islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!

Жорий йилнинг 31 март санасида Тошкент ислом институтида “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин” шиори остида маданий-спорт байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу байрам тадбирига институт фахрий устозлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбар-ходимлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлардан меҳмонлар ташриф буюрдилар.

Бу йилги тадбир ҳам аввалгилари каби ўзгача руҳ ва кўтаринки кайфиятда ташкил этилди. Байрам дастурхонига миллий таомларимиз ҳалим ва сумалак тортилди.

Сўнгра миллийлигимиз акс этган спорт мусобақаларига старт берилди. Мусобақалар миллий кураш, арқон тортиш, тош кўтариш, стол теннис ва шахмат каби спорт турлари бўйича барча курс талабалари ўртасида ўтказилди. Унда ҳар бир гуруҳнинг фаол талабалари иштирок этдилар.

Бундан ташқари ҳар йили институтимиз кафедралар ўртасида “Кўклам палови” рукни остида ўтказиладиган ош мусобақаси тадбирга ўзгача руҳ баҳш этди. Унда устозларимиз жонбозлик кўрсатиб бир-биридан маззали ва ширин паловларни тайёрлашиб меҳмонларимиз дастурхонига тортиқ этдилар.

Албатта спорт мусобақалари ҳам, “Ош” мусобақаси ҳам тадбирга келганларнинг гувоҳлигида ўтказилди. “Ош” мусобақасини мазкур меҳмонларимизнинг ўзлари баҳоладилар. Қуйида спорт мусобақаси натижаларини тақдим этамиз:

Кураш бўйича:

1-ўринни  Норматов Сирожидин эгаллади.

2-ўринни Муродов Жалолиддин эгаллади.

3-ўринни Авлоёров Абдулманнон эгаллади.

 Стол теннис бўйича:

 1-ўринни Аллоёров Исмоил  эгаллади.

 2-ўринни  Нодиров Ҳумоюн  эгаллади.

 3-ўринни Зокиров Абдулазиз эгаллади.

  

Тош кўтариш бўйича:

1-ўринни Шаробиддинов Алишер эгаллади.

2-ўринни  Аслидинов Тожиддин эгаллади.

3-ўринни  Мавлонов Абдулаҳад эгаллади.

 

Арқон тортиш бўйича:

1-ўринни 3-курс талабалари эгаллади.

2-ўрини 1-курс талабалари эгаллади.

3-ўринни 2-курс талабалари эгалладилар.


Шаҳмат бўйича:

1-ўринни Хайдаров Ҳайдарали эгаллади.

2-ўринни  Шодиев Юсуф эгаллади.

3-ўринни  Ғуломов Зарифжон эгаллади.

 

Ош мусобақасида қуйидаги натижалар белгиланди:

1-ўрин “Диний фанлар” кафедраси эгаллади.

2-ўринни “Тиллар” кафедраси эгаллади.

3-ўринни “Таҳфизул Қуръон” кафедраси эгаллади.

4-ўринни “Ижтимоий фанлар” кафедраси эгаллади.

30270cookie-checkҲар кунимиз Наврўз бўлсин!
1 та фикр мавжуд

Leave a Reply to «Ҳар қандай тадбир устозлар дуоси билан файзли» (Маданий-спорт тадбиридан фотолавҳалар) | islaminstitut.uz Cancel Reply