islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Имом Доний раҳматуллоҳи алайҳ

Усмон ибн Саъид бин Усмон ибн Амр  Абу Амр  ал-Умавий ал-Қуртубий ад-Доний ибн Сайрофий. Имом Доний ҳижрий 301, милодий  981 йилда Қуртуба шаҳридатуғилганлар. Ўша вақтларда Қуртуба Андалуснинг кўрки ва катта шаҳарларидан бири эди. Умавийларнинг қароргоҳи ва суянчиғи бўлган. Айнан Қуртуба шаҳрида кўзга кўринган буюк олимлар етишиб чиқди.  Бу олимлар илму адабда намуна  зотлар бўлганлар. Аммо Имом илм таҳсилини балоғат ёшига яъни эҳтилом ёшига яқинлашиб бошлаганлар. Бу ҳақда ўзлари шунақа деганлар: “Илм таҳсил қилишни ҳижрий 385 (милодий 995)йилда бошладим. Ўшанда ёшим ўн тўрт ёшда эди”. Оталари мана шундан  кейин вафот этдилар. Имом Андалусда илм олишни давом эттирдилар.

Имом Доний илм таҳсил қилиш асносида илму одобда ўзларининг табиатларига сингган бир қанча солиҳ инсонларни ўзларига лозим тутдилар. Улардан: Шайх Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абу Замнин ва Фақиҳ ал Илбирий кабилар. Фақиҳ Илбирий Аллоҳга бўлган зуҳду тақволари билан ажралиб турарди. Илбирийнинг бир қанча зуҳду тақвода, панду насиҳатда ва солиҳларнинг хабарлари ҳақида қўлдан қўлга ўтиб келаётган китоблари мавжуд.  Шунингдек Моликий мазҳабининг шартлари ҳақида ғам китоблари бор.

Имом Доний устозларидан ҳам фиқҳни ҳам фиқҳни таълим олдилар. Мазҳаблари Моликий мазҳаби эди.

Имом Доний ёшликларини илм талаб қилиб, шайхларни ўзларига лозим тутиб ва китобларни ушбу шайхлар  ҳузурида тиловат қилиш ила ўтказдилар. Имом яшаган  асрда Андалус мусулмонлари Қуръон илмига жуда катта аҳамият берардилар. Чунки диннинг манбаи айнан ана шу Аллоҳнинг Каломи эди. Мусулмонлар фақат Қуръон илми билан чегаралиниб қолмасдан балки шеърият, наҳв, тажвид, Қуръонни  ёзишни ўрганиш  илмлари ила машғул бўлардилар. Шунинг учун ҳам Имом Доний кейинчалик Қуръони Карим ва унинг илмларида алоҳида хосланиб ёд этилади.

Имом Доний  ўспирин пайтлариданоқ таълим олган кишилардан: Абул Мутриф Абдурроҳман ибн Усмон Ал Қушайрий Аз Зоҳидий, Абу Бакр Ҳотам ибн Абдуллоҳ Ал Баззоз, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Халийфа, Аҳмад ибн Ал Фаттоҳ  Ар Россан, Юнус ибн Абдуллоҳ Ал Қозий ва бошқалар эди. Бу санаб ўтилган кишилар моҳир қироат имомлари эдилар.

Имом Доний илм талабида  ҳамда илмни айнан шайхлардан  тинглаш учун Қуртубадан чиқиб, бутун Андалус (Испания)даги катта-кичик шаҳарларни кезиб чиқди.

Имом Доний ҳижрий  397-399 (милодий 1007-1009) йилларда илм талабида сафарга чиқади. Шарқ Андалусни доим ўзига тортиб турарди. Андалусдаги бирор олим шарққа сафар қилиб унинг соф илм чашмасидан олсагина олим деб этиборга олинарди. Шунинг учун ҳам Имом Доний Тунисдаги Қайравон томонга қараб йўл олди. У ерда тўрт ой муддат бўлиб бир жамоа олимлардан ривоятларни ёзиб олдилар. Ўша олимлар ичида Абул Ҳасан Ал Қобисий  ва бошқалар ҳам бор эди.

Сўнгра Қайравондан чиқиб Миср томон сафар қиладилар. Мисрга Рамазон ҳайтининг иккинчи кунида кириб бопадилар ва шу ерда йил бўйи токи мусулмонлар ҳаж сафарига чиққунгача қолдадилар. Бу йил ҳижрий 398 (милодий 1008) йил эди. Миср мамлакатида истиқомат қилган пайтларида Мисрлик, Бағдодлик, Шомлик ва бошқа ўлкалардан бўлган олимлардан Қуръони Карим, ҳадис, фиқҳ каби илмлардан таҳсил олдилар. Бу олимлар орасида Абу Муҳаммад ибн Ан Нуҳас, Абул Қосим Абдул Ваҳҳоб ибн Аҳмад ибн Мунир, Халаф ибн Иброҳим ибн Хоқон, Форис ибн Аҳмад, Тоҳир ибн ал Мунъим ва бир қанча бошқа жамоалар ҳам бор эди.

Ҳижрий 398 (милодий 1008) йили Маккага бориб ҳаж ибодатини адо этдилар. Маккада ҳам Қуръондан таълим олдилар ва ҳадис ёзиб олдилар. У ерда Абул Аббос Аҳмад Ал Бухорий ва Абул Ҳасан ибн Фарос каби етук  олмлардан ҳам илм таҳсил қилдилар.

Сўнгра Мисрга қайтиб бир ой истиқомат қилиб, яна мағрибга бордилар ва Қайравонга бир неча ой турдилар.

Имом Доний Андалусга ҳижрий 399 ( милодий 1009)йилда қайтдилар. Қуртубада ҳижрий 403 йилгача яшадилар. Шу пайтларда Қуртубада Умавийларнинг ҳоким оилаларига қаратилаган оғриқли ҳодисалар рўйбераётган эди. Имом Доний у ердан чиқиб ҳозирги Зарагоза шаҳрида етти йил истиқомат қиладилар. Яна у ердан чиқиб Қуртубага қайтиб бориб, бир оз муддатдан сўнг яна Данияга қайтдилар. Данияда Мужоҳид Ал Омирий Абул Жайш  ҳукмрон бўлиб қориларни ғоятда икром қилар, сийлар эди. Данияда қорилар мактаби шаклланган эди. Аммо Имом Доний бу иқлимга мослаша олмади. Имом Доний зоҳид инсон бўлиб мол давлатдан юз ўгирган инсон эдилар. Фақат Аллоҳ розилигин истаб амал қилардилар. Ҳокимнинг инъомларидан юз ўгирдилар ва чиқиб бошқа юртларга сафар қилгандилар.      Имом Доний ҳижрий 417 йили яна Данияга қайтиб умрларини охиригача шу ерда яшаб қолдилар. Буюк олим ҳижрий 444 (милодий 1052) йили етмиш икки ёшларида вафот этдилар. Аллоҳ Таоло у кишини ўз раҳматига олсин.

Имом Донийнинг илмий фаолиятлари:

У киши ҳофизлардан бўлиб ҳифзлари жуда кучди, ўта закий, фаҳмли ва олим зот эдилар. Ҳадисларни санадларини, исмларини, рижолларини ва нақлларини билардилар. У кишидан кўплаб кишилар ҳадис ривоят қилишагн. Шу жиҳатдан араб тилини сир асрорларидан ва наҳв ҳамда унинг мазҳабларидан воқиф эдилар.

У кишининг мазҳаблари Моликий мазҳаби эди. Ҳифзлари жуда кучли бўлиб ҳифзда ва таҳқиқда у кишига замоналарида ҳам замоналаридан кейин ҳам у кишига иенг келадигани йўқ эди.  Агар бирор киши салафларнинг гаплари ёки асарлари ҳақида бирор масала сўрайдиган бўлсалар, масалани шайхдан айтувчигача бўлган силсилани ҳаммаси билан баён қилиб берардилар. Ким у кишининг китобларига эътибор билан назар солса қадри на қадар буюклигини билади.

Яна Имом Донийнинг замондошлари намуна қилиб кўрсатадиган илмларидан қироат борасидаги вақф ва ибтидо илмини айтишимиз мумкин. Бу борада алоҳида зикр қилишимиз мақсадга мувофиқ бўлади.  Чунки мавзуимиз ана шу ҳақдадир.

Бу илмни билиш фақат битта илм билангина англаниб қолмайди балки, буни билишда сарф, наҳв, луғат, тафсир ва қиссалар каби бир қанча илмларни инсон ўзида муссам этган бўлиши лозим.

Вақф ва ибтидо илми билан бир қанча кибор уламолар ҳам насибаланган. Бу илм борасида китоб ёзила бошлагандан бери уламолар бир қанча масалаларни китобларида жамлаганлар. Ҳозирги кунимизгача ушбу мавзудаги китобларнинг адади юзга яқинлашиб қолди. Дастлаб бу борада китоб ёзган олим Шайба ибн Нусаҳ ал Маданий ал Кўфий (747 милодий) бўладилар. Шунингдек қироат олимлари ва наҳвчилар бу кишини алоҳида зикр қилиб ўтадилар.  Имомларимиздан озчиликлари бу мавзу ҳақида китоб таълиф этганлар. Вақф ва ибтидо тўғрисида Имом Донийдан олдин китоб ёзганлардан, Абу Амр ибн Абу Аъло (770 милодий), Ҳамза ибн Ҳубайб  Аззиёт Ал Куфий(772 милодий), Муҳаммад ибн Ал Қосим (939 милодий), Ибн Нуҳас, Аҳмад ибн Муҳаммад (949 милодий), Ал Маккий ибн Абу Толиб Ал Андалусий (1045 милодий) ва бошқалар.

Имом Донийнинг устозлари:

  1. Абу Бакр ибн Холийл.
  2. Абу Бакр ибн Ат Тажийбий.
  3. Аҳмад ибн Ал Фаттоҳ ибн Ар Рассон.
  4. Аҳмад ибн Фирос ал Маккий ал Абқосий (вафоти 405 ҳ, 1014 м).
  5. Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Амр ал Мисрий ал Жийзий (вафоти 399 ҳ, 1008 м). Бу ўринда қисқача келтирдик. Баъзи олимлар ўттизга яқин устозларини санайдилар.

Имом Донийнинг китоблари ва асарлари:

Абу Амр қироат илмида, Қуръони Карим ривоятлари, маънолари ҳамда тафсирларида, ривоят йўллари ва эъробларида буюк имомларнинг бири эдилар.  Санаб ўтилган жиҳатларнинг барчасида гўзал таълифотлар битганлар. Қорилар имом таълиф этган асарларни шўнғиб ўқийдилар ва қироатда, расмда, тажвидда, вақф ҳамда ибтидода иомнинг нақлларига суянадилар. Имом Заҳабий Имом Донийга тегишли бўлган бир юз йигирмата асарни санайдилар. Қоҳирадаги Азҳар кутубхонасида имомнинг ҳозиргача мавжуд бўлган қўлёзмалари мавжуд.

Ҳозирги кунда Имом Донийнинг бешта китоблари нашрдан чиққан улар қуйидагилар:

  1. “Ат тайсийр фил қироатиссабъи”.
  2. “Ал муқниъ фи маърифати росмил масоҳифи”.
  3. “Ал муҳкам фи нуқотил масоҳифи”.
  4. “Ал фарқу байназзодди ваззои фи китабиллаҳ”.
  5. “Ал муктафа фил вақфи вал ибтидо”.

Мухтасар қилиб айтганда Имом Доний қироат илмида беназр  меросларни мусулмон умматига қолдииб кетган.

(Имом Донийнинг  “Алмуктафа фил вақфи вал ибтидо” номли китобларидан олтинди.)

ТИИ Модуль таълим шакли

704-гуруҳ Нормуродов Усмон

303480cookie-checkИмом Доний раҳматуллоҳи алайҳ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: