islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

31 май  Халқаро кашандаликка қарши курашиш куни

“Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни ҳалокатга ташламанг. Яхшилик қилинг, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир.” (Бақара cураси, 195-оят).

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 1988 йил 31 май куни Халқаро чекишга қарши курашиш куни деб эълон қилинган.Ушбу сананинг глобал мақсади ҳозирги ва келгуси авлодни тамакининг нафақат соғлиқ учун салбий жиҳатларидан, балки ижтимоий, экологик ва иқтисодий талофатларнинг вайронкор оқибатларидан ҳимоя қилишга қаратилган. ЖССТ маълумотига кўра, ҳар йили тамаки истеъмоли оқибатида 6 миллионга яқин киши ҳаётдан кўз юмади ва агар унга қарши курашга киришмасак, бу кўрсаткич йилига 8 миллиондан ошади. Тамаки истеъмоли жинси, ёши, ирқи ва маданиятига қарамай, ҳар қандай киши учун хавф туғдиради.Тамаки истеъмоли соғлиқни сақлаш ва фаолият самарадорлигининг пасайишини инобатга олганда, миллий иқтисодиёт учун қимматга тушади. У соғлиқни сақлаш соҳасидаги тенгсизликни чуқурлаштиради ва қашшоқлик муаммосини янада кучайтиради.Тамаки истеъмоли натижасида эрта ўлим ҳолатларининг 80 фоизи паст ва ўрта даражали даромад олувчи мамлакатларга тўғри келади.

Тамаки етиштириш учун ҳар йили 4,3 миллион гектар ердан фойдаланилади, бунинг натижасида глобал ўрмонсизланиш 2 фоиздан 4 фоизга етади. Тамаки саноати шунингдек 2 миллион тоннадан ортиқ қаттиқ чиқиндиларни чиқаради. Тамаки чекиш ҳамма зарарли одатлар орасида энг кўп тарқалганидир. Инсоннинг замонавий ҳаёт тарзида, кашандалик кўпгина сурункали касалликларни келтириб чиқарувчи, иш қобилиятини пасайтирувчи, ногиронликни ва ўлимнинг ёшариб бораётганлигига сабаб бўлувчи хавфли омилларнинг асосийларидан бири бўлиб бормоқда. Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг баённомаларига асосан, жаҳонда бир йил давомида 5 миллион киши тамаки чекиш билан боғлиқ бўлган касалликлар туфайли оламдан кўз юмади. Чекувчининг умри чекмайдиганларга қараганда, кунига бир дона сигарет чекканида ҳам ўртача 5-8 йилга қисқароқ экан, суткасига 2 пачка сигарета чекувчи кашандаларда умрининг қисқариши 10 йилдан ошади. Чекиш бутун организмга салбий таъсир этади. Айниқса, нафас олиш, юрак-қон томир системалари саратон касаллигини келиб чиқишига олиб келади.

Аллоҳ таоло ўз каломида бандаларига  шундай марҳамат қилади: “Сенга етган яхшилик Аллоҳдандир. Сенга етган ёмонлик нафсингдандир (Нисо сураси 79- оят)” Шундай экан, инсон ўз нафсини мунтазам  равишда жиловлашни ўрганиши ва турли ёмон иллатлардан сақланиши даркор.

Ёшлар билан ишлаш,  маънавият ва маърифат

бўлими бошлиғи Д. Насиров

305630cookie-check31 май  Халқаро кашандаликка қарши курашиш куни

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: