- Албатта, Биз бу омонатни осмонларга, Ерга ва тоғу тошларга рўбару қилган эдик, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Инсон эса уни ўз зиммасига олди… (“Аҳзоб” сураси, 72-оят).
Инсон Аллоҳнинг олий яратиғидир. Аллоҳ таоло уни тупроқдан яратиб, ерга тушурди. Аллоҳ таоло инсонни ер юзига ўринбосар, эга қилиб қўйди:
- Эсланг, Парвардигорингиз фаришталарга: «Мен Ерда Одамни халифа қилмоқчиман», деди («Бакара» сураси, 30-оят).
Шу билан бирга инсон оламнинг кичик бир зарраси экани, осмон ва ернинг яратилиши эса инсоннинг яратилишидан анча катта иш эканлигини Қуръони карим эслатиб ўтади:
- Шак-шубҳасиз, осмонлар ва Ерни яратиш инсонларни яратишдан каттароқ (иш)дир. Лекин кўп одамлар билмайдилар (“Ғофир” сураси, 57-оят).
Бундан келиб чиққадики, бутун олам, жумладан, ер ва ундаги экологик муҳит билан инсоннинг муносабати унинг ерда яшаб мавжуд бўлишига сабаб бўлади. Инсон Оллоҳ таоло яратган махлуқотлардан бири бўлиб, у ҳам Аллоҳ таоло томонидан мукаммал тартиб билан яратилган дунёдаги бошқа мавжудотлар билан ёнма-ён яшайди. Инсоннинг такаббурлиги, ўзини табиатнинг мутлоқ эгаси деб нотўғри тасаввур қилиши исломда катта гуноҳ ҳисобланади. Қуръони каримда шундай дейилган:
- Ер юзида кибр-ҳаво билан юрмагин! Чунки сен ҳаргиз ерни тешиб кетолмайсан ва бўйи бастда тоғларга етолмайсан («Ал-Исро» сураси, 37-оят).
Аллоҳ таоло ер юзида яратган ҳамма нарса инсоннинг манфаати учун яратилган:
- Ерни эса ёйиқ — кенг қилдик ва унда тоғларни ўрнатиб қўйдик ҳамда унда мосланган турли-туман нарсаларни ундириб-ўстирдик.
- Ва унда сизлар учун ҳам сизлар ризқлантира олмайдиган кишилар учун ҳам тирикчилик — ризқу насибаларни яратиб қўйдик («Ҳижр» сураси, 19-20).
- Аллоҳ осмонлар ва Ерни яратган ва осмондан сув ёғдириб, унинг ёрдамида сизларга ризқ бўладиган меваларни чиқарган Зотдир. У Ўз амри билан денгизда сузиб юриши учун кемаларни сизларга бўйинсундирди. Яна дарёларни ҳам сизларга бўйинсундирди.
- У доимо айланиб турувчи қуёш ва ойни ҳам сизлар учун бўйинсундирди. Яна кеча ва кундузни сизлар учун бўйинсундирди («Иброҳим» сураси, 32-33-оятлар).
Қуръони Каримнинг 750 га яқин оятлари бизни табиат ҳодисалари ҳақида мулоҳаза юритишга ва Аллоҳ таолонинг яратиқлари ўртасидаги муносабатларни ўрганишга ундайди. Одамлар ўз ақлларини коинотда мавжуд мувозанат ва тартибни сақлаш учун ишлатишга чақиради:
- Ва ўнглаб қўйилганидан кейин, Ерда бузғунчилик қилманг! («Ароф» сураси, 56-оят).
Инсонга беҳисоб неъматлар: ер, тоғлар, сув, ҳаво, гуллар, сабзавот, мевалар, ҳайвонлар, ҳашаротлар, қушлар ва бошқа кўп нарсаларни ато этилиб, буларнинг барчаси вақтинчалик фойдаланиш учун берилганлигини Қуръон таъкидлайди.
Ерда ҳаёт кечиришнинг барча имкониятлари инсонга берилган бўлсада, бу нарса, ўзини Ернинг мутлоқ эгаси деб билиш ҳуқуқини бермайди. Мутлоқ куч, эгалик фақат Аллоҳникидир.
Инсон барча неъматлардан баҳраманд бўлишга ҳақлидир, булар учун Аллоҳга шукроналар айтиши, Унинг буюклиги ҳақида фикр юритиши керак бўлади. Бундан ташқари, инсон Аллоҳнинг яратгани – ерни асраб-авайлаш учун жавобгар шахсдир:
- Албатта Биз бу омонатни осмонларга, Ерга ва тоғу тошларга рўьару қилган эдик, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Инсон эса уни ўз зиммасига олди. Дарҳақиқат, у зулм қилгувчи ва нодон эди («Аҳзоб» сураси, 72-оят).
Инсон ўз атрофида содир бўлаётган барча ҳодисаларда Аллоҳнинг оят ва аломатларини кўра олади. Улар устида мулоҳаза юритар экан, у табиатни яратиш қонунларини ўз ичига олган кўплаб илоҳий қонунларни тушуниб боради. Бу борада Қуръон кечаю кундузнинг ўзгариши, осмондан тушиб, жонсиз ерни тирилтираётган ёмғир суви, шамолларнинг алмашиниши, илдизи билан ерга чуқур кириб, сақлайдиган тоғлар ҳақида фикр юритишга ундайди. Ҳаёт шаклларининг хилма-хиллиги бутун оламлар Парвардигори томонидан берилган мўжизадир.
Эътибор берсак, Ер юзида, остида, осмонда ва сувда ҳар хил мавжудотлар яшайди, уларни кўпи ўрганилган, лекин фанга хусусияти ҳали маълум бўлмаган махлуқотлар ҳам бор. Улар биз каби, Яратганнинг махлуқларидир. Аллоҳ айтади:
- Ерда судралиб юрган ҳар бир жонивор, осмонда қанот қоқаётган ҳар бир қуш худди сизлар каби жамоалардир. Китобда бирон нарсани қўймай (ёзганмиз). Кейин ҳаммалари Парвардигорлари даргоҳига тўпланурлар (“Анъом” сураси, 38-оят).
Аллоҳ таоло гувоҳлик беради:
- Аллоҳ барча жониворни сувдан яратди. Улардан қорни билан юрадиганлари ҳам бор, икки оёқда юрадиганлари ҳам бор, тўрт (оёқда) юрадиганлари ҳам бордир. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. Албатта Аллоҳ барча нарсага қодирдир («Нур» сураси, 45-оят).
- Ер ундириб-ўстирадиган нарсалардан, ўзларидан ва яна улар билмайдиган нарсалардан иборат барча жуфтларни яратган (Аллоҳ) пок Зотдир («Ёсин» сураси, 36-оят).
Аллоҳ таоло Қуръонда барча ҳайвонлар, ҳашаротлар, балиқлар ва қушлар, уларнинг ажойиб тузилиши ва қобилиятларини батафсил тасвирлаб беради: чивин, ари, ўргимчак, қушлар ва бошқа ҳайвонот дунёси вакиллари – буларнинг барчаси Яратганнинг қудратига далилдир.
Қуръони каримда бир қанча ҳайвон ёки ҳашарот номи билан аталган суралар мавжуд: Ал-Бақара (Сигир), Ан-Наҳл (Асаларилар), Ал-Анъом (Қорамоллар), Ан-Намл (Чумолилар), “Ал-Анкабут” (Ўргимчак) ва “Ал-Фил” (Фил).
Коинотдаги ҳамма нарса: тириклари ҳам, жонсизи ҳам – Парвардигорига сажда қилиб, тасбеҳ айтади ва Унга хизмат қилади:
- Сиз осмонлардаги ва Ердаги бор жонзот, қуёш, ой, юлдузлар, тоғлар, дов-дарахтлар ва жониворлар ҳамда кўпдан-кўп инсонлар Аллоҳга сажда қилишини кўрмадингизми? («Ҳаж» сураси, 18-оят).
Исломда табиатга эътиборли бўлиш вожибдир. Қуръон ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида шундай дейилган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда ер юзидаги ажойиб неъматларни, барча гўзаллик ва уйғунликни кўрсатиб, ақл эгаларига мурожаат қилиб, Холиқнинг буюклиги ҳақида фикр юритишга ва инсонга берилган табиат неъматларини асрашга чақиради:
- Биз сув-ёмғирни қуйдирдик. 26. Сўнгра Ерни ёрдик. 27. Сўнг Биз унда дон-дунни ундириб-ўстириб қўйдик-ку! 28. Узум ва кўкларни, 29. Зайтун ва ҳурмоларни, 30. Қуюқ дарахтзор боғларни, 31. Мева-чева-ю, ўт-ўланларни 32. Сизлар учун ва чорва ҳайвонларингиз учун манфаат бўлсин («Абаса» сураси, 25-32).
- Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир (Наҳл сураси, 18-оят).
Инсон сувни, ўрмонларни, ўсимликларни, ҳайвонларни ҳимоя қилишга мажбурдир. Ислом табиий ресурслардан фойдаланишда кўплаб меъёрларни белгилайди. Демак, таҳорат пайтида сувни кўп сарф қилиш макруҳ ҳисобланади. Сув ҳавзаларини ифлослантириш ҳам шариат томонидан ман этилган. Исломда сув ресурсларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш зарурлиги ҳамда ер юзидаги барча тирик мавжудотларнинг мавжудлиги сув билан боғлиқлигини таъкидланади:
Шариат қонунлари сув ҳавзаларида, йўл ва м
- Кофир бўлган кимсалар осмонлар ҳам, Ер ҳам ёпиқ бўлганини, бас, Биз уларни очиб юборганимизни ва барча жонли мавжудотни сувдан (пайдо) қилганимизни кўрмадиларми?! Энди ҳам иймон келтирмайдиларми?! (Анбиё сураси, 30-оят).
евали дарахтлар яқинида ва боғ ҳудудида ҳожатхона қуришни тақиқлайди. Сабабсиз дарахтларни кесиш гуноҳдир.
Ҳайвонларга меҳрибон, ғамхўр бўлиш – бу Аллоҳдан қўрқишни ва инсоннинг юксак хулқли эканини кўрсатади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларнинг севимли ҳайвонлари мушук эди. Ваҳоланки, инсон барча тирик мавжудотларга раҳм-шафқат кўрсатиши керак.
Инсоннинг, чанқоқдан қутқарилган ит учун жаннатга, ўлдирилган мушук учун эса дўзахга кириши ҳақида ҳадислар гувоҳлик берган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайвоннинг юзига тамға босувчи, ўйин-кулги учун ов қилувчи, дабдаба учун ёввойи ҳайвонларнинг юнгини ишлатувчини лаънатлаганлар. Ҳайвонларни асоссиз ўлдириш, сўйиш, масхара қилиш Исломда ҳаром ҳисобланади.
Мусулмон киши эҳром боғлаган ҳолда ҳажни адо этишга киришса, у нафақат урушлар, балки овлаш, ҳайвонларни сўйиш, овчиларга ёрдам бериш, ҳайвонларни қўрқитиш ва ҳатто қушларнинг тухумларига тегиши ҳам мумкин эмас! Аллоҳ таоло белгилаган қонун-қоидаларни бузгани учун инсон бу ва боқий дунёда жазо олади:
- Эй мўминлар, иҳромда бўлган чоғингизда бирон овни ўлдирманг! Сизларнинг орангиздан ким қасддан бирон овни ўлдирса, чорва молларидан ўлдирган ови баробарида жазо бордирки, у Каъбага етиб боргувчи ҳадя бўлиб, унга ўзларингдан икки адолат эгаси ҳакамлик қилур. Ёки каффорат —мискинларга таом бериш ё ўз ишининг зиёнини тотиб кўриши учун шунинг баробарида рўза тутиш бордир. Илгари ўтган нарсаларни Аллоҳ афв этди. Ким яна қайтиб қилса, ундан Аллоҳ интиқом олур. Аллоҳ қудрат ва интиқом Соҳибидир («Моида» сураси, 95-оят).
Инсоннинг сувга, тупроққа, ҳавога, ўрмонларга, жониворларга, қушларга меҳр билан муносабатда бўлиши, уларни муҳофаза қилиш борасидаги ҳар қандай саъй-ҳаракатлари, хайр-эҳсони унинг эътиқоди даражасини кўрсатади. “Иймон 70 дан ортиқ шохлардан иборат бўлиб, уларнинг энг юқориси “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиши, “энг пасти эса йўлдан озор берувчи ва машаққатли нарсаларни олиб ташлашдир”, дедилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Маълумки, Экологик муаммолар давлат ва унинг ҳар бир фуқароси томонидан ҳал қилиниши керак бўлган жиддий масала ҳисобланади. Табиатдаги экологик мувозанатни бузишга йўл қўймаслик ҳақидаги исломнинг тақиқлари, эҳтимол, инсоният тарихида биринчи бор айтилган десак янглиш бўлмайди.
Ислом инсонларни табиатга ва ҳодисаларига қўпол ҳамда ўйламасдан аралашишдан огоҳлантиради. Аллоҳ таоло Ўзининг қонун-қоидаларини менсимаслик, Унинг сон-саноқсиз ва улуғ неъматларини суистеъмол қилиш билан ер юзини вайрон қилишимизни, Аллоҳ таоло бизни бу мўжизалардан маҳрум қилишини айтиб огоҳлантиради.
Демак, ислом таълимотига кўра, табиатни муҳофаза қилиш ҳар бир мўминнинг бурчидир. Атроф-муҳитга зарар етказувчи ҳаракатлардан қочишнинг ўзи этарли эмас. Мусулмон атроф-муҳитни фаол равишда ҳимоя қилиши керак.
Пайғамбаримиз Муҳаммад сол
- Сиз ёмонликни энг гўзал сўзлар билан дафъ қилинг! Биз улар айтаётган гапларни жуда яхши билгувчидирмиз («Мўминун» сураси, 96-оят).
лаллоҳу алайҳи васаллам, ҳатто қиёмат куни яқинлашиб қолган бўлса ҳам, ерга хурмо ниҳолини экишга буюрдилар. Мусулмонлар дарахт экиш, сувни, ҳавони тозалаш, ҳайвонларни асраш, ерни муҳофаза қилиш, илмий экологик тадқиқотлар ва дастурларда иштирок этиш, экологик жамиятлар тузишда фаол бўлмоғи керак.
Ислом тинчлик динидир. Тинчлик ҳамма нарсада бўлиши керак: қалбимизда, ҳаётда, оилада, жамиятда, мамлакатда, атрофимиздаги табиатда, бутун Коинотда. Икки дунё саодати учун табиат неъматларини яратган Аллоҳ таоло бизни шунга чақиради:
- Мана шу Аллоҳ Парвардигорингиздир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзи бордир. У ҳамма нарсани яратгувчидир. Бас, Унга бандалик қилингиз! У ҳамма нарсанинг устидаги вакил — муҳофаза қилгувчидир (“Анъом” сураси, 102-оят).
Тошкент ислом институти
Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси
Пўлатхон Каттаев