Аллоҳ таъолонинг китобидаги ёрқин луғавий дақиқ нуқта…
Биз анбиёлар қиссаларида уларнинг қавмларига қарата “Эй қавмим!” сўзи билан мурожаат қилганларини кўрамиз.
Нуҳ алайҳиссалом оятда: «Батаҳқиқ, Биз Нуҳни ўз қавмига юбордик. Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Албатта, мен сизларнинг буюк куннинг азобига гирифтор бўлишингиздан қўрқаман», деди. [Аъроф сураси 59-оят]
Ҳуд алайҳиссалом қавмларига: «Ва Одга ўз биродарлари Ҳудни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун ундан ўзга илоҳ йўқдир. Сизлар фақат тўқиб олувчиларсиз, холос », деб мурожаат қилдилар.[Ҳуд сураси 50-оят]
Ҳудди шундай Солиҳ алайҳиссалом ҳам: «Ва Самудга биродарлари Солиҳни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. У сизларни ердан пайдо қилди ва унга сизни ободлиги учун қўйди. Бас, Унга истиғфор айтинг, сўнгра Унга тавба қилинг. Албатта, Роббим яқин ва ижобат қилгувчидир», дедилар. [Ҳуд сураси 61-оят]
Лут алайҳиссаломдан ҳам шу лафзни ишлатганлар.«Ва Лутни (юбордик). Унинг ўз қавмига: «Сиздан олдин оламларда ҳеч ким қилмаган фоҳиша ишни қиласизларми?!»[Аъроф 80-оят]
Мусо алайҳиссалом кўп оятда қавмларига:«Мусонинг ўз қавмига: «Эй қавмим, албатта, сиз бузоқни (худо) тутишингиз ила ўзингизга ўзингиз зулм қилдингиз. Энди сизни йўқдан бор қилувчи зотга тавба қилинг, ўзингизни ўзингиз ўлдиринг, шундоқ қилмоғингиз йўқданбор қилувчи зот ҳузурида сиз учун яхшидир. Бас, тавбангизни қабул қилди. Чунки У тавбани кўплаб қабул қилувчи ва раҳмли зотдир», деганини эсланг », дея нидо қилганлар.[Бақара сураси 54-оят]
Лекин Исо алайҳиссалом Бани исроилга расул бўлиб нима дея нидо қилдилар?! Саййидимиз Исо алайҳиссаломда бошқача ҳолат рўй берган бўлиб, Исо ёки Одам алайҳимуссаломларнинг номларини жамланган оятда “қавм” сўзи истеъмол қилинмаган. У Зот, Исо, алайҳиссалом доимо “Эй Бани Исроил!”, деб нидо қилдилар “Эй қавмим!”, деб эмас.
Аллоҳ таъоло айтади: « Масиҳ ибн Марям эса: «Эй Бани Исроил! Менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз Аллоҳга ибодат қилинг. Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қиладир ва унинг турар жойи дўзах бўладир. Ва золимларга нусрат берувчилар йўқдир», деди.»[Моида сураси 72-оят]
Яна бошқа бир оятда эса: «Ийсо ибн Мариям: «Эй Бани Исроил, албатта, мен ўзимдан олдин келган Тавротни тасдиқловчи ва мендан кейин келувчи Аҳмад исмли Расулнинг башоратини берувчи, Аллоҳ сизларга юборган Пайғамбарман», деганини эсла. (Аҳмад) уларга ҳақ билан келган вақтда эса, бу очиқ-ойдин сеҳрдир, дедилар.»[Софф сураси 6-оят]
Қуръони Каримнинг бирон бир оятида Исо алайҳиссалом тарафларидан “Қавмим!” деганларини топмайсиз. Илло биргина оятда Исо алайҳиссалом “қавм” калимаси билан зикр қилинганлар. У оят «Ибн Марям мисол келтирилган чоқда сенинг қавминг бирдан шодланиб қичқирурлар.»[Зухруф сураси 57-оят] оятидир. Бу ердаги “қавминг” сўзи эса Исо алайҳиссаломнинг қавмлари эканига хужжат бўлмайди. Балки, қавмдан мурод Муҳаммад алайҳиссаломнинг қавмлари. Чунки, оятда хитоб Набий саллоллоҳу алайҳи васалламга қаратилган эди! Яъни, Исо алайҳиссаломнинг қавмлари йўқ! Бунинг сири нимада?! Аллоҳ таъоло ҳатто У Зотнинг оналари Марям онамизга қавмлари нисбатини бердику… Аллоҳ айтади: «Бас, уни (ҳомиладор) кўтариб қавмига олиб келди. Улар: «Эй Марям, сен ажойиб нарса келтирдинг-ку!»[Марям 27-оят]
Лекин Масиҳ алайҳиссалом Қуръонда бирон қавмга нисбат қилинмаганлар. Бироқ, нега ахир Исо алайҳиссалом бошқа Набийлардек қавмга нисбат қилинмадилар?? Чунки инсоннинг нисбати доим отасига бўлади. Ота эса қабила, қавм ёки шаҳарга нисбат қилинади. Ҳудди шундай ўғил ҳам отасининг қабиласи ё қавми ёки шаҳрига нисбат қилинади. Саййидимиз Нуҳ алайҳиссалом оталарининг қавмига нисбат бериладилар. Иброҳим алайҳиссалом оталари Озарнинг қавмларига нисбат бериладилар.
Савол туғилади: «Ундай бўлса Исо алайҳиссалом кимга нисбат қилинади?»
Табиийки Исо алайҳиссалом ҳеч қайси қавмга нисбат берилмаганлар. Чунки, У Зот отасиз дунёга келгандилар!! Шу сабаб Исо алайҳиссалом Бани Исроилга “Эй қавмим!” деб мурожаат қилишлари хато бўлади. У Зотга “Эй Бани Исроил қавми!” деб мурожаат қилишлари лозим. Буни Қуръон амалий кўрсатиб берди. Биз ҳеч қайси оятда бу қоидага хилофни топа олмаймиз.
Шу пайт бизга яна бир савол келади: «Одам алайҳиссаломчи?! Биз У Зотни ота-онасиз туғилганларини биламиз. Балки Аллоҳ Уларни тупроқдан яратган эди. Қуръони Карим Одамга қавм нисбатини берганми??»
Такийдлаб айтамизки Қуръонда Одам алайҳиссаломга бирон бир қавм нисбати топилмайди. Балки оятлар “Бани Одам” яъни Одам болалари, дея мурожаат қилинган. Шундай экан бу икки мукаррам набийлардан бошқа жамийки инсонларнинг қавмлари бор экан.
Яна бир савол: «Қуръон Одам ва Исо алайҳиссалом ҳақиқатидан ғофил қолганмиди?!»
Такийдлаб “йўқ!” деб жавоб бера оламиз. Чунки Қуръон бу ҳақиқатни бир оятда зикр қилди. Аллоҳ айтдики: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсонинг мисоли худди Одамнинг мисолига ўхшайди. Уни тупроқдан яратиб, сўнгра унга «Бўл!» деди, бас, бўлди.»[Оли Имрон 59-оят]. Бу Қуръондаги Одам ва Исо исмини жамлаган ягона оятдир. Бу Китобнинг қандай дақиқ эканини кўринг. Бу Қуръон мўжизаларидан бири халос. Шу сабаб оятларни тадаббур ила фикр қилиш керак.
Абдуллоҳ Охунд таржимаси