islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Хадиснинг даражалари

Баъзи бир одамларга “Росулуллоҳ (с.а.в.) хадисда бунақа деганлар”,- деб хадис айтсангиз, “ўзи бу хадис сахихми?”– ёки бўлмасам, “бу хадис заиф эмасми?” Дейдиган инсонлар учраб туради. Бир куни биттаси, заиф хадисга амал қилиб бўлмас экан деб эшиттим дейди.

Ўзи хадисларнинг фарқига борамизми? Сахих деганда нимани тушунамиз? Заиф дегандачи?

Келинг шу сахих ва заиф хадис истилоҳини қисқача ўрганамиз. Қолганини катта китобларни ўқиганингизда батафсил ўрганаcиз иншаАллоҳ.

Саҳиҳ

Уламоларимиз динда шунчалар омонатдор бўлишганки хадисларни бир неча навга бўлганлар.  Хадис саҳиҳ бўлишлиги учун  бешта шарти бор. Агар бешта шарт мукаммал бўлмаса, хадис саҳиҳ деб ҳукм қилинмайди.

1)  Санад боғланиши керак. (яъни, ривоят қилувчилар  Росулуллоҳ (с.а.в.)гача  силсиласи боғланиш керак)

2)  Ривоят қилувчи адолатли бўлиш керак.

3)  Зеҳни ўткир (мукаммал) бўлиш керак.

4)   Ривоят  шозз  бўлмаслиги керак (яъни, бошқаларнинг ривоятига тескари ривоят бўлмаслиги  керак)

5)  Ривоятни   жароҳатловчи иллатлардан саломат бўлишлиги керак.

Шарх: санад боғланишлиги керак: хар бир хадис ривоят қилувчи  киши ўзининг  шайхидан хадисни қабул қилиб олган бўлишлиги керак.

Адолатли бўлишлиги керак: хадис ривоят қилувчи, фисқ ва мункар ишлардан саломат бўлишлиги керак.

Балоғатга етган бўлишлиги, ақилли бўлишлиги керак, аҳмоқдан-телбадан  хадис олинмайди.

Кофирдан ривоят қабул қилинмайди.  Чунки у бизнинг динимизнинг аслига душманлик қилади. Имкон топди дегунча  динни бузишлик  кайфиятида бўлади.

Ёш боладан хам ривоят қабул қилинмайди. Чунки у сўзларида ёлғонни киритиб юборишлик  эҳтимоли бор. Кейин у мукаллаф  инсон эмас.

Фосиқдан хам хадис олинмайди.

Юқоридаги бешта шартдан биттаси топилмай қолса хам хадис саҳиҳ деб эътиборга олинмайди.

Алий (р.а.) айтадилар: “бу илмни кимдан олаётганларингизга қаранглар, чунки бу диндир”.

Имом Молик  (р.а.) айтадилар: “4та кишидан илм олма! Булардан бошқалардан  илм олавер.

1)  Аҳмоқлигини (телбалигини)  очиқ ойдин қиладигандан илм олма. Гарчи у кўп ривоят қилувчи бўлса хам.

2)  Инсонлар  тўғрисида ёлғон гапирадиган каззобдан илм олма. Агар мана шу нарса унга тажриба қилинган бўлса хам. Лекин Росулуллоҳ (с.а.в.) тўғрисида ёлғон  гапирмаган бўлса хам.

3)   Нафси-ҳавосига инсонларни чақирадиган нафс эгасидан хам илм олма.

4)  Бир инсонки, унда фазилат ва ибодат бор, лекин унда илм бўлмаган инсондан хам илм олма”.

ўзи аслида yламолар наздида хадис уч навга бўлинади:

  1. Саҳиҳ
  2. Хасан
  3. Заиф

Саҳиҳ хадисни ўзи икки навга бўлинади:

  1. Саҳиҳ лизатиҳи
  2. Саҳиҳ лиғойриҳи

Хасан хадис хам икки навга бўлинади:

  1. Хасан лизатиҳи
  2. Хасан лиғойриҳи

бу хадис навига  хозир тўхталмаймиз.

заиф

Заиф хадисни навлари кўп. заиф хадис – саҳиҳ ва хасан хадиснинг бирор бир шартига тушмаса, ана ўша хадис заиф хадис бўлади. Улардан баъзилари: (заиф хадиснинг турлари)

  1. силсила Росулуллоҳ (с.а.в.)гача боғланмай қолади. Силсила (санад)нинг биринчи бошланишида битта ривоят қилувчи шайх тушиб қолса, у хадис Муаллақ хадис бўлади.
  2. Агар силсиладан саҳоба тушиб қолса, у хадис Мўрсал хадис бўлади.
  3. Агар силсиланинг ўртасидан ривоят қилувчи шайх тушиб қолса, у хадис Мунқотиъ хадис бўади.
  4. Агар хадисдан кетма-кет 2та ривоят қилувчи шайх тушиб қолса, у хадис Муъдол хадис дейилади.

Уламолар заиф хадисга амал қилинадими ёки йўқми деган саволга жавоб беришган. Муҳаққиқ уламолар: “инсонга фазилат бўладиган ўринда заиф хадисга амал қилса бўлади”,- дейдилар. Яъна ваъз насиҳат ва қиссаларда хам  заиф хадис олинади. Лекин ақида борасида ёки ҳукмлар борасида заиф хадис олинмайди дейишади.

Демак бундан хулоса шуки, хамма заиф хадисга хам амал қилинмас экан. Айниқса ақида ва аҳкомларда сахих хадис бўлиш керак экан. Заиф хадисга амал қилинадиган ўз ўрни бор экан.

Манбалар асосида Тошкент ислом

институти 4-курс талабаси Маҳмудхонов

  Муҳаммад Исохон тайёрлади.

 

283530cookie-checkХадиснинг даражалари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: