Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида психотерапевт, фон доктори Гавҳар Тешабоева иштирокида “Инсон руҳияти ҳақида Қуръон ва ҳадисда келган маълумотлар” мавзусида талаба қизлар учун мастер-класс бўлиб ўтди.
«Фитрат» инсонни яхши ишларни қилишга ундовчи қалбнинг бирламчи хусусиятидир. Қалбнинг фитратга, эзгу хислатларга мойиллиги қувончга сабаб бўлади, ёмонлик эса қалбни қорайтириб, ғамни орттиради.
Нафс деб таржима қилинадиган яна бир атама – бу руҳ (اﻟﺮوح). Кўпинча психологик муҳокамаларда Исро (Тунги сайр) сурасининг 85 ояти мисол қилиб келтирилади, унда шундай дейилган: « Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. «Руҳ Роббимнинг ишидир. Сизга жуда оз илм берилгандир», деб айт».
Нафс нима?
Инсонни имтиҳон қилиш учун яратилган нафс мусулмон бўлмаганларда аммора, мусулмонларда лаввома, ва мулҳима, ишончи камолга етгандан сўнг мутмаинна, Аллоҳдан рози бўлганда розия, Аллоҳ бандадан рози бўлганда марзия ва софия даражаларига юксалади.
Нафс – инсонга унинг камолга етишмоғи учун берилган восита. Агар нафс берилмаганида эди, инсон фариштага ўхшаб бир мақомда қолар, унда юксалиш ёки қуйига тушиш ҳодисалари бўлмас эди. Шу сабабдан Аллоҳ таоло Зарийат сурасининг 56-оятида:
وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ
“Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим”, деб хитоб қилган.
Ушбу ояти каримада фаришталар ва ҳайвонларнинг тилга олинмагани уларнинг имтиҳон этилмаслигини билдиради.
Энди нафснинг етти даражасини ўрганишга ҳаракат қилиб кўрамиз:
- Нафси аммора: Нафси бу мақомда бўлган кимса Ҳақни инкор этади, ҳар доим ёмон ишларни қилишни режалаштириб юради. Нафси аммора – кофирлар ва мунофиқларнинг нафси. Аммора босқичи нафснинг зулматдаги босқичидирки, у босқич фақат тубан ахлоқ манбаидир. Юсуф сурасининг 53-оятида:
وَمَا أُبَرِّئُ نَفْسِي إِنَّ النَّفْسَ لأَمَّارَةٌ بِالسُّوءِ إِلاَّ مَا رَحِمَ رَبِّيَ إِنَّ رَبِّي غَفُورٌ رَّحِيمٌ
“Ва ўз нафсимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Раббим раҳм қилмаса, ёмонликка кўп ундовчидир. Албатта, Раббим мағфиратли ва билгувчидир», деди”, дейилади.
Бу босқичда бўлган кимсаларда васваса бўлмайди, улар жаҳаннамдан қўрқмайди. Бу тоифа Аллоҳ таолодан бошқа ҳамма нарсадан қўрқади. Энг қаттиқ қўрқадигани ва нафратланадигани ўлимдир. Уларнинг севгилари ҳам нафслари учундир. 2. Нафси лавомма: Пушаймон бўлиб ўзини маломат қилган нафс демакдир. У нур ва зулмат юзма-юз бўлган нафсдирки, Қуръони каримда:
وَلَا أُقْسِمُ بِالنَّفْسِ اللَّوَّامَةِ
“Ва маломатчи нафс билан қасам” дейилган (Қиёмат, 2).
Нафси бу ҳолатда бўлган кишиларда оз бўлса-да, охиротда ҳисоб бериш ваҳимаси бор. Бундай одамлар гоҳ мусулмоннинг, гоҳ мункирнинг ишини қилиб юради. Бу – мусулмонларнинг катта гуноҳ қилганларининг нафси. Уларда ҳам ўлимдан қўрқиш кўп, ҳисоб беришдан қўрқиш туйғуси жуда оздир.
3 Нафси мулҳима:Асрор (сирлар) мақоми бўлиб, нафси натиқа бу мақомда мулҳимадир. Қуръони каримда:
فَأَلْهَمَهَا فُجُورَهَا وَتَقْوَاهَا
“Бас, у(нафс)га фужурини ва тақвосини билдирди”, дейилган (Шамс, 8).
Нафси бу мақомда бўлганлар солиҳлардир. Улар ўлимдан қўрқади, ҳисоб беришнинг оғирлигидан янада қаттиқроқ қўрқади. Улар ҳалол ва ҳаромга диққатли бўлган кишилардир.
4 Нафси мутмаинна:Етуклик мақоми бўлиб, нафси натиқа бу мақомда мутмаиннадир. Бу мақомда банда нафсининг ҳою ҳавасларини жиловлаб олиб, уни сокинлаштирган бўлади. Қуръони каримда Аллоҳ таоло марҳамат қилиб:
يَا أَيَّتُهَا النَّفْسُ الْمُطْمَئِنَّةُ
“Эй хотиржам нафс!” дейди (Фажр, 27).
5 Нафси розия:Вуслат (қовушмоқ) мақоми бўлиб, нафси натиқа бу мақомда розия номини олади. Қуръони каримда:
ارْجِعِي إِلَى رَبِّكِ رَاضِيَةً مَّرْضِيَّةً
“Раббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолингда қайт!” деб амр қилинади (Фажр, 28).
Бу мақомда ҳали Аллоҳ таоло нафсдан рози бўлгани йўқ, фақат нафс Аллоҳдан рози бўлгандир.
6 Нафси марзия:Феълларнинг тажаллий этиш мақоми бўлиб, нафси натиқа бу мақомда марзия отини олади. Қуръони каримда:
يَا أَيَّتُهَا النَّفْسُ الْمُطْمَئِنَّةُ
ارْجِعِي إِلَى رَبِّكِ رَاضِيَةً مَّرْضِيَّةً
“Эй хотиржам нафс! Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолингда қайт!” деб амр қилган (Фажр, 27-28).
Ана шу мақом бандалар етиша оладиган энг юксак мартаба, бу даражага етган қуллар фақат пайғамбарлик рутбасига ета олмайдилар, холос. Бу мақом илоҳий исм ва сифат нурларининг тажаллийси чақмоқ каби чақнаб ғойиб бўлиб турадиган мақомдир. Бу мартабада нафс Аллоҳ таолоданг рози, Аллоҳ таоло ҳам нафсдан розидир.
Бу мартабанинг буюкларига ўлим йўқлик эмас, вуслат, шаби аруз-никоҳ кечасидир.
7 Нафси комила ёки софия:Бу нафс пайғамбарларнинг, улуғ авлиёларнинг ва хосларнинг нафси бўлиб, нафси натиқа бу мақомда софия номини олади. Бу мартабада бўлган буюкларнинг кўнглида Зоти илоҳийнинг нурлари чақмоқ каби чақнаб туради ва сўнмайди, ҳар дамда тажаллий этиб туради…
Шахс ривожланиш босқичлари
(С.Сулаймон, Х.Муҳаммад)
1-босқич. Нафсул аммора биссуи томонидан бошқарилади
2-босқич. Нафс хайвонийдир.
3-босқич. Виждоний босқич, нафсул лаввомага эришиш босқичи.
4-босқич. Нафси марзия.
5-боқич. Нафсил мутмаина.
6-босқич. Нафс нотиқа (сўзловчи нафс).
7-босқич. Нафси розия.
Виждон 3 воситадан иборат:
Олимлар фикрига кўра, виждон уч асосий воситадан ташкил топади. Булар биринчи хотира (аз-зеҳн اﻟﺬﻫﻦ), иккинчи, ҳиссиёт (ал-ҳисс اﻟﺤﺲ), учинчи инсон иродаси (ал-ирада اﻹرادة). Хотира, ҳис ва инсон иродаси юқори ёки қуйи даражада ўзаро боғланган бўлади, улар шунингдек симбиоз қоидасига кўра ақл ва қалб билан ҳам боғлиқ саналади.
Қалб сўзи Қуръонда 132 марта учрайди. Араб тилидаги бошқа сўзлар каби қалб сўзи ҳам, бир нечта маънони ифодалайди ва “юрак, қалб, кўнгил” деб таржима қилинади.
Қалб турлари
Аллоҳ таоло Қуръони каримда қалбнинг бир қанча турларини зикр этган. Жумладан:
- Салим қалб – Аллоҳга ихлос қилувчи, куфр, ширк, нифоқ ва разолатлардан пок қалб (Шуаро сураси, 89-оят).
- Муниб қалб – Аллоҳга қайтувчи, Унга тавба қилувчи, тоатига юзланувчи қалб (Қоф сураси, 33-оят).
- Мухбит қалб – бўйсунувчи, таскин топувчи қалб (Ҳаж сураси, 54-оят).
- Важил қалб – солиҳ амалларини Аллоҳ қабул қилмай қолишидан қўрқувчи қалб (Мўминун сураси, 60-оят).
- Тақий қалб – Аллоҳнинг қонунларини ҳурмат қилувчи тақволи қалб (Ҳаж сураси, 32-оят).
- Маҳдий (ҳидоят қилинган) қалб – Аллоҳнинг тақдирига рози бўлувчи, Унинг амрига бўйсунувчи қалб (Тағобун сураси, 11-оят).
- Мутмаин қалб – Аллоҳнинг тавҳиди ва зикри билан хотиржам бўлувчи қалб (Раъд сураси, 28-оят).
- Ҳай (тирик) қалб – эшитган гапларини тушунувчи, Аллоҳ келтирган мисоллардан ибрат олувчи қалб (Қоф сураси, 37-оят).
- Мариз қалб – шак-шубҳага, нифоққа, ман этилган шаҳватларга гирифтор бўлган касал қалб (Аҳзоб сураси, 32-оят).
- Аъмо қалб – тўғри йўлни кўрмайдиган, ҳақиқатни идрок этмайдиган кўр қалб (Ҳаж сураси, 46-оят).
- Лоҳий қалб – Қуръони каримдан ғофил, дунё шаҳватлари билан овора, ақл юритишдан маҳрум қалб (Анбиё сураси, 3-оят).
- Осим (гуноҳкор) қалб – ҳақ гувоҳликни беркитадиган қалб (Бақара сураси, 283-оят).
- Мутакаббир қалб – Аллоҳнинг тавҳидидан, У Зотга итоат этишдан кибр қилувчи, кўп зулм қилувчи қалб (Ғофир сураси, 35-оят).
- Ғализ (қўпол) қалб – меҳр-шафқат ва мурувватдан мосуво қалб (Оли Имрон сураси, 159-оят).
- Махтум (муҳрланган) қалб – ҳидоятдан тўсилган, ақл юритмайдиган қалб (Жосия сураси, 23-оят).
- Қосий (қаттиқ) қалб – имонга юмшамайдиган, танбеҳ ва огоҳлантириш таъсир этмайдиган, Аллоҳнинг зикридан юз ўгирувчи қалб (Моида сураси, 13-оят).
- Ғофил қалб – Аллоҳнинг зикридан ғофил, нафсига бўйсунувчи қалб (Каҳф сураси, 28-оят).
- Ағлаф (беркитилган) қалб – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзлари етиб бормайдиган қалб (Бақара сураси, 88-оят).
- Зоиғ қалб – ҳақдан тойилувчи қалб (Оли Имрон сураси, 7-оят).
- Муриб қалб – шубҳаланувчи қалб (Тавба сураси, 45-оят).
Скиннернинг Исломдаги
“Мен” модели
Ал-Киндийнинг «Қайғудан халос бўлиш» китоби – илк психотерапевтик асар. Биринчи файласуф қомусий олим, «Ақл ҳақида», «Қалб ҳақида фикрлар», шунингдек, «Қайғудан халос бўлиш» каби асарларни ўз ичига олган катта илмий мерос (250 га яқин) соҳиби Абу Юсуф ал-Киндий (801–873) ҳисобланади
Ал-Балхи ва IX асрдаги когнитив-ахлоқий даволаш усули
Ал-Киндийнинг шогирди Абу Зайд ал-Балхий (850–934) биринчи когнитив ва клиник психолог ҳисобланади.
Форобийнинг психологик қарашлари
Абу Наср ибн Муҳаммад ал-Форобий (870–951) Фороб (Ўтрор) шаҳрида турк ҳарбий оиласида туғилади. «Фозил одамлар шаҳри», шунингдек «Бахтга элтувчи билим», «Бахтга эришиш ҳақида», «Қалб моҳияти ҳақида китоб», «Туш таъбири», «Ақл ва тушунча» .
«Файласуфлар сардори» Ибн Сино ва унинг психологик қарашлари
Форобийнинг йўлини қомусий олим, табиб ва файласуф Абу Али Ибн Сино (лот. Авиценна; 903–1037) давом эттирди.
Ар Розийнинг руҳий тиббиёти
Қомусий олим, психосоматика мутахассиси Абу Бакр Муҳаммад Ибн Закарийё ар-Розий (865–925/935) ҳозирги Эрон ҳудудида жойлашган Рай шаҳрида туғилган. Олимнинг яна бир машҳур асари «Ал-Хави фит-тибб» («Тиббиёт бўйча кенг қамровли китоб») .
Ихвонус сафо вакилларининг руҳ ҳақидаги қарашлари
Нафс ҳақидаги фан اﻟﻨﻔﺲ ﻋﻠﻢ (илм ун-нафс) борасида – Х асрда Басрада фолият олиб борган Ихвонус Сафо (اﻟﺼﻔﺎ إﺧﻮان) вакиллари учун муҳим илмлардан бири эди. Абу Сулаймон Муҳаммад ибн Мушир ал-Бустий, Абу-л-Ҳасан Али ибн Хорун аз-Занжоний, Муҳаммад ибн Ахмад ан-Нахражурий, Абу-л-Ҳасан ал-Авфий ва Зайд ибн Рифоа унинг машҳур намоёндаларидан эдилар.
Ибн Бажий ва унинг нафс тўғрисидаги қарашлари
Нафсни ўрганиш борасида ибн Бажийнинг «Нафс китоби» муҳим ҳисобланади. Сарагосада таваллуд топган Абу Бакр Муҳаммад ибн Яхё Ибн ас-Саид (1082–1138), ибн Бажий номи билан танилган эди.
Ибн Туфайл: фалсафадан тасаввуфгача бўлган йўлда нафснинг ўрни
Абу-Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Ибн Туфайл XII асрнинг бошларида Қодисийяда туғилади.
Ибн Рушд ва унинг умумий бахт ҳақидаги ғояси
Абул-Валид ибн Рушд (Аверро) 1126 йилда Қурдобада туғилган ва 1198 йилда Марокашда вафот этган.
Ғаззолий асарларида психология
Ислом психологиясига оид асарларнинг кўпчилигида муаллифлар Абу Ҳомид Ғаззолий (1058–1111) асарларида келтирилган инсоннинг ички олами ҳақидаги фикрларга таянадилар. Ғаззолийни кўпинча мусулмон психологи деб аташади. «Қалблар кашфиёти» (Мукошафатул қулуб), «Амаллар тарозиси» , («Иҳяулумид дин»).
ТИИ Матбуот хизмати