islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Муомала маданияти инсонпарвар жамият тараққиёти

 

Мустақиллик шарофати билан қадриятларимизни тиклашга, тарихимизни ўрганишга, ўзлигимизни англаб етишга имконият яратилди. Айниқса, муқаддас динимиз – Ислом динига эътиқод қилувчиларга эркинлик берилиши, унинг инсоният учун маърифат келтирадиган дин эканлигини англаб етаётганимиз халқимиз маданий-маънавий ҳаётида туб бурилиш ҳисобланади.

   Маълумки, инсон барча яратилганлар орасида ажиб ва латиф бир табиат билан ажралиб туради. Бу табиатда инсоннинг турли-туман майллари, орзулари майдонга келган. Масалан, инсон энг яхши нарсаларни истайди, энг гўзал нарсаларга мойиллик билдиради, зийнатли нарсаларни орзу этади, инсониятга хос шараф билан яшамоққа интилади. Ана шундай шараф Ислом динида-хушмуомалалик, ширинсўзлик, очиқ чеҳралик, тўғрисўзлик, мулойимлик, хушзабонлик, ширинсуханлик каби қатор ахлоқий тушунчалар билан белгиланади.

    Инсон табиатида маданийлик, одамларга аралашиш,улар билан муносабат ўрнатишга мойиллик мавжуддир. У ўзига ўхшаган инсонлар билан учрашиш, дўстлашиш, жамланиш, яхши алоқалар ўрнатиш ва улфат бўлишни истайди.  Шу билан бирга, инсон зоти ёлғизликни, барчадан четда бўлишни, одамларга қўшилмасликни ёқтирмайди. Инсонлар бирга бўлганларида, омонликни ҳис қиладилар.

    Умумбашарий алоқалар давомида дин, ватан, касб, ва бошқа сабабларга кўра алоҳида алоқа ва муносабатлар шаклланиши ҳам доимий равишда бўлиб келаётган ишлардандир. Жумладан, мусулмонларнинг ўзаро биродарлиги ва мазкур биродарлик асосида бир-бирларидаги ҳақлари борасида шариатнинг тегишли ҳукмлари мавжуд бўлиб, мусулмонлар уларга доимий равишда  ихлос билан амал қилиб келадилар.

   Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Қурони Карим ва ҳадиси Шарифларда, баён этилган ғоялар инсоният тафаккури ва фаолиятидан айри ҳолда эмас. Айниқса, Ислом манбаларида инсонлардаги муомала маданияти яхшилик, бурч, адолат, иймон сингари одоб ва ахлоқ тушунчалари билан уйғун ҳолда олиб қаралади.

   Ушбу мусулмончилик асосидаги биродарликка оид ҳукмлар ва одоблар шариатнинг кўпчилик ҳукмларида  баён қилинган. Шулардан қуйидагиларни келтириб ўтамиз.

Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасида марҳамат қилади:

“Албатта, мўминлар биродардирлар” (10-оят)

   Ва Расулуллоҳ (с.а.в)дан ворид бўлган ҳадиси шарифлардан бирида:

“Набий (с.а.в): “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У унга зулм ҳам қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди”, – деганлар. 

Умар (р.а)дан ривоят қилинган.

Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилганлар.

 Шу билан бир қаторда, компютер технологияларининг шиддатли тараққиёти дунёнинг миллиардлаб фойдаланувчиларига бутун жаҳон тармоғига кириш имкониятини берди. Натижада ҳар куни минглаб одамлар интернетга уланиб, унинг манбаларидан фаол равишда фойдаланмоқда. Уларнинг кўпчилиги икки асосий мақсадга эга. Булар – ахборот қидириш ва қизиқишлари бўйича мулоқотда бўлиш. Турли мавзудаги маълумотларнинг оммабоп манбалари эса бугунги кунда блог, форум ва ижтимоий тармоқлар ҳисобланади. Ташриф буюрувчилар тез ва осонлик билан зарур маълумотни топиши учун тармоқнинг барча фойдаланувчилари мураккаб бўлмаган муомала қоидаларига риоя қилиши лозим.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳар бир инсон муомала маданияти қонун қоидаларига амал қилмоғи лозим. Зотан, муомала маданияти инсонпарвар жамият тараққиётидир.

ТИИ Модул таълим шакли 704-гуруҳ талабаси, 

Кармана тумани ”Жалойир” жоме масжиди имом-хатиби Абдулвоҳид Ҳакимов

300780cookie-checkМуомала маданияти инсонпарвар жамият тараққиёти

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: