islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Аёлларга хос бўлган ҳукмлар боби

Бу учтадир: Ҳайз, нифос ва истиҳоза.

Аллома шайх Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Бағдодий[1] раҳматуллоҳу алайҳ айтадилар:

الحيض – ҳайз” луғатда қоннинг чиқишини ифодалайди. Араб тилида агар дарахтдан қизил елим (шира) чиқса “حاضت الشجرة –ҳазотиш шажара” дейилади.

Шариатда эса, бирор бир касалликсиз аёлнинг раҳми чиқарадиган қондир.

“Ихтиёр[2]”да Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Фазл Бухорий[3] раҳматуллоҳу алайҳумо айтадилар: “Ҳайз- балоғатга етган аёл жинсининг раҳми ичидан касаллик сабабисиз ўзи чиқадиган қондир”. Ушбу лафзнинг кўплик шакли “الحِيَضُ– ҳияз”дир.

Ҳайзнинг ози уч кечаю уч кундуз, кўпи ўн кун. Икки ҳайз орасининг энг ози ўн беш кун. Ҳайз намоз, рўза, тавоф, Қуръон қироати ва лозимнинг остидаги нарсадан ҳузурланишни манъ қилади.

الاستحاضةистеҳоза” лафзи ҳайзнинг “استفعال – истефъал” вазни бўлиб,  фарждан чиқувчи қондир. Ҳадисда “…ва Фотима бин Қайс Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Мен истеҳоза бўламан, пок бўлмайман”, деди[4]”дейилган.  У аёл раҳмидан ҳайз кунларидан бошқа кунларда оққан қондир. Аёл киши ҳайз, нифос ва ярадаги қонидан бошқа кўрадиган қони истеҳоза қони ҳисобланади. У касаллик қони бўлиб, намоз, рўза ва жинсий яқинликни манъ қилмайди.

“Ишроф[5]”да айтилади: аммо икки қон ўртасидаги фарқ, ҳайз қони қўйиқ, ёқимсиз ҳидли бўлади. Истеҳоза қони қизил бўлиб, ҳиди бўлмайди.

النفاسнифос” сўзи луғатда “туғиш” ва “қон” маъноларини англатади. Шариатда эса, фарзанд туғилгандан кейин аёлдан келадиган қонга нифос дейилади.

Араб тилида энди туққан аёлга “نُفِسَتِ الْمَرْأَةُ وَنَفِسَتْнуфисатил марату ва нафисат”, дейилади. Туғишликни нифос деб номланишига сабаб, “ёрилиш” маъносидаги “танаффус”дан олинган.

Ушбу “نَفَس- нафас”, “نَفَاسَةً -нафасат”, “نَفَسَاءُ -нафасау”, “نَفْسَاءُ -нафсау”, “انفاس -анфас”, “نُفَسَاءُ -нуфасау”, “نُفَسَاوَاتٌ -нуфасавот”, “نِفَاسٌ- нифос”, “نُفَاسٌ -нуфас”, “نُفَّسٌ -нуффас”ларнинг барчаси кўплик ва ўзак шакллар ҳисобланади.

Нифос бола туғилганидан кейин келадиган қон бўлгани учун ҳам, бола туғилишидан олдин келган қон нифос дейилмайди. Унинг озининг чегараси йўқ. Кўпи эса қирқ кун. Нифоснинг ҳукми деярли ҳайз билан бир хил. Унинг тугаши ғуслни вожиб қилади.

الإيَاسُ -ийясу” сўзи умидни узиш маъносидаги “اليأسал-ясу”дан олинган. Ушбу сўз “يَئِسَ يَيْأَسُ فَهُوَ يَائِسٌ –яиса, яйасу, яисун”нинг ўзагидир.

Кўп ҳолда “أَيِسَ يَيْأَسُ فَهُوَ آيِسٌайиса, яйасу, айисун”га ўзак бўлиб ҳам келади. Умидни узиш маъносида келганда эркак кишига нисбатан “يَائِسٌ وَآيِسٌяисун ва айисун” деб, аёл кишига “يَائِسَةٌ وَآيِسَةٌ яисатун ва айисатун” деб ишлатилади. Лекин ушбу лафзни ҳайздан тўхтаган аёлга нисбатан ишлатилса “تَاءٍ т”сиз “آيِسٌ” дейилади.

“Муғриб”да айтилади: Аммо “الإيَاسُиясу” ҳайздан умидини узган маъносини билдирувчи “آيِسَةٌайисатун”нинг масдаридир. Унинг асли “أيعاسайъас” вазнидаги “أيئاسайас” бўлган. Азҳарий[6] шундай деган. Лекин ундан калиманинг “айн” баробаридаги “ҳамза” тилга енгил бўлиши учун ҳазф қилинган. У баъзилар ўйлаганидек “أَيِسَайиса”нинг ўзаги эмас.

الْيَأْسُ وَالإيَاسُясу ва иясу” лафзлари фуқаҳолар наздида икки маънода ишлатилади. Биринчиси, шаръий маъноси бўлиб: ёши катталиги ва қарилиги сабабли аёлдан ҳайзнинг тўхташи. Иккинчиси, юқорида ўтганидек луғавий маъноси бўлиб, “الْيَأْسُ مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِал-ясу мин роҳматуллоҳи” Аллоҳнинг раҳматидан умидни узишдир.

Демак, “ийяс” аёл кишининг ҳаётидаги бир босқич бўлиб, унинг жисмида пайдо бўлган ўзгаришлар сабабли ҳайз ва ҳомилани тўхташидир.

Ҳанафий уламоларидан “Аиса”лик ёши борасида иккита ривоят келган. Биринчиси, эллик беш (55) ёш. Иккинчиси эллик (50) ёш бўлиб, бугунги кунимизда фатво шунга берилган.

الْقُعُودُқуъуд” сўзи араб тилидаги ҳайз ва туғишдан тўхтаган аёл маъносини ифодаловчи “قُعُودُ الْمَرْأَةِқуъудул марати”дан олинган. Ибн Сиккийт айтадилар: ҳайз кўришдан тўхтаган аёлга “امْرَأَةٌ قَاعِدٌимроатун қоъид” дейилади. Лекин аёл кишининг ўтиришини ифодалашда “ هِيَ قَاعِدَةٌҳия қоъидатун” бўлади. Унинг кўплик шакли “قَوَاعِدُ -қоваъид”дир. Қуръондаги “وَالْقَوَاعِدُ مِنَ النِّسَاءِ“Хотинлардан  ўтириб (кексайиб)қолганлари” ояти ҳайз кўришдан тўхтаган аёллар деб тафсир қилинган. Зажжож: “Турмушга чиқишдан ўтириб қолганлар”, деб тафсир қилган.

الْعُقْرُ وَالْعُقُمُ –уқур ва уқум” туғмайдиган аёлга нисбатан “الْمَرْأَةُ الْعَاقِرُ –алмаратул ақиру” дейилади. Хотини фарзанд кўрмаган эркакка ҳам “عَاقِرٌ ақирун” дейилади.

الْعُقُمُуқум” лафзи ҳам эркак ва аёлга бирдек ишлатилади. “قَدْ عَقُمَتِ الْمَرْأَةُ –Қод ақуматил марату” жумласи “أَعْقَمَهَا اللَّهُаъқамаҳуллоҳу” маъносида Аллоҳ уни бепушт қилиб қўйган аёлга нисбатан ишлатилади. Унга “ َهِيَ عَقِيمٌ وَمَعْقُومҳия ақимун ва маъқуматун” у бепуш ва бепушт қилинган, дейилади. Худди шунингдек, хотини фарзанд кўрмаган эркакка “عَقِيمٌ  -ақимун” дейилади.

Юқорида ўтган маънолардан маълум бўладики, агар аёл киши ҳайз кўрадиган, лекин туғмайдиган бўлса, унга нисбатан “عَاقِرٌ وَعَقِيمٌ ақирун ва ақимун” дейилади. Ва мана шу жиҳати билан “الآْيِسَةайиса”дан фарқ қилади. Чунки аёлдан ёши сабабли ҳайз тўхтасагина “آيِسَة  айиса” бўлади. Сўнг мана шу сабабли ҳайз тўхтаса, одатда ҳомиладорлик ҳам тўхтайди. Демак, ҳар бир “آيِسَة  айиса” “عَقِيمٌ  -ақим” бўлади, лекин ҳар бир “عَقِيمٌ  -ақим”  “آيِسَة  айиса” бўлмайди.

[1] Шайх Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Наср. (000-474 ҳ). Ал-Ақтаъ исми билан танилган фақиҳ. Абул Ҳусайн Аҳмад ал-Қудурий қўлида фиқни ўрганган. Ва у кишининг “Мухтасар” китобларини шарҳ қилган. Бағдодда яшаб, ўша жойда фиқҳни пухта ўрганган. Сўнг Аҳвазга борганлар.

[2] Ушбу китобнинг тўлиқ номи “ал-Ихтиёр ли таълилил Муҳтор”. Муаллифи: Абдуллоҳ ибн Маҳмуд ибн Мавдуд ал-Мусилий Абул Фазл ал-Ҳанафий. (599-683 ҳ). Мужидуддин лақабини олган. Фазл ва илмда ном тартган.

[3] Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн ал-Фазл ал-Бухорий. (000-381 ҳ). Катта уламолардан бўлиб, ривоятда у кишига эътимод қилинадиган зот бўлганлар. Фатво китоблари у кишининг фатво ва ривоятлари билан тўлиб тошган.

[4] Ушбу ҳадис Фотима бинти Абу Ҳубайшнинг ҳадисини бир қисмидир. Ушбу китобда, эҳтимол нусха кўчиришдаги хатолик туфайли Фотима бинти Қайс бўлиб қолган. Ҳадиснинг тўлиқ матни қуйдагича: Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Фотима бинти Абу Ҳубайш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Мен истеҳоза бўламан, пок бўлмайман. Намозни қўяманми?” деб сўради. У зот: Йўқ! Албатта, у томир узилганидандир. Ҳайз эмас. Лекин сен одатда ҳайз кўрадиган кунларнинг миқдорида намозни қўй. Сўнгра ғусл қилиб, намозни ўқийвер”, дедилар”.

Фотима у Абу Ҳубайш ибн ал-Мутталиб ибн Асад ибн Абдулузза ал-Қурўия ал-Асадиянинг қизидир. Машҳур саҳобия аёл. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан учта ҳадис ривоят қилган. Мазкур ҳадиснинг ривояти билан машҳур бўлган.

[5] Ушбу китобнинг яна бир номи “Ифсоҳ ан маъанис сиҳоҳ”дир. Муаллифи: Авнуддин Абул Музаффар Яҳё ибн Муҳаммад ибн Ҳайбара ал-Ҳанбалий. (499-560 ҳ). Буюк олим бўлиб, илмнинг турли соҳаларида китоблар ёзган.

[6] Абу Мансур Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Талҳа ал-Азҳарий (000-370 ҳ). Луғат олими бўлиб, “Таҳзибул луғат” китобининг соҳбидир.

268500cookie-checkАёлларга хос бўлган ҳукмлар боби

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: