islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Навоий ҳазратлари 581 ёшда

Ғазал мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси 1441 йил 9 февралда Ҳиротда туғилган. Замондошлари у ҳақида кўпинча “Низомиддин Мир Алишер” деб ёзадилар. “Низомиддин” – дин, диёнат низоми дегани бўлиб, донишманд мансаб эгаларига бериладиган сифат, “мир” – амир демакдир.

Алишер аввал Сабзаворда, сўнг Машҳадда яшади. Бир муносабат билан у 50 минг байт, 100 минг мисра шеър ёд олганин айтади. 15 ёшларида ўз шеърлари билан замонасининг машҳур шоирлари эътиборига тушади.
Буюк мутафаккир 1483 – 1485 йилларда туркий тилда биринчи маротаба 54 минг мисралик улкан обида – “Хамса” асарини ёзиб тугатади.
Навоийнинг 1492 – 1498 йилларда тартиб қилинган 4 қисм девондан иборат улкан “Хазойин ул-маоний” шеърий куллиёти шоирнинг туркий тилда ёзилган деярли барча лирик шеърларини ўз ичига қамраб олган.
Навоийнинг ёзган ғазалларини ўқир эканмиз, аввало Аллоҳга, ота-онага, Ватанга бўлган муҳаббатни англаш мумкин. Инсон ҳаётда умургузаронлик қилар экан, шу умри давомида яхши амаллар ва барчага доимо яхшилик қилиб яшашга инсонларни даъват қилади.
Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида: “Одамларнинг яхшиси одамларга манфаат келтирганидир” деганлар.
Навоий “Арбаъини ҳадис” китобида ҳам бу ҳақида шундай дейдилар:
“Халқ аро яхшироқ дединг, кимдур? Эшитиб, айла шубҳа рафъ андин,
Яхшироқ бил ани улус ароким, Етса кўпрак улусқа нафъ андин”.
Бундан ташқари Навоий муҳтожларга ёрдам, олиму-фозилларга қудрати етганича ҳомийлик, эл-юрт фаровонлиги учун ҳайрия ишлар қиларди. Ўз даврида шаҳар ва қишлоқларнинг ободончилиги, йўллар, ўнлаб мадрасалар, кутубхоналар, работу – кўприклар қурдиришда фаолият кўрсатганлиги барчамизга маълум. Бу ишларни барчаси одамларга, халқга фойда – манфаат келтириш, одамларнинг яхшиси деган номга мушарраф бўлди. Халқ ғаму ташвиши ва фаровонлиги йўлида хазмат қилиш ҳар бир кишининг инсонийлик бурчидир.
“Одами эрсанг, демагил одами, Оники йўқ, халқ ғамидин ғами”
Навоий умри давомида халқ фаровонлиги, инсон манфаатлари йўлида, ўлмас, боқий асарлар яратдики, биз Ўзбек халқи ҳали-ҳанузгача унинг қолдирган бой илмий меросидан фойдаланиб келмоқдамиз.
Ўша пайтда Навоий ҳомийлик қилмаган бирорта олиму, муҳтожлар қолмаган эди. Бутун ҳаётини илмга, эл-юрт ободлигига ҳайрли ишларга бағишлади.
Демак, бундан маълум бўладики А.Навоий хазратлари умрини элу-юртининг ободлиги, халқнинг фаровонлиги, манфаати йўлида тинимсиз меҳнат синган, бағишлаган экан, келинг бизлар ҳам Навоий хазратларидан ўрнак, ибрат олиб, у кишига муносиб ворислар бўлайлик.

Миржон Эгамбердиев – Тошкент ислом институти Модуль таълим шакли

3-курс талабаси, Бухоро вилояти Шофиркон тумани бош имоми

277970cookie-checkНавоий ҳазратлари 581 ёшда

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: