён қилиб берган Расулуллоҳга салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом уламолари орасида Қуръони карим қайси сифатлари билан мўжизалиги ҳақида турли фикрлар мавжуд. Баъзи олимлар Қуръонда келган ғайб ҳақидаги хабарлар ва Қуръонни шифолиги дейдилар. Айрим уламолар эса Қуръон оятларидаги илмий жиҳатларни замонавий илм-фан эгалари томонидан аниқланаётгани ва эътироф этилиш мўжизалиги дейдилар. Қисқаси Қуръони каримда тарих, тиббиёт, табиат, ҳайвонот, кимё, ҳандаса, ҳисоб (математика), психология, педагогика ва яна кўплаб илмларга оид инсонни лол олдирадиган даражада маълумотлар бор. Шу фанлар биланИслом уламолари орасида Қуръони карим қайси сифатлари билан мўжизалиги ҳақида турли фикрлар мавжуд. Баъзи олимлар Қуръонда келган ғайб ҳақидаги хабарлар ва  бир қаторда уламоларимиз Қуръони карим оятларини балоғат ва фасоҳат билан нозил бўлишини ҳам мўжизалардан бири деб ҳисоблайдилар. Шундай бўлиши ҳам керак эди. Зеро ҳар бир пайғамбарга берилган мўъжизалар, ўша даврда энг ривожланган, тарақиёт чўққисини забт этган фан ёки соҳага монанд равишда Аллоҳ томонидан берилган эди. Бунга сеҳр ривожланган даврда Мусо алайҳиссаломга берилган асо, тиббиёт ривожланган замонда Ийсо алайҳиссаломга берилган даъволаш мўъжизасини мисол қилиш мумкин. Балоғат, шеърият, фасоҳатда энг юқори мақомга чиққан арабларга ҳам ўзларининг иқтидорларидан бир неча ўн барорбар, яна ҳам аниқ айтсак, инсониятни қудрати ҳеч қачон етмайдиган даражадаги етук балоғат билан нозил бўлган Қуръони карим ҳеч муболағасиз мўъжизадир. Ўқиш ва ёзишдан бехабар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юксак балоғат ва фасоҳатли Қуръонни нозил бўлишини ўзи ҳам бир мўжиза эди.

Ўзимиз ҳар куни намозларда ўқиб юрган «Фотиҳа» сурасининг биринчи оятида Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин!»

Аллоҳ таоло бу ва бошқа ўринлардаги оятларини бениҳоят гўзал балоғат ва фасоҳат билан нозил қилиш билан айни пайтда оятларни дуо, мақтов, ҳамд, шукр тарзида инсонлар тарафидан айтиладиган шаклда келтирди. Масалан, дуо оятларини ўқиган киши ҳудди ўзи дуо қилгандай бўлса, иккинчи жаҳатдан банда сифатида Аллоҳга қандай мурожат қилиш, ҳамд ва шукрни, муножот ва  тазарруъ қилишни ҳам таълимини бериб кетган.

Уламолар балоғат илмини уч қисм дейдилар:

Биринчи қисм бу – олий даража. Олий даражадаги нарса мўжиза дейилади. Бу Қуръони каримдир. Бу даражага Қуръондан бошқа нарсалар ета олмаган.

Иккинчи қисм бу – ўрта даража. Бунда инсонларнинг энг балоғатли, фасоҳатли ва моҳир шоирларининг гаплари келади.

Учинчи қисм бу – қўйи даража бўлиб, тақсимотдаги иккинчи босқичга ета олмаганлар тарафидан ишлатиладиган сўз ва жумлалалр назарда тутилади.

Балоғат бу – айтилган гапларнинг маъносини тушунарли бўлиши эмас. Балки, балоғат – лафздаги маънони қалбга энг чиройли кўринишда етказиш усулларидири.

Қуръондаги ҳақиқий мўжиза бу арабларни ҳам ожиз қолдирадиган оятларнинг маъноси, тартиби, мухтасарлигидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

«Агар уларни гапи рост бўлса, у(Қуръон)га ухшаш сўзни келтирсинлар» (Тур сураси, 34-оят).

Лекин мушриклар битта оят ҳам келтира олмадилар. Ислом келишидан олдин арабларда шеърнинг қадир-қиймати баланд эди. Қуръони карим нозил бўлгандан кейин арабларда шеърлар ва шоирлар ўзининг аввалги қийматини йўқотди. Ўша даврдаги араблар Қуръонда ўзгача ҳаловат ва ёқимлилик бор деган.

Мўжиза бу – уни инкор қилувчи кишилар уни ўхшашини келтира олмайдиган нарсадир. Дарҳақиқат,  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам давридаги энг маҳоратли шоирлардан тортиб, шу кунгача бирор инсон Қуръонга ўхшаш бирор нарса келтира олмадилар.

Фасоҳатли ва балиғ киши агар ўз нутқида бир гапни такрор-такрор ишлатса, унинг фасоҳатидан асар ҳам қолмайди. Бироқ Қуръон каримнинг баъзи оятлари такрор келишига қарамай ўзининг фасоҳат ва балоғатини йўқотмаган.

Қуръони карим балоғат илмини барча қонун-қоидаларини ўзида мужассам қилган. Аммо бирор олим, балоғат илми билан шуғулланувчилар, шоирлар ўзларини китоб ва асарларида бу қоидаларни ҳаммасини жамлай олмадилар. Бу ҳам Қуръони каримни ўзига хос хусусиятларидан биридир.

Жуда кўп уламоларимиз балоғат илмини ўрганишни тафсия қиладилар. Чунки бу илмни ўрганиш бизга Аллоҳ таоло Қуръони карим оятларидан ирода қилган маъноларни яхши тушунишга ёрдам беради.

Низаматдинов Толеген

Тошкент ислом институти

4-курс талабаси

257670cookie-checkҚуръони каримнинг мўъжизавий оятларини дақиқ англашда балоғат илмининг аҳамияти

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: