Маълумки, Қуръон оятлари Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга 23 йил мобайнида бўлак-бўлак ҳолда нозил қилинган. Ва бу оятларнинг ўқилишини ва маъноларини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга тушунтириб берар эдилар, шунинг билан бирга улар бу оятларни ўз ҳаётларига тадбиқ қилар эдилар. Дарҳақиқат, мусулмонлар бу улуғ каломни чуқур ўрганишлари билан унга таважжуҳ қилишдан ўзга улуғлик ва ундаги яхшиликлардан ўзга инсонга фойдали бўлган хайрият йуқлигини тушуниб етган эдилар. Қуръон холис араб тилида нозил бўлганлиги учун унинг оятларининг маъноларини тушунар эдилар. Шунинг билан бир қаторда асл мақсади нозик бўлган Қуръон оятлари бор эдики, уларни тушунишда саҳобалар ҳам тўсиқларга дуч келар эдилар. Аммо бу узоққа чўзилмас эди. Улар бундай ҳолларда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга мурожаат қилар эдилар ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларга бу оятларнинг асл моҳиятини баён қилиб берар эдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръон оятларини етказишлик вожиб бўлганидек, унинг маъноларини баён килиб, шарҳлаб беришликлари ҳам вожиб эди. Оллоҳ таоло айтади:
و أنزلنا إليك الذّكرلتب َين لل ّناس ما ن ّزل إليهم ولعلّهم يتف ّكرون
Маъноси: «Сизга одамларга нозил қилинган (аҳкомлар)ни баён қилиб беришингиз учун ва тафаккур қилсинлар, деб бу зикрни (Қуръонни) нозил қилдик».(Наҳл сураси 44-оят).
Шу тариқа саҳобалар разияллоҳу анҳум оятларнинг асл мақсадларини фаҳму-идрок қилишда бардавом бўлдилар ва ҳидоятга бошловчи бу очиқ-равшан далилларга амал қилдилар. Шунинг учун ҳам улар хорлик кўрмаган азиз инсонлар ва заифликни билмаган кучли-қувватли инсонлар бўлдилар. Шу сабабдан улар адолатсизлик ва таҳқирликларга рози бўлмаган ҳурматли инсонларга айландилар. Натижада уларнинг теварагига халқлар ва элатлар бир оиладек жам бўлдилар.
Сўнгра улардан кейин дину-диёнатда фирқаларга бўлинган оқимлар юзага келдилар ва улар динда кўпдан-кўп бидъатларни пайдо қилдилар. Улар зулматли кечада йулини йуқотган кишидек фитналандилар. Бу фитналардан фақатгина Оллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига қайтишлик, унга мурожаат қилишлик билангина нажот бор эди. Ва бу Каломнинг бир тарафи Оллоҳнинг ҳузурида, бир тарафи эса инсонларнинг қўлларидадир.
Мусулмонлар орасида Қуръон ҳидоятидан бепарво кишилар ҳам бўлдилар. Улар бидъат ва адашишликнинг бошига миниб олган эдилар. Улар салафи солиҳларнинг Қуръон оятларини фаҳмлаш ва идрок этишларидаги очиқ-равшан йўлларини ўзларига йўл қилиб олмадилар ва Қуръонни ўз таъвилидан бошқа усуллар билан таъвил қила
бошладилар, зоҳирий ўзбошимчаликларга ва жуда катта хатоликларга йул қўйдилар. Улар Қуръондан ўз бидъатларининг тўғрилигига тасдиқлар келтиришга ҳаракат қилдилар ва ўз ақидаларига таянч бўлиши учун Қуръоннинг очиқ-равшан жумлаларига фирибгарлик қилдилар. Натижада Қуръонни ўз ўрнидан ўзгартиришга ва унинг лафзларини нотўғри, ноўрин тафсир қилишга киришдилар.
Ва бу фирқалардан бошқа бўлган илм соҳиблари етишиб чиқдиларки, улар янги қоида ва назариёт илмларини чуқур ўргандилар ва Қуръон оятлари ва ўзлари эга бўлган илмлар ўртасини боғлашга ҳаракат қилдилар. Улардан бу илмларга хизмат қилишни мақсад қилганлар ва Қуръоний таълимотларга таяниб уни ривожлантирадиган кишилар чиқдилар. Ва улардан динга хизмат қиладиганлар ва Қуръонни ана шу илмлар эвазига тушунишга бел боғлаган кишилар чиқдилар. Ва ниҳоят бу илм соҳиблари жуда кўп тафсир китоблари билан машҳур бўлиб, тафсир фанида илк қадамларни қўя бошладилар.